Боғчага йиғлаб бор
Укам боғчага бормайман деб йиғлайди. Уйдан чиқишни истамайди. Зўрға машинага «босиб», олиб кетаман.
Боғчага кириши билан бирдан кайфияти яхшиланади. Дўстлари билан кўришиб, кириб кетади.
Ҳаётий қоида шу:
Бошлаш — қийин, жараён — осон.
Биринчи марта инглиз тилида дарс беришимдан олдин — титроқ босганди.
Унданда қийини, рус тилида дарс ўтишимдан аввал — қўрқувдан ухлай олмагандим.
Иккала ҳолатда ҳам дарс зўр ўтганди, алҳамдулиллаҳ.
Ҳозир спортни ўйласам юрагим сиқилади. Нафсим "Қўйсангчи братишка", деб қайтармоқчи бўлади.
Ақлим эса: "Амаллаб залга кириб ол, бир гап бўлар", деб тинчлантиради.
Ҳақиқаттан, залга кирсам ҳаммаси жойига тушади.
Хуллас, нима демоқчиман?
Қўрқиб, бажара олмаётган ишларинг бўлса — бошла. Охирини ўйлама.
Аллоҳ осон қилади!
Пўлат амақи айтганидек:
Охирини ўйлаган — қаҳрамон бўлолмайди.
@Ustoz_kundaligi