#қаро_кўзим
42-қисм
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
- Мени алоҳида уйга кўчиб билганини қилади, деб ўйлаяпсизми? Ақлим жойида!
- Сени ўйламаяпман! Сен тегирмонга кирсанг тирик чиқасан. Манов, - Зулайҳо опа Самирани кўрсатади. - Бечора гўдакни ўйлаяпман. Сен кечаси тўйма-тўй юрсанг, бола бечора ўзи қоладими, ижара уйингда? Оч-наҳор! Бу ёқда мен ўйлаб қон босимим чиқсин!
- Ҳа-я! Самирани ўйламабман-ку.
- Қачон ўйлагансан? Хайф сенга бола! У уйинг қаерда? Мактаби нима бўлади? Ҳозир унутиб қўйяпсан буни. Шу ҳолинг бўлса, бола бечара мактабда тунайди.
Лазокат онасининг гапидан кейин ўйланиб қолди.
💞 💞 💞
Шифохона каридори. Алининг ёнига ҳол сўраб Лазокат ва бош муҳаррири Жамшид ака келган. Али жуда тушкун.
- Али каридорда ўтирганинг билан келин ўзига келиб қолмайди, - Жамшид ака унга насиҳат қиляпти. - Бунақа ўтираверсанг, эзилиб тамом бўласан, касал бўлиб қоласан. Ишга бор, чалғи, ўзингни овун. Келинни оёққа турғизиш учун ҳам ишлашинг, пул топишинг керак-ку.
Али ерга тикилиб, жим эшитиб ўтирибди. Жамшид ака Лазокатга сизам гапиринг дегандек имо қилди.
- Ҳозир пулингиз бор ўтирибсиз, - тилга кирди Лазокат. - Ишламасангиз, пулга муҳтож бўласиз. Гулини даволатгани эса истайсизми, йўқми катта пул керак.
- Бугунинг ўтди ҳисоб. Майли, индамаймиз. Лекин эртага эфир вақтингга бор. Мухлислар сени сўраб қўймаяпти. Тушундингми?
Али “ҳа” дегандек бош ирғайди.
- Бўлмаса... эртага мен эфирим тугаётганда сизнинг чиқишингизни эълон қилиб кетаман, етиб боринг.
- Лазокат бутун эфирингиз давомида “Али Мансуров ишга қайтди”, деб кетаверинг. Зўр реклама бўлади.
- Ҳа, шунақа қиламан. Боринг, тайин, - деди Лазокат Алига тикилиб.
- Хўп... – деди Али хўрсиниб.
- Сени бирор марта шунақа абгор аҳволда кўрмагандим. Ўзингни қўлга ол. Қўрқма, аёлинг тузалади, - деди Жамшид ака.
- Уч кундирки, унинг овозини эшитмадим, - йиғлагудек гапирда Али. - Кўзларини кўрмадим. Овозини умуман эшитмаслигим ҳам мумкин экан, Жамшид ака...
Алининг охирги гапидан Лазокатнинг кўзлари катта-катта бўлди. Жамшид ҳам қўрқиб кетди.
- Вой, комадан чиқмайди, дейишдими? – сўради Лазокат.
- Худо асрасин. Миясидаги жароҳатлари жиддий экан, - тушунтирди Али.
- Яхши ният қил, - далда бера бошлади Жамшид ака. - Ҳаммаси Аллоҳнинг қўлида. Ундан шифо сўрайвер. Шифосини берсин!
- Илоҳим... – уҳ тортди Али.
💞 💞 💞
Васила опа палатада ётибди. Ҳолсиз, рангпар, сўлғин. Зокир ака ҳам чўкиб қолган. Аёлига термулиб ўтирибди.
- Ўнг қўлим ҳеч нарсани сезмаяпти, дадаси, - ҳолсиз гапирди Васила опа. - Гули шунақа ётган пайтида мен соғ турсам бўлмасдими?
Давоми бор
Ёндирмачоқ бу – меҳр! Албатта, босинг!
@usanboyeva