#Фикр
Бўлиб тўлаш (варянт) бугунги кундаги айримларни тез бойиш учун яхши йўл бўлиб қолди.
Инсон нима учун варянтга нарса олади - пул маблағи етарлик бўлмасдан, лекин тирикчилик манбаси бор, пулни тўплаш имконини қилолмаган шахсларга маблағи бор шахслар томонидан ёрдам бериш, моддий енгиллик учун кўмаклашиш мақсадида пул тикиш деб ўйлайман.
Лекин қарзга кириб қолган, плани йўқ бизнеслар, умуман олганда пулга мухтожларга хозир варянт жуда қулай бўлиб қолди.
Тўғрида қарз сўрасанг хеч ким пул бермайди, фоизга пул берса харом. Буни йечими ўша қарзга сўраган пулга нарса олиниб, устига пул қўйиб бериш, махсулотни олган одам уни сотами, ёқами, бузвми ўзини иши, айтилган пулни вақтида қайтарса бўлди, қолгани қизиқ эмас. Варянт берган пулни билади, бировни хаётига аралашмайди, ўзини хам хаётига аралаштирмайди.
Аммо пулга мухтожларга варянтга нарса бериш очиқчасига уларни жарликка улоқтириш деб ўйлайман. Ха берган махсулотингни сотиб пулини тўғри сарифлаб иши юришиб кетса яхши, лекин юришмай қолса хароб бўлади.
Бу мавзу чуқур албатта, мен илмий томонини хам билмайман. Мен варянт орқасидан чўкаётган қулларни биламан, варянт ортидан чўктирётганларни кўряпман.
Мен фикрим пули бор инсонлар, ўз маблағлари билан кимларнидир бирор нарсали қилиш мақсадида уларга Аллоҳ берган ризқдан тикинхўрликсиз уларни ишлашга мақсадга етишишга йўл очиш бу варянт деб биламан. Лекин айримларни мақсади гўёки ўликлар устидан пул қилишдек кўринади.
Бу мени ожизона қарашим, варянтни тирикчилик манбаи эмас, балким ёрдам бериш йўли сифатида қараш керак деб ўйлайман. Чунки ёрдамга мухтож одамни нимага мухтожлиги ўрганилади ва унга хам моддий хам манавий ёрдам берилади.
Яна билмадим, билгувчи ва берувчи Аллоҳ.
@uslb_huquq