Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
#Facebook
#Глобал_узилишлар
Facebook’да фойдаланувчиларни авторизация қилиш ва ижтимоий тармоққа киришда глобал узилишлар кузатилмоқда
2020 йил 10 июл куни Facebook ишлашида катта узилиш содир бўлди. "Ўзкомназорат" ахборот хизмати хабарига кўра, бу ҳақда турли ОАВ ва дастур ишлаб чиқувчилар хабар қилган.
Мутахассисларнинг фикрича тармоқ иловасида оммавий равишда кузатилган узилишга Facebook (Facebook SDK) жамланмасини ишлаб чиқиш билан боғлиқ муаммо сабаб бўлиши мумкин.
The Verge нашрининг ёзишича, кўплаб иловалар фойдаланувчиларни авторизация қилишда Facebook аккаунтларидан фойдаланади.
10 июл тонгида компания дастур ишлаб чиқувчилар платформасида муаммодан бохабарлиги ва iOS фойдаланувчилари дуч келган техник хатоларни бартараф қилиш устида иш олиб бораётганини маълум қилган.
iOS фойдаланувчилари Facebook SDK билан интеграциялашган Spotify, Pinterest, TikTok ва бошқа кўплаб иловаларига киришнинг иложи бўлмаётганидан шикоят қилган.
Дастурлар Интернет тармоғи (4G ёки WiFi) фаоллашган вақтда ишламай қолган, бироқ смартфон “Парвоз” режимига ўтказилган вақтда улар яна аввалгидек ишлай бошлаган.
Бундан ташқари шунга ўхшаш авторизация ёки иловага кириш билан боғлиқ муаммолар Андроид ҳамда Windows тизимларида ҳам кузатилган.
Тошкент вақти билан 18:30 ҳолатига кўра, муаммо ҳали тўлиқ бартараф қилинмаган ва компания дастур ишлаб чиқувчилари расмий манбаси бу борадаги ишлар давом этаётганини хабар қилган.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official