Тонгги хабарлар ☕️
❗️ Мустақиллик майдонидаги 431 млрд сўмлик давлат буюртмасини Қурилиш вазирининг қариндошларига алоқадор “Трест-12” компанияси олган. Газета.uz суриштирувига кўра, компания таъсисчилари орасида қурилиш вазири Ботир Зокировнинг ўғли ва рафиқаси ҳам бор. Ушбу фирма 10 йил ичида 800 млн доллардан ортиқ қийматдаги қурилиш-таъмирлаш ишларини бажарган. Улар орасида Вазирлар Маҳкамаси, Сенат, Молия вазирлиги бинолари, «Бунёдкор» стадиони ва Ислом цивилизацияси каби йирик давлат буюртмалари бор.
💵Бош прокуратура: “Агробанк” Бекобод филиали мансабдор шахслари “Ёшлар-келажагимиз” дастури доирасида ажратилган 301 млн сўм кредит маблағларини талон-торож қилган.
👨🏫Қашқадарёда мактаб директори ўринбосарининг ўғлига икки баҳо қўйган инглиз тили ўқитувчиси калтакланган. Вилоят ҳокими Зоир Мирзаев 100 километрлик масофадан қатнаб ишлайдиган ўқитувчига нисбатан қилинган шафқатсизликни кескин қоралаган. Унга йўл кира учун 10 млн сўм пул берилишини айтган.
☀️ "Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун Ўзбекистонда ҳаво кам булутли бўлади, Фарғона водийси ва Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 17-22° илиқни, жанубий ва шимолий ҳудудларда 23-28° илиқни ташкил этади.
@uz24xabar