🗣
29.01.2025 г. «Жавоб берамиз» рукни релизи
«Norma» компанияси экспертлари қуйидаги саволларга жавобларни тайерладилар👇
❔
Қурувчининг чет элга хизмат сафари
Жамиятимиз Болгарияда қурилиш ишларини олиб бормоқчи. Қурилишда ишлаш учун 50-60 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган ишчиларимизни Болгарияга жўнатишимиз керак.
Ушбу ходимларимизни чет элга боришини хизмат сафари шаклида расмийлаштирсак бўладими ва бунинг жамият ҳамда ходимлар учун солиқ оқибатлари қандай?
Жавоб >> ❔
ОТМга тўлов юзасидан имтиёздан фойдаланишХодимимиз турмуш ўртоғининг олий таълим муассасида таълим олиши учун ойлик маошидан контракт тўловига пул кўчириб берди.
Ходимимиз турмуш ўртоғининг олий таълим муассасида таълим олиши учун кўчириб бергани учун кўчириб берилган қийматга нисбатан даромад солиғидан имтиёз борми, ва имтиёз бўлса корхонадан имтиёз суммасини қайтариб олиш тартиби қандай?
Жавоб >>❔
Асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисоби кирим қилиш учун зарур ҳужжатлар
Корхонага асосий воситалар кирим қилинмоқда.
1. Асосий воситалар кирим қилинганда «ишга тушириш далолатномаси» қилиниши керакми? 2. Агар қилинса формасини қаердан олса бўлади?
Жавоб >> ❔
Корхона етим болаларга уй-жой харид қилиш учун пул ўтказиб берганда солиқ оқибатлариҲокимиятнинг хатига асосан корхона томонидан Президентнинг 09.08.2021 йилдаги «Етим болалар ва ота-она қармоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизими жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5216-сон қарор бўйича етим болаларга уй-жой харид қилиш учун пластик карточкасига пул кўчириб берилди.
Корхона томонидан етим болаларга уй-жой харид қилиш учун кўчириб берилган маблағдан солиқ агенти сифатида жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғини чегириб қолган тарзда қолган қисмини кўчириб бериш лозимми ёки ундан солиқ ундирилмайдими? Мазкур харажат фойда солиғини тўлашда қандай харажат ҳисобланади?
Жавоб >> ❔
Аҳолига суюлтирилган газни маиший эҳтиёжлар учун реализация қилиш акциз солиғи солиш объекти ҳисобланадимиКорхона аҳолига суюлтирилган газни маиший эҳтиёжлар учун балонларда сотади. Вазирлар маҳкамаси томонидан берилган лицензияга эга фаолият юритади.
Аҳолига суюлтирилган газни маиший эҳтиёжлар учун сотиш қайси асос билан акциз солиғидан озод этилади?
Жавоб >>