Усмон Азим ижоди


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Ўзбекистон ҳалқ шоири Усмон Азим ижодидан баҳраманд бўламиз

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


ОМАДЛИ ОДАМ
Мени омадли одамман:
соғинишни биламан,
“оҳ” уришни биламан
сени ўйлаб.
Ичим
қайнаб ётар
сенинг оловли ўйларингда.

Мен омадли одамман:
Юзларингга оққан
ёшингнинг таъми
лабларимда;
қўлларимда
қўлларингнинг тафти;
қулоғимда
ҳеч кимга айтмаган
сўзларинг.

Биламан,
умрим
умр бўлмади.

Аммо
мен
жуда омадли одамман –
чунки
мана шу яшолмаган умримда
шеърлар ёзганим-ёзган
сени ўйлаб.

Усмон Азим

https://t.me/UsmonAzimijodi


Ёлғизлик элтдими ботин сеҳрга,
Ёҳуд дилга етди баҳорги олам –
Яшил навдаларга боқиб меҳр-ла,
Баҳорни авайлаб – йиғлади одам.

Дунёни бузмасдан йиғлади беун,
Бетитроқ – кўнгилга бериб ихтиёр.
“Худойим, ижодинг бунчалар бутун,
Бирга нафас олган юрак бахтиёр!

Гоҳо ўзим билан, ўзга билан гоҳ,
Дунёнгни билмасдан – баҳслашдим ўжар.
Кўзим очиқ чоғда, Парвардигоро,
Заррамни қолдирмай олсангчи ўлжа.

Кўрсата олмайман (Ўзинг чексиз кўз!)
Адашган умримнинг сарсон изини.
Келётган кунларга айтиб ширин хўш,
Сенга қўшиламан ҳозир узулиб...”

...Дераза ортида баҳор - мукаммал.
ИНСОН - ЯРАЛМИШНИНГ ЭНГ ЧАЛА ЖОЙИ
Ҳудди бутун каби турар бу маҳал –
Баҳорга боқару, йиғлар, “Худойим!..”

УСМОН АЗИМ

https://t.me/UsmonAzimijodi


***
Йўқ, кўнглим ҳеч қачон тортмагай хира,
Дунёнинг равишин сезганман, Тангрим!

Англаб етдим, Тангрим,
Биз ҳам хотира...
Ҳозирча бу ҳолни сезмас дўстларим.

Усмон Азим

https://t.me/UsmonAzimijodi


***
Қуёш бўлиб осмондан боқдинг,
Зор қилдинг-ку, йўлингга — келгин!
Мен ҳаммани оловда ёқдим,
Фақат ўзим музладим, севгим...

Усмон Азим

https://t.me/dilgamaktublar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Ҳали бутун рўйи жаҳон шеър бўлажак.
Фақат бекор билиб ором қучоғини –
Бу дунёни сирга кўмиб яшаш керак,
Қалбга санчиб шеъриятнинг пичоғини!"

Усмон Азим


"Қақнус"
кўрсатувидан

https://t.me/UsmonAzimijodi


Афанди айиқ 

Қишдан қишгача
кўп чарчади айиқ.
Кўп чарчади.

Меҳнат қилди
тинмай.

Қоринни тўйдириш азобини
тортди,
тентиради ўрмонда,
дарахтларга чиқди,
дарёларга тушди,
нималарнидир овлади,
кимлардир уни овлади…

Қишда
бир тўйиб ухламоқ учун
шундай азоблар кўрди
бу айиқ.

Усмон Азим

https://t.me/UsmonAzimijodi


ЧОРЛОВ

Қор қўнди дарахтлар кафтига. Боғ-роғ
Кифтида очилди оппоқ гулшанлар.
Тарновга осилди биллурий чироқ,
Йўлкага ташланди тўзғин гиламлар.

Меҳмон келадими? Йўлни кўрсатиб,
Юлдузлар фалакда чирсиллаб ёнди.
Совуқлар соғинчни қўйди уйғотиб,
Қалбимда беуйқу армонинг қолди.

Изиллаб йиғладим:
- Эй, келасанми?
Келгин бемуҳаббат! Беолов! Бечўғ!
Келгин! Изғирин ғам ўртади танни...
Баҳорни кутмагин, баҳоримиз йўқ.

Усмон Азим

https://t.me/UsmonAzimijodi


ЁМҒИР ҲАҚИДА БАЛЛАДА

Булутлар кифтида этдим саёҳат,
Осмондан ергача йўлни тарадим.
Учиб деразангга етдим ниҳоят,
Мен – ёмғир! Қарагин, жоним, қарагин!
Деразангни чертдим – берилиб чалди
Кузнинг баётини ҳўл бармоқларим.
Кузак – ғам яратар баҳайбат чолғу,
Гулханида ёнди, воҳ, оёқларим.
Деразангни чердим. Ғуссаларинг мўл –
Сени асрагайлар дунёдан узиб.
Ташқарига қара, ёноқлари ҳўл –
Ойнага юз босмиш соғингчнинг юзи.
Тўрт девор ичинда мендан мосуво,
Яшайсан бир сирни юракка ютиб:
Мендан яшириндинг шифт тагига, о –
Деразага ҳайрон пардалар тутиб.
Ташқарига қара! Тенгман тупроққа –
Ҳижрон билан оғир баҳсларга тушдим.
Самони унутдим – келдим сўроқлаб –
Қандай осмонлардан пастларга тушдим!
Мени эшитмаслик мумкинмас... Охир
Эшигинг очилди – кўрдим кўзингни.
Аммо сен жунжикиб, энтикиб оғир
Соябон тагига олдинг ўзингни.
Сен мени севмайсан... Ёмғирман ночор –
Соябон сатҳида бекор уриндим.
Гоҳо этагингга етдим беозор,
Гоҳо этигингга бебахт суриндим.
Сенинг либосларинг қандай чиройли,
Уфурар бўйнингда қандай атирлар:
Борасан – гўёки бир гўзал ойни
Авайлаб чулғамиш ҳарир абрлар.
Ёзлик сургунимда – дилларим пора –
Соғиндим мен сени – юрагим тақир.
Сўра, майда қолган майсадан сўра –
Мен ҳам ёмон ёмғир эмасдим, ахир.
Энди куз севгимни солди қўшиққа,
Ҳажрингда вужудим тобора равшан...
Манзилга етасан. Ногоҳ эшикда
Мени соябондан силкиб ташлайсан.
Сени остонада қучади биров.
Гул каби ҳидлайди сени – тўймайди.
Ёғаман, ёғаман – равишим йиғлов –
Бундан кетай десам соғинч қўймайди.
Кўчада изғирин бўлди аламинг!
Олам – ғаминг тўла бир байтулхазан.
Деразани тутди туманли таним,
Деразани чертдим:
– Сени севаман!
Оқ учқун танимни ўтди оралаб,
Музлаган лабимга бири қўнди жим:
Тақдир шу кечда етди оралаб –
Фожеа етишди чоғи, севгилим!
Умрим тугаяпти – йўқдир дарагинг,
Сенсиз вужудимда қанча тоқат бор?
...Тонгда деразани очдинг. Қарадинг –
Ташқарида қордир, ташқарида қор....

Усмон Азим


https://t.me/UsmonAzimijodi

1.8k 0 28 10 48

СЕВГИ

Шу осмонда
яралди барча парвозим – ўйлайди эркак, -
умр бўйи учдим;
бу осмоннинг - ўйлайди эркак, -
етолмадим сўнгига;
бу осмон шу қадар чиройли – ўйлайди эркак, -
қарасам, йиғлагим келар...

Ёнида эса
жилмайиб туради аёл.

- У осмонлигини билмайди, - ўйлайди эркак, -
айтсам,
устимдан кулади-да...

Ёнида эса
осмон ташвишланар:
- Ўзига қарашни билмайди.
Дори ичдимикан?..

Аёл
янада
осмонлашар ...

Эркак эса (ўзининг айтганидай)
учгани-учгандир.

Усмон Азим


https://t.me/UsmonAzimijodi


#таъзия

Ўзбек адабиёти яна бир истеъдодли шоиридан айрилди...
Баҳодир Исо 69 ёшида оламдан ўтди.

Шоирнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр тилаймиз

https://t.me/dilgamaktublar


ГРАФИКА

Кўзинг қаро сенинг, қошларинг қаро,
Юзларинг оқ сенинг, кулишларинг оқ.
Қўлингдаги таъна тошларинг қаро,
Менга ғамгин боқиб туришларинг оқ.

Унутишинг — қаро, ҳижронинг қаро,
Соғинчинг оппоқдир, хатларинг — оппоқ.
Қародир юрганинг ўч-меҳр аро,
Менга ташлаб кетган дардларинг — оппоқ.

Шомми, ё саҳарми — вақтимдир қаро,
Сен деб тўкаётган ёшларим оппоқ.
Сенинг ҳам, менинг ҳам бахтимдир қаро,
Ўттиз тўрт ёшингда сочларинг оппоқ.

Ишон, юрак оқдир, қародир тақдир,
Оқ-қора бўёқлар бизнинг боғларда...
Мен милён бўёқни билардим, ахир,
Иккимиз бахтиёр бўлган чоғларда.

Усмон Азим

https://t.me/UsmonAzimijodi

2k 0 36 5 44

Она, келганингизда
Кўйлак олиб бермадим...
Пулим йўқ эди, она.
Она, келганингизда,
Очилиб гаплашмадим...
Вақтим йўқ эди, она.

Она, келганингизда
Кулиб-кулиб юрмадим...
Бахтим йўқ эди, она.

Она, келганингизда
Йиғламадим ўксиниб...
Ҳаққим йўқ эди, она.

Она, бахтиёр бўлинг!
Сизни қўлласин тақдир.
Она, бахт ўзи нима,
Она, бебахтлик надир?..


Усмон Азим

https://t.me/UsmonAzimijodi


Бу оқшом тунликка ҳали кўнмаган,
Ойнинг шуъласидан таралар анбар.
Балки шундай дамда Аллоҳ йўллаган
Ваҳийни туйгандир илк бор пайғамбар.

Кўлкалар дарахтлар чодирасида,
Баргларда шабада мудроғи равон.
Ҳаво титраб турар-хотирасида
Гўё оятлардан қолган ҳаяжон.

Ўйларга чўлғониб ажиб кезасан,
Юрак ошкор этар юраклигини:
Масалан, шундай дам ногоҳ сезасан
Юлдузлар не учун кераклигини.

Яланг кўнгил билан озод юрибсан,
Дунёга кўринар қалбингдаги "оҳ".
Сени тушунмоқда (англаб турибсан!)
Оқшом, дарахт, юлдуз, тангри таоло.

Руҳинг кўкармоқда. Назар ташлайсан:
Бу хушбахт дамларда тош қолган борми?
Бахтли бир соғинчда сеза бошлайсан
Дарахтни, юлдузни, Парвардигорни.

Ойдинлик руҳингдан миянгга ўтар,
Қўшиққа айланар ғамнинг нолиши.
Кўнглингга, кўнглингга, кўнглингга етар-
Сени осон топар Оллоҳ равиши...

Усмон Азим


https://t.me/UsmonAzimijodi

2k 0 11 1 47

Усмон Азим шеъри
Дилором Омонуллаева мусиқаси
Кумуш Раззоқова ижроси

https://t.me/UsmonAzimijodi


***
Сиз ёққансиз менга ҳамиша,
Фақат буни этмовдим ошкор.
Ўйловдимки юрак топишар,
Биздан кетгач сабру ихтиёр.

О, мен сизни қанчалар кутдим-
Мана-оқ соч, мана бу ажин.
Кунларимни тортқилаб ютди
Шум ёлғизлик-фаришта ғажир.

Ортингиздан кетишим мумкин,
Йўл тугаса, йўлсиз тентираб.
аммо, айтинг йиғлайсиз нечун
Манглайингиз деворга тираб?

Йўқ, ҳеч сизга етмасин озор,
Тушунаман-йиллар, андиша...
Фақат сизга айтмовдим ошкор-
Сиз ёққансиз менга ҳамиша.

Усмон Азим


https://t.me/UsmonAzimijodi


* * *
Бу насиҳатни Элбек бахши, жигитларга эш бўлар, дилларига тугса, яхши иш бўлар, деб, неча минг йиллар қайта-қайта айтди. Энди бундай қўшиқларни айтадиганлар йўқ. Ахир, дунё одамларни не кўйларга солмади, насиҳатни оладиган қолмади. Мана энди қариганимда, Элбекнинг шу насиҳатларини қайтариб-қайтариб айтганим-айтган. Чунки биров эшитмаса ҳам, насиҳат берадиган одатим бор.

Мард жигитлар журади-ё,
журагида пиёда,
энажони, отажони
жонидан ҳам зиёда,
товдай отанг, боғдай энанг
меҳмон турур дунёда -
таянч бўлгин, товларга ҳам,
жигит, таянч керакдир.
Отангга ҳам, энангга ҳам
сендай суянч керакдир.

Шотераклар шовуллар-о,
саратонда - шамолда,
ҳеч ким билмас, нелар бор-о
худо битган аъмолда,
жигит бўлсанг, бош кўтар-о,
дунёни тут саволга -
Банда берган саволларга,
худо берган жавобсан,
Отанг учун, энанг учун
кечалар ҳам офтобсан.

Дуоларнинг улуғи-ё
падарингнинг раъйида,
Оғажоним, жаннат, ана
энажонинг пойида,
Ота-эна иззати-ё,
яхшиларга қоида,
Омон тутгин жонингни-ё,
ҳалол егин нонингни,
Падарингни ҳурмат эт-о,
сийла энажонингни.

Бошингга иш тушганда-ё,
опа-синглинг куйинар.
Сенга айтмас, паналарда
кўз ёшлари қуйилар.
“Эгачим” деб, бир олқасанг,
неча-неча суйинар -
Опа-сингил номусинг-о,
ота-онанг орингдир,
Ору-номус, билгин, оғам,
бу дунёда борингдир.

Ака-уканг бир яйрасин –
сизга мададкорман, де,
Зўру зардан ҳайиқманглар,
ёнингизда борман, де,
Бу элнинг ҳам, бу юртнинг ҳам
хизматига ёрман, де -
Айланайин бўйингдан-о,
бу дунёга тўзимсан,
Бу дунёнинг дардларига,
оғам, малҳам ўзингсан!

Ҳалол дунё барпо бўлган
яхшиларнинг кўнглидан,
Ҳар муродинг бўлса, жургин
улуғларнинг йўлидан,
Сахий бўлгин – ҳар иш келар
саховатнинг қўлидан -
Мендан ўтар сўзимсан-о,
мендан қолар изимсан!
Мурувват ҳам ўзингсан-о,
оқибат ҳам ўзингсан!

Жураккинанг зириллайди
Дўмбиранинг торида,
Ҳали ёшсан, тўлиб-тошдинг
Ўз кўнглингнинг корида,
Иззат қилгин, қадрига ет
Бу дунёни борида -
Ақлу ҳиммат ўзингсан-о,
Меҳру қурбат ўзингсан,
Бу камбағал дунё учун
Асли давлат ўзингсан!

Усмон Азим

https://t.me/UsmonAzimijodi


* * *
Бу дунё - бозор.

Текинга
ҳеч нарса
бермайди.

Ахир, ўтган умримга
қанча кунимни бердим,
қанча юрагимни бахш этдим шеърга.
Сўзлаш учун сўзимнинг зиёси
қанчалар оқди,
кўриш учун
кўзларимнинг нури
тўкилди қанча.
Қанча қон йиғладим
бир зарра
бахт кўйида...

Сени деб эса
ақлимдан
неча бор айрилдим,
муҳаббат.

Бу дунё - бозор.

Ҳеч нарсам қолмаса,
мени бўш қутидай
ташлаб кетаверади -
бу савдогар
дунё.

Усмон Азим

https://t.me/UsmonAzimijodi

2k 0 17 4 40

* * *

Қуридим — куз каби
Сарғайдим, сўлдим.
Беҳиштга тўлдим мен,
Дўзахга тўлдим.

Оҳ, менман дунёга
Зарра кўнмаган —
Ҳеч ким менинг каби
Тирик бўлмаган.

Қанотин куйдирган
Қушману, бироқ
Учдим барча қалбдан
Баланду йироқ.

Ҳар сўзга бус-бутун
Ўзни этдим сарф —
Менман шеърларимда
Бораётган саф.

Қаҳратон қишларнинг
Музида қизиб
Яшадим. Ҳаётим
Ўлимдан қизиқ.


Усмон Азим

https://t.me/UsmonAzimijodi

2k 0 14 4 34

* * *
Куйдиради қуёш. Ит соя излаб, ер кавлайди. Қўйлар бир-бирларининг пинжига бош тиқиб, қуёшдан асрарлар ўзларини. Шамол йўқ. Олисларда ёлғиз-ёлғиз қуюнлар эриниб айланар. Олисларда жимирлаб кўринади тоғлар. Олисларда...
Менинг лабим эса қақраган. Ўроқ ўраман. Бармоқларим тиканга тўлган.
Сомон йиғаман. Олисларда эса...
Кетиш керак.
Саратони тугамайди бу жойларнинг. Бу ерларнинг суви йўқ. Бу ерлар сувини менга бермайди. Чанқаб ўлиб кетаман бу жойларда. Тупроқлик оғир. Бу ёнишда бир парча сопол бўлиб қолишим мумкин.

Сувга тўйдим. Сувдан бошқа менда ҳеч нарса йўқ. Шаклсизман. Истаган идишнинг шаклига кираман. Турфа халқоб бўламан. Соҳиллар хоҳишига кўра айланаман аллақандай кўлга. Хуллас, суягимдан жудоман. Суягимни оқизиб юборди бу умр...

Кетиш керак.
Ҳавога кетиш керак. Қанотларимни ёйиб учгани. Аммо бу ҳаво дегани бунча бўш. Тутиб бўлмайди - бағри кенг дунёга жой берган бағридан. Аммо вазн пайдо қилдингми сиғмайсан унга. Ташлаб юборади ерга бир тош каби. Қушлар-ку, майли! Тутунларга нима бор? Буғилиб кетдим! Чанглар нима қилади бу ерда! Ўпкам тўлди...

Кетиш керак.
Оловга кетиш керак. Ёнгани! Фақат ёниш поклайди одамни. Фақат ёниш вужудни йўқ қилар. Бир мен куйсам нима бўпти! Қисматдан қочиб бўлмайди! Кули ҳам қолмади вужудимнинг! Ким айтди руҳ учади деб. Руҳим бенажот ёниб турар аланга ичида. Олов тарк этар мени. Мен нимага айландим? Бир бир парча сополга...

Кетиш керак.
Ўша саҳрога. Мен бир парча сопол -тупроққа кўмилиб ётай. Ҳеч нарсага умид қилмасдан... Дунёни шундай ўзимга йиғиб ётайки, келгусининг хаёлкаши мени топиб олса, сўз тополмай қолсин бироз, бироз лаблари титрасин, севгилисига бу сополни сўзлаб берса, кўзлари бироз ёшлансин унинг... Сўнг музейда қўйсинлар - сув топиб тупроқ топмаган, тупроқ топиб сув топмаган мени; ҳавони юмшоқ деган, оловни бўшанг деган мени. Мени...
Сополнинг тагида бу лавҳа турсин:
"Бу одам дунёнинг тўрт унсуридан тўймай, бешинчи унсур излади. Эҳтимол ўзи айлангандир бешинчи унсурга. Эҳтимол юқоридаги тахминларимиз фақат тахминдир. Унга меҳр билан тикилинг... Эҳтимол меҳрдан бошқа ҳеч нарсанинг кераги бўлмагандир унга".


Усмон Азим

https://t.me/dilgamaktublar

2k 0 13 3 27

Сўз кимга керакдир?
Лаб очмагин.
Жим.
Тақдир сўзга лойиқ қолдирмади сир –
Мен ҳам ёмғир каби бир ёғиб ўтдим,
Сен ҳам ёмғир каби йиғлаб ўтдинг бир...

Усмон Азим

https://t.me/dilgamaktublar

Показано 20 последних публикаций.