❗️16 ёшга тўлган шахс ўз ФИО-сини ўзи ўзгартириши мумкин!
📃 Оила кодексининг 226-моддасига асосан, ➖ Фамилияни, исмни ва отанинг исмини ўзгартириш ҳақидаги аризалар ариза берувчи ўн олти ёшга тўлгандан кейин фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан, ушбу шахснинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойдан қатъи назар, кўриб чиқилади.
✅ Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш тўғрисидаги хулоса ички ишлар органлари томонидан ушбу шахс тегишлича текширувдан ўтказилгандан кейингина тузилиши мумкин.
❗️Агар Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи фамилия, исм ва ота исмини ўзгартиришни рад этса рад этилганлик ҳолати бўйича манфаатдор шахс судга шикоят билдириш ҳуқуқига эга.
👉
https://t.me/Uchquduq_24