Унутилган тарих


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Познавательное


Унутилган тарих — Тарихга бир назар!
Реклама: https://t.me/joinchat/OvrSwxn2MsI3YzIy
Каналдан пост олганингизда @unutilgan_tarix деб ёзинг!
Мурожаат учун: @ad_ministrz
Тестлар олами: @unutilgan_tarix_test

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


#iqtibos

"Ҳеч қачон бурнингни баланд кўтарма, акс ҳолда юлдузларни кўролмай қоласан"

Иоганн Волфганг фон Гёте

🔎 @unutilgan_tarix


Тарихдаги энг қадимги қулф 1843 йилда Эмил Бота экспедицияси томонидан Дажла дарёсининг юқори оқимида ташкил топган Оссурия (ҳозирги Ироқ) давлати шоҳи Саргон II (мил. авв. 721-705)нинг саройидан топилган. Сарой эшикларидан бирининг ташқи қопқасига мурвати вертикал ва горизонталь йўналишларда ҳаракатланувчи ёғоч қути ўрнатилган ҳамда у илк қулф сифатида қўлланилган. Афсуски, ўша сарой узоқ вақтлар олдин вайрон қилинган ва энди бундай қулфлар осилган эшиклар қаерга олиб боришини аниқлашнинг иложи йўқ.

🔎 @unutilgan_tarix


Пабло Пикассо томонидан ўзининг дўсти, фламенко раққоси ва актёр Антонио Руиз Солернинг ҳовузи тубига қўйилган дастхат, Испания, 1961 йил.

🔎 @unutilgan_tarix


Никола Тесла қандай қилиб ўзида ирода кучини шакллантирган?

Дастлаб ихтирочи ўзининг ёмон одатларга берилиб кетишига йўл қўйган, кейин эса улардан воз кечишга ўзини мажбурлаган. Тесланинг ўзи тамаки чекиш ва қимор ўйнашни ташлаш жараёнини шундай тасвирлаган: "Навбатдаги ўйиндан олдин ичимдаги иштиёқни енгдим, ҳаттоки бу иштиёқ кучлироқ эмаслигига афсусландим ҳам. Иштиёқимни нафақат жиловладим, балки ўйнаш истагидан асар ҳам қолмаслиги учун уни юрагимдан батамом юлиб ташладим. Ўшандан бери ҳар қандай қимор ўйинидан ҳазар қиламан.

Бир пайтлар чекишга шунчалик берилиб кетганманки, соғлиғимга жиддий путур етишига сал қолган. Бироқ кейинчалик бор иродамни жамлаб, чекишни ташладим, ҳатто чекишга бўлган заррача иштиёқни ҳам туғилмасидан йўқ қилдим."


🔎 @unutilgan_tarix


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#retro_video

Қўлимни ечвормасанг, паттангни "қўлинга тутқазаман..."

"Темир хотин" кинофильмидан "Дарахт устида" лавҳаси, 1990 йил.

🔎 @unutilgan_tarix


#kun_tarixi

1️⃣7️⃣ АПРЕЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР


🌎1492 йил— Христофор Колумб Испания билан Ҳиндистонга янги йўл очишга ваъда берган;

🚫 1521 йил— Мартин Лютер бидъатдан бош тортгани учун Рим-католик черковидан четлаштирилган;

📌 1610 йил —инглиз саёҳатчиси Генри Гудзон саёҳатга чиқиб, Гудзон кўрфазини кашф этган;

🧔❌ 1722 йил —Пётр I Россия империясида соқол кўйганлик учун йилига 50 рубль миқдорида солиқ тўлаш ҳақидаги фармонни эълон қилган;

🌍 1839 йил— Марказий Америка республикалари федерацияси қулаганидан сўнг Гватемала давлати ташкил топган;

🇨🇦 1856 йил— Квебек шаҳри Канаданинг пойтахти деб эълон қилинган;

📚1869 йил —Фридрих Вилгелм Ницше Пруссия фуқаролигидан маҳрум қилинган;

🎱 1875 йил— Ҳиндистондаги инглиз қўшинларининг полковниги Невил Чемберлен бильярд ўйинини ихтиро қилган;

⚔️ 1895 йил —Хитой-Япония уруши Симоносеки шартномаси тузилиши билан якунланган;

🏳️ 1941 йил —Иккинчи жаҳон уруши пайтида Югославия армиясининг таслим бўлиш акти имзоланган;

🇫🇷 🇸🇾 1946 йил —Франция Суриянинг мустақиллигини тан олган;

⚔️ 1961 йил— Фидель Кастро режимини ағдариш мақсадида Кочинас кўрфази соҳилига кубалик муҳожирлар ёпирилиб келган;

⚔️ 1975 йил — Камбоджадаги фуқаролар уруши пайтида кхмерлар мамлакат пойтахти Пномпенни эгаллаб олишган;

🇿🇼 1980 йил — Жанубий Родезия номи Зимбабве деб ўзгартирилган;

🇨🇦 1982 йил — Англия қироличаси Елизавета II Канаданинг янги конституциявий қонунини тан олиб, уни тўлиқ мустақил деб эълон қилган.

🔎 @unutilgan_tarix


Шифокорлар мия саратонидан вафот этган 11 яшар Лианг Яоуига таъзим қилмоқда.

Хитойлик Лианг ўзининг бедаво хасталикка йўлиққанлигидан хабар топгач, ихтиёрий равишда ўз тана органларини бошқа беморларга кўчириб ўтказишларига рози бўлган ва шу орқали уларнинг ҳаётини сақлаб қолган. Ўлимидан сал олдин Лианг онасига "Дунёда ҳар куни яхшилик қиладиган эзгу инсонлар жуда кўп. Мен ҳам улардан бири бўлишни хоҳлайман", деган.

🔎 @unutilgan_tarix


Мадагаскар қироличаси Ранавалона тарихдаги энг ғалати ҳукмдорлардан бири бўлган. Агар фуқаролари унинг тушига огоҳлантиришсиз кирадиган бўлишса, уларни қатл эттирган.

🔎 @unutilgan_tarix


Регистон майдонидаги сартарош иш устида. 1898 йил. Ўша даврда Самарқанд шаҳри Россия империясининг протекторати бўлган Бухоро амирлиги таркибига кирган. Оддий аҳоли ҳунармандчилик, деҳқончилик ва бошқа кам даромад келтирувчи соҳаларда банд бўлган. (Гюго Крафтнинг "Эркаклар портретлари" туркумидан)

🔎 @unutilgan_tarix


Илгарилари битта суратни олиш учун 8 соат қимирламасдан туриш зарур бўлган.

🔎 @unutilgan_tarix


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#retro_video

Берлиннинг олиниши, 1945 йил май.

Ниҳоясига етай деб қолган Иккинчи жаҳон уруши даврида, аниқроғи, 1945 йил 16 апрелдан то 2 майгача бўлган оралиқда фашистик Германиянинг пойтахти Берлин СССР ҳарбий кучлари томонидан ишғол этилган ва шу тариқа нацистик Германия қулаб, Европа қитъасида уруш ҳаракатлари батамом тўхтаган. Берлинни эгаллашга қўмондон Жуков бошчилигидаги 2 ярим миллионга яқин аскар, 6200дан зиёд танк ва 7500та самолёт сафарбар этилган.

🔎 @unutilgan_tarix


#kun_tarixi

1️⃣6️⃣ АПРЕЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР


🗡 1705 йил — Исаак Нютон Англия қироличаси Анна томонидан рицарлик унвони билан тақдирланган;

⚔️ 1746 йил— Инглиз қўшинлари ва Шотландия қуролли кучлари ўртасида Кулден жанги бўлиб ўтган. Бу Стюартларнинг инглиз тахтини қайтариб олишга бўлган сўнгги уриниши эди;

🚫 1848 йил— Габсбурглар империясида крепостнойлик бекор қилинган;

📌 1871 йил
—Германия империяси Конституцияси қабул қилинган;

📌 1871 йил— Берлин Германия пойтахти деб эълон қилинган;

📰 1917 йил— "Турон" газетаси нашр этила бошланган;

📌 1917 йил— Умумтуркистон мусулмонларининг I қурултойи чақирилган;

📄 1922 йил — Совет-Германия ўртасида Рапалло шартномаси имзоланган. СССР ва Германия ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилган;

⚔️ 1945 йил— Иккинчи жаҳон уруши пайтида Берлин операцияси бошланган;

💬 1947 йил— Америкалик сиёсатчи ва молиячи Бернард Барух дунёда биринчи бўлиб Жанубий Каролина Сенатида "совуқ уруш" иборасини ишлатган;

🤝 1948 йил— 16та Ғарбий Европа давлатлари ва Германиянинг Ғарбий оккупация зоналари Маршалл режаси доирасида Европанинг иқтисодий ҳамкорлиги тўғрисида халқаро шартномани имзолашган;

🇺🇿 1952 йил— Сурхондарё вилоятининг Ангор ва Гулистон туманлари ташкил топган;

✈️ 1964 йил — америкалик учувчи Жералдине Мок Ғарбий Германияга қўнган ва бутун дунё бўйлаб парвоз қилган биринчи аёлга айланган;

🥤1966 йил — Coca Cola биринчи марта Исроилда сотилган;

🛰 1972 йил — астронавт Жон Янг раҳбарлигидаги "Аполлон" дастури бўйича бешинчи экспедиция Ой юзасига қўниш билан бошланган;

🇦🇫 1992 йил—Афғонистон президенти Муҳаммад Нажибуллоҳ ҳокимиятдан ағдарилган.

🔎 @unutilgan_tarix


1943 йилда Америка кўчаларига осилган тарғибот афишаларидан бирига "Автомобилда ёлғиз ўзинг кетсанг, Гитлер билан бирга кетаётган бўласан!" сўзлари туширилган. Нима учун афишада Гитлернинг исмини тилга олишган, деб ўйлайсиз?

Гап шундаки, АҚШ 1940 йилларда Иккинчи жаҳон урушига қўшилганидан сўнг ҳокимиятдагилар мамлакат армияси учун ёқилғини тежаш мақсадида қўлларидан келган барча иложларни кўришган. Улар ҳатто "карпулинг" (carpooling) деб аталувчи миллий реклама кампаниясини ҳам уюштиришган. Бунда ўз машинасида ёлғиз кетаётган ҳайдовчи йўлида учраган йўловчиларни ҳам машинасида олиб кетиши шарт қилиб белгиланган. Шу орқали армия учун сув ва ҳаводек зарур хисобланувчи ёқилғининг ортиқча исроф қилинишининг олди олинган. Мазкур тарғибот кампаниясининг шиори шундай сўзлардан иборат бўлган: "Автомобилда ёлғиз ўзинг кетсанг, Гитлер билан бирга кетаётган бўласан!"

🔎 @unutilgan_tarix


Галлия урушида ҳалок бўлган Рим империяси аскарига тегишли бош суяги, мил.авв.52 йил.

🔎 @unutilgan_tarix


eBay интернет-дўконида сотилган илк маҳсулот

eBay'да сотилган биринчи маҳсулот — бу синган лазер таёқчаси бўлган. Уни сайт асосчиси Пьер Омидьяр 1995 йилда сотган ва шу тарзда янги яратган сайтини синаб кўрган.

Аввалига у ҳеч ким 14 доллар 83 центга бундай кераксиз нарсани сотиб олишига ишонмаган. Ҳатто мижоз билан боғланиб, унга харид қилаётган буюми ҳақиқатан ҳам шикастланганлигини айтган. Харидор эса айнан шундай лазер таёқчаларининг жинниси эканини ва қилаётган харидидан ўта мамнунлигини билдирган. Мазкур воқеа ҳар бир маҳсулотнинг ўз харидорига эга эканлигини яна бир бор исботлайди.

🔎 @unutilgan_tarix


Ўлик кон канарейкаси, 1875 йил. Авваллари кончилар канарейка қушларини ўзлари билан конга олиб кетишни одат қилишган, чунки айнан улар биринчи бўлиб метаннинг ажралишини сеза олишган.

🔎 @unutilgan_tarix


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#retro_video

—Шу бир нарсага ҳайронман.
—Хўш?
— Сизлар нима иш қилсаларинг хам қонунга тўғри келоврадия.
—Нимадандир кўнглингиз тўлмадими, Мулладўст?
—Йўғей, йўғей. Унақа демасинлар. Ахир, қўй наҳотки чўпонни таёғидан норози бўлса.

Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий қаламига мансуб "Бурунги қозилар ёҳуд Майсаранинг иши" комедияси асосида суратга олинган бадиий фильмдан лавҳа, 1989 йил.

🔎 @unutilgan_tarix


#kun_tarixi

1️⃣5️⃣ АПРЕЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР


🚁 1877 йил— Италиялик ихтирочи Энрико Форланини прото-вертолётни ҳавога кўтарган;

📹 1891 йил—америкалик ихтирочи Томас Эдисон ўзининг кинетоскопи, ҳаракатланувчи тасвир машинасининг оммавий намойишини ўтказган;

🏆 1896 йил —Афинада антик даврдан бери тўхтаб қолган ва қайта йўлга қўйилган 1-Олимпия ўйинлари якунланган;

🛳 1912 йил— Атлантика океанида айсберг билан тўқнашиши натижасида "Титаник" кемаси чўкиб кетган. 1496 киши вафот этган. Кема 1909-1912 йилларда қурилган бўлиб ишга туширилган вақтида у дунёдаги энг катта кема бўлган;

1919 йил —Совет ҳукумати ГУЛАГ (мажбурий меҳнат лагерлари) тизимини яратиш тўғрисидаги фармонни эълон қилган;

🔥 1919 йил — Миланда италиялик социалистларнинг Муссолинининг "Poppolo" газетасини йўқ қилишга уринишига жавобан нацистлар социалистик "Avanti" газетаси таҳририятига ўт қўйишган;

🌍 1924 йил— АҚШда дунёдаги биринчи йўл атласи нашр этилган;

🇺🇿 1938 йил— Бухоро вилояти ташкил этилган;

📌 1952 йил— Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф таваллуд топган;

🍔 1955 йил — Рей Крок Иллинойс штатидаги Дез Пленсда ўзининг биринчи McDonald's ресторанини очган;

☎️ 1971 йил — Англия ва Хитой ўртасида 22 йил олдин узилган телефон алоқаси тикланган;

1986 йил —Америка Қўшма Штатлари Германияда ўз фуқароларига қарши қилинган террор ҳужумларига жавобан Ливияга қарши ҳаво ҳужумини бошлаган;

⚽️ 1989 йил — "Hillsboro" стадионида "Ливерпул" ва "Ноттингем Форест" жамоалари орасида Англия кубоги ярим финал мусобақасида одамларнинг ёппасига ҳаракатланишидан бўғилиб қолган Ливерпуль жамоасининг 94 нафар мухлиси вафот этган, 766 нафар одам эса жароҳат олган;

🇺🇿 1999 йил— Ўзбекистон Республикасида "Архивлар тўғрисида"ги қонун қабул қилинган;

🔥2019 йил —Нотр-Дам соборида ёнғин содир этилган.

🔎 @unutilgan_tarix


#uzb

Музқаймоқ сотиб юрган ўспирин. Фарғона водийси, 1900 йиллар.

"Андижон музқаймоқ" тарихи шу даврларга бориб тақаларкан-да...

🔎 @unutilgan_tarix


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#retro_video

Малла— кассир, сап-сариқ киши, Жиблажибон—кўк шим, қизил кўйнак, ола галстук тақиб юрадиган Мамарайим....

Ўзбек кино санъати дарғаларидан бири — Эргаш Каримов "Учрашув" кинофильмида корхонанинг эзма бошлиғи ролини ижро этмоқда.

🔎 @unutilgan_tarix

Показано 20 последних публикаций.