- Ўйин ҳақида гапириш жуда қийин. Биз кўзланган режаларни унчалик даражада бажара олмадик. Асосийси, "Навбаҳор" бизга қарши қандай ўйин кўрсатишини билгандик ва шунга қараб тайёргарликни давом эттирдик. Айрим паллаларда бизга сабр етмади. Йигитлар ўйин бироз асабий ўтишини, контактларга бой бўлишини билишганди. Шунингдек, ўйинда баланс етишмади. Тўп бизга тушиши билан тезда йўқотяпмиз. Йўқотилган тўпни қайтаришда эса кўплаб куч сарфладик. Ўйин чиройли бўлди. Мухлислар ҳам зерикиб қолишмади, икки томон ҳам майдонда борларини беришди. Бизга фақатгина совуққонлик етишмади. Агарда биринчи бўлимдаги вазиятлардан фойдаланганимизда барчаси бошқача бўлиши мумкин эди. Бироқ бу футбол, урмадик, икки гол қўйиб юбордик. Ўз устимизда ишлаб, олдинга ҳаракатланишда давом этамиз.
- Нима деб ўйлайсиз, "Навбаҳор"нинг ғалабасига қандай омиллар асосий ҳисса қўшди ва стадион атмосфераси ҳақида нима дея оласиз?
- Бугун мухлислар "Навбаҳор"нинг 12-ўйинчиси бўлиб тура олди.
@Navbahor_Navbaxor_Fkmuhlis