Бугун, Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарори ижроси бўйича ташкил этилган Республика идоралараро Мувофиқлаштириш штаби раҳбари - Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев томонидан республика доимий ишчи гуруҳининг тезкор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда Қарорнинг 9-бандига кўра, Бош прокуратура, ички ишлар ва рақамли технологиялар вазирликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган ҳудудий “йўл хариталари”да белгиланган чора-тадбирларнинг вилоят-туман(шаҳар)-маҳалла даражаларида ижросини қайд этувчи электрон назорат платформасининг синов версияси муҳокама қилинди.
Платформа лойиҳаси муҳокамасида билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида янада такомиллаштириш юзасидан “Unicon-Soft” МЧЖ раҳбарига тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, Юнусобод тумани идоралараро ишчи гуруҳи ва 2-сектордаги “Аҳилобод” маҳалласида ушбу электрон назорат платформасини 10 кун давомида синовдан ўтказиш юзасидан кўрсатма берилди.
Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook