Учкўприк туманида ёш тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Учкўприк туманидаги “Бобошбек” савдо ва ишлаб чиқариш мажмуасида ёш тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Учкўприк тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Марказий банк Фарғона вилояти бош бошқармаси, “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси вилоят филиали, "Микрокредитбанк" ҳамкорлигида ташкилланган учрашувда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва уни кенгайтириш истагидаги ёшлар иштирок этди.
Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва фаолиятига кўмаклашиш мақсадига қаратилган учрашувда банк хизматларидан самарали фойдаланиш, мавжуд имтиёзлар ва қўлланилаётган янгиликлар бўйича мутасаддилар томонидан батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, янги лойиҳаларни амалга оширишда ёшлар кичик саноат зоналаридан фойдаланишнинг афзалликлари, мавжуд енгиллик ва имтиёзлар тушунтириб ўтилди.
👉
@Uchkuprik_news 👈