Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармасининг қидирув шуъбаси томонидан қидирувдаги қарздор шахслар ва уларнинг мол-мулкларини аниқлаш, қидириб топиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар олиб бормоқда.
Хусусан, бошқарманинг ҳудудий бўлимлари томонидан ўтган даврда жами 743 нафар алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган қарздорларга нисбатан қидирув эълон қилиниб, шундан 497 нафар қарздор фуқаролар топилган ва ижро ҳаракатларини давом эттириш учун давлат ижрочиларига топширилган.
Қидирувдаги шахсларнинг 361 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган, 44 нафарига эса жиноят ишлари қўзғатилган. Шунингдек, қидирув тадбирлари давомида топилган шахсларнинг 75 нафари алимент қарздорликларини бартараф этиб, 17 нафари эса тушунтириш тарғибот ишлари натижасида яраштирилди.
Ҳозирда қидирув эълон қилинган алимент тўловчи қарздорларнинг 123 нафари суд ҳужжати иш юритувга қабул қилинишидан аввал чет давлатларга чиқиб кетганлиги аниқланган ва уларга нисбатан давлатлараро қидирувни амалга ошириш бўйича халқаро шартномалар асосида сўровномалар юборилган.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook