Халқаро гуллар фестивалининг дунёга танилишига катта ҳисса қўшганлар...
Қарийб бир ойдан кўпроқ вақт давом этаётган 63-Халқаро гуллар фестивали нафақат Ўзбекистон, балки дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатлари аҳлининг назарига тушиб улгурди.
Наманган шаҳрида фестивал доирасида 45 млн тупдан зиёд 50 дан ортиқ турдаги гул кўчатлари ўтказилди.
Ушбу гулларнинг экилиши ва уларни бир ой давомида доимий парваришлашда ободонлаштириш ходимларининг хизмати жуда катта бўлди. Уларнинг фидокорлигини ҳар қанча олқишласак арзийди.
Ушбу ташкилотнинг меҳнаткаш ходимлари бир ой давомида эртаю кеч фестивал бўлиб ўтаётган жойлар, шаҳар кўчалари ва боғ ичида тозаликка, гуллар парваришига масъул бўлмоқдалар. Шунингдек, томошага келувчиларнинг кайфиятлари чоғ бўлиши учун тинмай хизмат қилмоқдалар.
Наманганнинг гуллаб-яшнашида ўз хизматларини аямай меҳнат қилаётган ободонлаштириш соҳаси ходимларига фестивал иштирокчилари ва юртдошларимиз номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
👉
http://t.me/UzbekistanSadosi