❔
Мактабдаги синфларда ўқувчилар сони қанча бўлиши керак?
🔹
Муҳим 6 қоида
Ўқувчилар сони кам бўлганда мактабларда (филиалларда) бошланғич синф ўқувчилари айрим ҳолларда битта синфга бирлаштирилиши мумкин.
🫥
1. Ўқувчилар сони қанча бўлиши керак?
Мактабдаги синфлар ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, қуйидаги меъёрлар асосида комплектланади:
шаҳар ҳудуди ва туман марказларида 25 ― 35 нафаргача;
қишлоқ ҳудудларида 20 ― 35 нафаргача
(олис (тоғли, чўлли) ҳудудларда жойлашган умумтаълим муассасалари мустасно).Ўқувчилар сони мазкур меъёрлардан кам бўлган ҳолларда синфлар мактабгача ва мактаб бўлими ҳамда иқтисодиёт ва молия бўлимлари билан келишилган ҳолда комплектланади.
🫥
2. Синфларни қандай ҳолда бирлаштириш мумкин?
Ўқувчилар сони кам бўлганда мактабларда (филиалларда) бошланғич синф ўқувчилари қуйидаги ҳолларда битта синфга бирлаштирилиши мумкин:
ўқувчилар сони 8 нафаргача бўлган I ― IV синфлар;
ўқувчилар сони 12 нафаргача бўлган учта бошланғич синф;
ўқувчилар сони 24 нафаргача бўлган иккита бошланғич синф (I вa III, II вa IV синфлар).
🫥
3. Ўқувчилар сони кам бўлганида қандай йўл тутилади?
Намунавий лойиҳалар бўйича қурилмаган, мослаштирилган биноларда жойлашган, ўқувчилар сони етарли бўлмаган мактабларда, олис (тоғли, чўлли) ҳудудларда жойлашган мактабларда, шунингдек, ўзбек тилида ўқитилмайдиган мактабларда ўқувчилар сони синфларни комплектлашнинг ўзига хос шарт-шароитларидан келиб чиқиб, мактабгача ва мактаб бўлими ҳамда иқтисодиёт ва молия бўлимлари билан келишилган ҳолда белгиланади.
Синфларни шакллантиришда жами ўқувчилар сони, шу жумладан ўғил ва қиз бола ўқувчилар, инклюзив таълим ва якка тартибда уйда таълим олувчи ўқувчилар сони юқоридаги меъёрларга мувофиқ бўлиши ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиниши талаб этилади.
🫥
4. Меъёрдан ортиқ синф ташкил қилиш мумкинми?
Давлат бюджети маблағларидан оқилона фойдаланиш ва ортиқча харажатларга йўл қўймаслик мақсадида белгиланган меъёрлардан ортиқ синфлар комплектларини шакллантиришга йўл қўйилмайди.
🫥
5. Синфлар тегишли органлар билан келишилган ҳолда шакллантирилади
Мактаблар ҳар йили 30 августгача таълим олаётган ҳамда I синфга қабул қилинаётган ўқувчиларнинг номма-ном рўйхатини шакллантиради ҳамда электрон дастур орқали маълумотларни тегишлилиги бўйича ҳудудий мактабгача ва мактаб бўлими ҳамда иқтисодиёт ва молия бўлимларига кўриб чиқиш учун юборади.
Синфлар комплектини шакллантириш тўғрисидаги маълумотларнинг тўғри ва ҳаққоний киритилиши учун мактаб директори масъул ҳисобланади.
Синфларни шакллантириш тўғрисидаги маълумотлар қуйидаги мезонлар асосида кўриб чиқилади:
бириктирилган ҳудуд (микроҳудуд) бўйича бир-бирига яқин бўлган мактаблардаги ўқувчилар сони ва синф комплектини ўзаро таққослаш;
бошқа мактаблардан келган ва кетган ўқувчиларнинг директори буйруғи асосида саноққа киритилганлиги ёки саноқдан чиқарилганлиги ўрганиш;
ҳар бир синф бўйича ўтган йилга нисбатан синф сонининг ўсиши ёки камайишини таҳлил қилиш;
қиз ва ўғил болалар сонидан келиб чиқиб, синф ўқувчиларининг гуруҳларга тўғри ажратилганлиги ўрганиш;
Давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланиш ҳамда сунъий равишда синфлар сонининг кўпайиши ҳолатларига йўл қўймаслигини ўрганиш.
🫥
6. Ўқув йили ўртасида синфлар қайта кўриб чиқилиши мумкин?
Ҳар йили январь ойида зарурат туғилганда синфлар қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Тегишли молия йили учун тузилган харажатлар сметасида кўзда тутилган синфлар сонидан ортиқ синфларни ташкил этиш, мактабгача ва мактаб бўлими ҳамда иқтисодиёт ва молия бўлимлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
🔽
@Oylik_hisobot🔽
@Oylik_hisobot📖
@Ustozlar_ovozi -
каналига обуна бўлинг!