Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Хуш келибсиз!
Азизахон Исмоилова (Ummu Zaynab Ummu)
@Uzulanish_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#хайрли_тонг.

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Пайшанба тонги сизга хайрли бўлсин!

Дастурхонингиз ризққа, хонадонингиз нурга, икки кафтингиз баракага тўлсин!

Бисмиллоҳ деб дарвоза очганларнинг уйи фаришталарга қадамжо бўлсин, Ла илаҳа иллаллоҳ дея таҳорат суви-ла покланганларнинг жамолини истара тарк этмасин, Алҳамдулиллаҳ дея шукр келтирган тил Роббисига ҳеч қачон осийлик қилмасин!

Янги кун муборак!

@Ummuzaynabummuijodi

5.2k 0 256 11 159

Хайрли кеч, китобларни кулимга олдим, жудаям хурсандман севимли адибам дастхатлари билан олганимга, анчадан бери ният килиб юрардим китобингизни сотиб олишга. Ижодингиз шайдосиман, асарларингиз юрак юрагимга етиб келади, каламингиз бунданда уткир булсин, ижодингиз бардавом булсин, соглик омонлик, кунгил хотиржамлигини тилайман.

@UzUlanish_bot


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#нимадир

Табиатда меҳр кўп. Дарахтлар шоҳи синиб кетишидан қўрқмай қаддини букиб мева солади.

Инсон зоти баҳра олиши учун.

Кўзимизни қувнатиб, дилимизни яшнатиб, соғлимиз учун, қувватга кириб яна зиммамиздагиларни бажаришимиз учун у бизга ўзида бор ҳамма нарсани беради.

Ҳа, табиатда меҳр кўп. Баъзан бу меҳрга яраша меҳр билан жавоб қайтаролмаймиз.

Агар дунё болаларга қолганда улар ўз беғуборликларини оламга ёйган бўлишарди. Меҳрга меҳр билан жавоб қайтариш бола фитратида бор. Биз эса негадир улғайгач ўзгариб кетамиз.

@Ummuzaynabummuijodi

4.8k 0 92 5 258

​​#нимадир.

Бегуноҳ оғиз билан дуо қил, - деди дарвеш.

- Бегуноҳ оғиз қандай бўлади? - дея сўрадим.

Деди:- Аввал бошқаларни дуо қилган оғиз - бегуноҳ оғиз бўлади...!

Дуо қилингки, бегуноҳларнинг армони ушалсин...

@Ummuzaynabummuijodi

5.3k 0 121 7 203

#хайрли_тонг.

Янги кун муборак бўлсин!

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Бугун дам олиш куни якшанба.  Осмонимиз ёришиб бормоқда,  нурлар унда уйғоқ.

Фажр намозини ўқиб, бу куннинг биринчи фарзларини бажаришга киришган ҳамма-ҳаммага барокотли,  ажри улуғвор,  неъматларга бисёр кун тилаймиз.

Яхши кайфият сизни асло тарк этмасин!

@Ummuzaynabummuijodi

7.6k 0 163 32 187

#иқтибос.

Ибн Қоййим р. а. айтадилар: «Тана касаллиги енгил, осондир, нари борса ўлим билан тугайди. Қалб касаллиги оғирдир. Аллоҳ асрасин, жаҳаннам билан тугайди»

@Ummuzaynabummuijodi

5.9k 0 51 2 222

#иқтибос.

​​«Ўзимиз билиб-билмай, ҳаммани бир-бир абгор қиляпмиз, севикли дўстим:

кимларнидир қилган ишларимиз билан...

кимларнидир қилмаган ишларимиз билан...

кимларнидир айтган сўзларимиз билан...

кимларнидир айтмаган сўзларимиз билан...»

©️Федор Достоевский

@ummuzaynabummuijodi

5.5k 1 41 1 179

#хайрли_тонг

Уйғониб олган барча-барчага: "Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!" деймиз...

Кунимиз яхши ўтсин, хотиржамликда ўтадиган 1440 дақиқа, офиятда кечадиган 86400 сония насибамиз бўлсин!

Фарзандлар бағримизда, яхшилар ёнимизда, Ҳизрлар йўлимизда бўлсин!

Аллоҳ таолонинг ҳифзу ҳимоясида азиз ва саломат бўлайлик!

@Ummuzaynabummuijodi

10.1k 0 288 8 255

#нимадир_ва_яна_нималардир

АЛБАТТА КИМНИНГ ҚАНЧА УМРИ,  ҚАНЧА РИЗҚИ ҚОЛГАНИНИ ФАҚАТ АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ЎЗИГИНА БИЛАДИ. ҲАР БИР ИШДА ФАҚАТ ҲАҚ ТАОЛОНИНГ ЎЗИГИНА БИЛАДИГАН ҲИКМАТ БОР, БИЗНИНГ ИШИМИЗ-ФАҚАТ ХАЙРЛИСИДАН УМИД ҚИЛМОҚДИР!

"Руҳул баён" тафсирида бир ҳикоя келтирилади. Унда :

“Икки фаришта тўртинчи осмонда бир-бирига йўлиқиб, иккиси ҳам жуда ажойиб ишга буюрилганини айтиб қолишди.

Бири: “Бир яҳудий ўлим тўшагида ётибди. Кўнгли балиқ ейишни ҳохлаяпти. Унинг яқинидаги сувларда балиқ йўқ. Истагини қондириши учун Аллоҳ таоло унинг ҳовузига бор жойдан балиқ ҳайдаб келишимга буюрди.” деди.

Бошқаси : “Мен унданда ажойиб ишга буюрилдим. Бир мусулмон ўлим тўшагида ётибди. Унинг ёнида ичишга сув турибди. Истаги бажо бўлмаслиги учун Аллоҳ таоло унинг ёнидаги сувни тўкиб юборишимга буюрди” деди.

Икковлари Роббиларининг ҳукмини бажо келтиргач, Роббиларига : “Амрингни бажардик, лекин итоатингда бўлган мўминнинг маҳрум бўлишини, яҳудийнинг ёнида бўлмаган балиқни ҳайдаб келтиртириб едиришингни ҳикматини тушунмадик”дейишди.

Аллоҳ таоло : “Сизлар амрларимдаги ҳикматларни билмайсиз. Менинг кофирларга бўладиган муомалам бошқа, мусулмонларга бўладиган муомалам бошқа бўлади.

Кофирлар ҳам яхши амалларни қилади. Кимгадир ёрдам берган, садақотлар қилган, мазлумларга ёрдам қилган бўлади. Уларнинг амаллари охиратда ҳеч қандай қадрга эга бўлмасада, яхшиликлари бесамар кетмайди.

Амалларининг эвазини бу дунёда нақд қилиб бераман. Сўраган дунёвий мақсадларини бераман ва амалларига эваз охиратга қолмайди.

Мусулмонларга муомалам унинг акси бўлади. Уларнинг гуноҳлари эвазига турли балоларни бериб охиратга барча гуноҳларидан пок ҳолида боришини ирода қиламан.

Яҳудий қилган барча яхшиликларини эвазини олган ва биргина яхшилиги қолган эди. Ўлим тўшагида балиқ ейишни хоҳлади ва унинг хоҳишини адо қилиб охиратга барча яхшилигидан қуруқ ҳолида келишини хоҳладим.

Мусулмонни эса биргина гуноҳи қолган эди. Сувни ичишдан маҳрумлиги ўша гуноҳига каффорат  бўлиб, ҳузуримга покиза ҳолда келишини ирода қилдим” деди".


Банданинг бошига тушадиган барча машаққатлар, касалликлар ва синовлар Аллоҳ таоло тарафидан бўладиган мажбурий риёзатлардир. Биз бало деб билаётган машаққатлар аслида  Унинг раҳмати ва муҳаббатидир.

@Ummuzaynabummuijodi

24.1k 0 812 71 542

UZulanish_bot:

Рахмат ижодизга барака берсин омиин

Қизимга совға қилдим

Хамма асарларизи қайта қайта ўқиганман
Омад тилайман

@Uzulanish_bot

5.7k 0 3 11 111

#хайрли_тонг

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Ушбу тонг барчага хайрли бошлансин, айни чоғда қандай яхши ният дилингиздан ўтиб турган бўлса, ижобатини раво этсин!

Дардманларга шифо, қарздорларга нажот, фарзанд талабларга солиҳ зурриёд, бахт даъвосида юрганларга тўкин бахт, омади чопмаётганларнинг ишларига ривож, хафа ва маҳзун инсонларнинг ҳаётига қувонч ато этсин!

Барчага энг яхши тилакларни тилаб қоламиз!

@Ummuzaynabummuijodi

11.8k 0 264 7 178

#хайрли_тонг

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ониялари зикрда, сониялари шукрда, дақиқалари дуода, соатлари барака тилашларда ўтадиган ёруғ бир кунни тилайман!

Кўп ишларга улгуринг!
Бошлаганларингиз охирига етсин!

Хайр умидида қилганларингиз ўйлаганингиздан ҳам кўп ажрлар келтирсин!

Сешанба яхши кун! Илоҳим ҳаммамизга омадли келсин!

@Ummuzaynabummuijodi

10.2k 0 198 37 226

#нимадир_ва_яна_нималардир

Баъзан кўксимизни мўлжаллаб тушадиган ёмғирга эҳтиёжимиз бор...

Қорлар ёғади,  жилмайиб куламиз:  "Шу қоргина эслатди-я "софлик" атирининг унутилган исини!" деймиз...

Кўзимиз қировлар нақшини соғинди,  билдик...

Дунё!  Мен сенинг болалигингни ўз болалигим бағрида унутиб қолдирган эканман...

"Оппоқ эди-бошда бу дунё...
Кўча оппоқ...
Кечалар оппоқ"...(1)

Мен қорбобо ясаб юрардим...
Қўлларимда қўлқопмас...
Пайпоқ...

Изилларди мўри тутуни,
Қуёш бизга" керакмас" эди...
Том бошида найза сумалак,
Ва санчилган юракмас эди...

Бугун дунё ўзгардинг нечун
Найзаларда алвон юрагим...
Оппоқ қорлар эриб битганда,
Мен қуёшда туриб- совқотдим...

(1) Илк сатрлар Хуршид Давронга тегишли

©️Ummu  Zaynab Ummu

@ummuzaynabummuijodi

9.8k 0 79 36 355

#хайрли_тонг

Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ!

Омонмисиз, қадрдон!

Унутилган ёки-да унутилмаган бир-биридан гўзал ҳислар бор ўтмиш бисотимизда...

Баъзан ортга қайрилиб қараганимизда-уларнинг кунма-кун сўниб бораётганини ҳис қиламиз, баъзи ҳислар эса ҳудди юлдузлардек...

Ўчганига, сўнганига анча бўлган... Аммо биз қоронғу бўшлиқда милтираётган нурга қараб уни ҳамон тирик деб ўйлаймиз...

Мен ўйлайман: қалбимиз ҳамиша кимгадир талпиниб тургани яхши! Миллион йиллар давомида олови ўчмаган бандаргоҳ маёғи каби қалбнинг олови ҳеч қачон ўчиб қолмасин!

Кўнгил совушлар бўлмасин, кўнгилнинг қиши бўлмасин!

Сизга бу тонг тилайдиганларим шу!

©️Ummu Zaynab Ummu

@Ummuzaynabummuijodi

13.5k 0 275 8 253


9.2k 0 92 9 179

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#нимадир.

Ғалати авлод бўлган эканмиз... 

Дугоналарим Бекхамни ёқтирарди,  баъзиси Зиданни.  Ўша пайтда кимдир Шохруҳхонни суратларини йиғган бўлиши мумкин, ёки Амирхонни... Мен ҳинд киноларини кўрадиган  ва  уларга муҳлислик қиладиганларни романтик ҳисоблардим...

Харбийлар ҳаётига оид кўрсатувларни кузатардим... Ўғил бола бўлиб туғилганим яхшимиди деб ўйлардим. 

Йўқ,   бу эркакшодалик эмас,  бу шунчаки  ота ёнида ўғил бўлиб туриш,  унга тирговуч бўлиш истаги холос!

Статусни мана бу қўшиғини кўп эшитганман. Қўшиқ номи "Ҳозир армиядасан!"
Ўзимни шу аскарларнинг ўрнида тасаввур қилганман.

Кейин-кейин тасаввурларим ўзгарди.  Қўшиқ энди менга "Ҳозир сен-шу ҳаётдасан!"  деяётгандек. Йиқиласан,  турасан, тиканли йўллардан сакраб ўтасан, тор йўллардан бир ўзинг эмас,  болаларингни ҳам тишингни тишлаб ўтишинг керак... Ва хокозо...

Бугун ватан ҳимоячилари куни.  Ҳар қандай шаънни ҳимоя қилиш зиммасида турганларнинг байрами.  Барчаларини табриклайман.

©️Азизахон Исмоилова.


@Ummuzaynabummuijodi

7.8k 0 21 12 271

#диккат

Сотувда Шарпа билан бахс 85000

Бойлар хам 82000

Почта хакини узиз тулаб оволасиз. Нархлар кейинчалик узгариши мумкин.

Мурожаат : @Uzulanish_bot

7k 0 21 33 119

​​#тақвимдош

Душанба кунининг фазилатлари

✅Оламларга раҳмат этиб юборилган Пайғамбаримиз (а.с.) душанба куни дунёга келганлар.
Бу ҳақда: “У кун (душанба) мен туғилган ва пайғамбар қилиб юборилган кундир”, деганлар (Имом Муслим).

✅У зотнинг пайғамбар бўлишларидан бироз олдин Каъба таъмирланганида Ҳажарул асвад (қора тош)ни ўрнига қўйиб, қабилаларидаги муқаррар низонинг олдини олган кунлари ҳам душанба эди (Муҳаммад Ҳамидуллоҳ, “Ҳижрий тақвим ва унинг тарихи”). Бу жиҳатдан душанба биз учун ҳам муаммоларимизни ҳал қиладиган ва эзгулик элчиси бўладиган кун.

✅ Пайғамбаримиз (а.с.): “Қуръони карим менга душанба куни нозил қилинди”, деганлар (Имом Термизий).
Биз ҳам душанба кунига зиммамиздаги масъулиятнинг аҳамиятини ёдга соладиган хайриҳох дўст деб қарашимиз мумкин.

✅Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг вафот этган кунлари ҳам душанба эди  (Имом Бухорий).
Шундай экан, душанба инсонларнинг энг афзали (а.с.)га салавот юборадиган, тиловатларимиз савобини бағишлайдиган фурсат бўлиши мумкин эмасми?

✅Душанба сафар, тижорат ва ризқ ахтариладиган кундир.
Зеро, Аллоҳнинг расули (с.а.в.): “Душанба сафар ва тижорат кунидир”, деб марҳамат қилганлар. Саҳобалар бунинг сабабини сўрашганида: “Чунки ўша куни Шуайб (а.с.) тижорат қилиш ва ризқ топиш учун сафарга чиққанлар”, деб жавоб берганлар (Ибн Можа). Демак, душанбани ҳалол ризқ умидида ишга шўнғиш билан суннатга эргашиб, савоб олиш кунига айлантириш ўзимизга боғлиқ.

✅Душанбада бандалар кечирилади.
Пайғамбаримиз (а.с.) марҳамат қилганлар: «Жаннат эшиклари душанба ва пайшанба кунлари очилади. Аллоҳ таолога ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳар бир банда мағфират қилинади. Фақат биродари билан ораларида душманлик бўлган кимсалар мустасно! (Улар ҳақида:) “Шу иккиси ярашиб олгунича муҳлат беринг”, дейилади» (Имом Муслим).

✅Душанба – амаллар тақдим қилинадиган кун.
Пайғамба­римиз (а.с.): “Амаллар ҳар душанба ва пайшанба Аллоҳга кўрсатилади”, деганлар (Имом Муслим). Демак, душанбани муносиб тақдирлаш куни деса ҳам бўлади.

✅Душанба рўза кунидир.
Ойша (р.а.) онамиз хабар беришича: “Расулуллоҳ (с.а.в.) душанба ва пайшанба кунги рўзаларни муштоқ бўлиб кутардилар” (Имом Термизий). Пайғамбар (а.с.)-нинг ўзлари ҳам: “Бандаларнинг амаллари душанба ва пайшанба кунлари Аллоҳ таолога рўбарў қилинади. Мен амалларимнинг Аллоҳ таолога рўзадор ҳолимда рўбарў қилинишини яхши кўраман”, деганлар (Имом Термизий).

@Ummuzaynabummuijodi

11.2k 0 158 6 239

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#яхши_шеърлар

Ҳеч жавоб топмадим шунча ахтариб,
Хўрсиниб ҳолимни сўрашларинга.
Худо тупроғимни қорсайди қайтиб
Сенинг тўкаётган кўзёшларингга.

Маъюс юзларингга оғир қарамоқ,
Юракка ботмайди бошқа озорлар.
Жонимни олсайди табаррук сиртмоқ-
Сочинг толасидан ясалган дорлар.

Кўзёшингни артишга етмас журъатим,
Бармоғимни босаман, майли чўғларга.
Сенинг кипригингдек тўкилса эди,
кўксимни тутардим ўша ўқларга.

Унутма ёдимни, хуш қол, гўзалим,
Ишқ маним руҳимни тортади Аршга.
Ёмғирдек пойингга тўкилай ўзим
Фақат сен, малагим, йиғлама бошқа...

©️Ummu Amina

@Ummuzaynabummuijodi

7.6k 0 66 2 154

#турмуш.

Бошида сен у тинглайдиган мусиқаларни тушунмайсан, ўз вақтида у ҳам сен эзилиб ўқийдиган шеърларни бир сатрини ҳам тушунмайди...

Йиллар ўтиб, сен уни ухлаш олдидан кўрмаса ҳам қўйиб оладиган телевизори шовқинига кўникасан...

У эса ишдан чарчаб келган бўлса ҳам, сени ёмғир севалаб турган кўчага-сайрга таклиф этади.

Турмуш мана шундай бир-бирини ўрганиш ва оз-камига кўникиш билан бардавом бўлса...

Демак бахтлисан...

©️ Ummu Zaynab Ummu

@Ummuzaynabummuijodi

6.2k 0 61 22 315
Показано 20 последних публикаций.