Ўтган соатларнинг энг асосий хабарлари 🕐
🅿️Тошкент шаҳрининг 10 та марказий кўчасида пулли автомобиль тўхташ жойлари (паркоматлар) синов тариқасида ташкил этилади. Қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
⚡️ Самарқандда шер боласини автомашинада олиб кетаётган шахс ушланди — Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси. Автомашина Қашқадарёдан Андижонга ҳаракатланаётган бўлган, ҳайдовчи тегишли ҳужжатларни тақдим этолмаган ва шер боласини кўчага ташлаб қочиб кетган.
✍🏻ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус
Ўзбекистон Президентига мактуб йўллади. Мактубда БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида Шавкат Мирзиёев илгари сурган rel='nofollow'>Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодекс лойиҳаси ЖССТга тақдим этилгани учун миннатдорлик билдирилган.
🚨Тошкент шаҳрида тез тиббий ёрдам шифокори бемор томонидан дўппосланди. ССВ хабар беришича, шифокорнинг аҳволи оғир, унга бош мия ёпиқ жароҳати, бош миянинг ўрта даражадаги лат ейиши, бош тепа ва энса соҳаларидаги йиртилган жароҳат ташхиси қўйилган.
🛤Навоийда 21 март куни аёл ўзи ва уч нафар фарзандини поезд тагига ташлаб, жонига қасд қилгани хабар қилинганди.
Ҳодиса оқибатида аёл ҳалок бўлган, қизлари эса омон қолган. Олий Мажлис Сенати матбуот хизматининг хабар беришича, бу воқеага аёлнинг эри уни доимий тарзда ўғил туғмаганликда айблаб, ҳақорат қилиб келгани сабаб бўлган.
@uz24xabar