#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар рўйхати тасдиқланди
“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқиндилар, айрим турдаги хавфли маҳсулот ва кимёвий моддалар муомаласи билан боғлиқ назоратни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори
(916-сон, 30.12.2024 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:
▪️Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли
маҳсулотлар ва чиқиндилар рўйхати; ▪️Ўзбекистонга олиб кирилиши тақиқланган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва бошқа турғун органик
ифлослантирувчи моддалар рўйхати;▪️Импорт-экспорт қилиниши давлат томонидан тартибга солинадиган ва мажбурий экологик сертификатлаштириш лозим бўлган
хавфли маҳсулотлар ҳамда чиқиндилар рўйхати.📜 Ўзбекистон ҳудудига белгиланган чиқиндиларни
қайта ишлаш ва утилизация қилиш учун олиб кирувчилар қуйидагиларга эга бўлиши шарт:
🔹чиқиндиларни мустақил равишда тўлиқ утилизация қиладиган, қайта ишлайдиган ёки улардан такрорий фойдаланадиган импорт қилувчилар – чиқиндиларни утилизация қилиш, қайта ишлаш ёки такрорий фойдаланиш жараёнларининг
атроф-муҳитга таъсир кўрсатиши тўғрисидаги баёнот лойиҳаси бўйича давлат экологик экспертизасининг и
жобий хулосасига;🔹чиқиндиларни мустақил равишда тўлиқ утилизация қилиши, қайта ишлаш ёки улардан такрорий фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган импорт қилувчилар – мазкур чиқиндиларни топшириш ёки реализация қилиш юзасидан чиқиндиларни
утилизация қилиш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи юридик шахслар билан тузилган
шартномага.📌 Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot