Огоҳлик. Грузияга борадиганлар учун эслатма, биз келган самолётда эрталаб борган 9 киши қайтиб келди. Грузияда Ўзбекистон фуқароларига нисбатан паспорт текшируви қаттиқ олиб борилмоқда.
Келаётган Ўзбекистон фуқароларидан қайтиш билети, меҳмонхона брони, неча кунга келганлиги сўралмоқда, бирор меҳмонхонани айтсангиз, ўша меҳмонхонага телефон қилиб ростан ҳам брон бор ёки йўқлиги текширилмоқда.
Бир ўзбекистонлик эркак дўстининг олдига келаётган экан, лекин дўстининг фамилиясини билмас экан, шунинг учун қайтариб юборишибди. Дўстларингизнинг фамилиялари билан билиб юриш кони фойда экан.
Бундан ташқари кўринишга ҳам қарашмоқда, ўранган, ҳижобли ёки қандайдир диний атрибутлар кийиб ёки тақиб олган одамларни ўтказиши жуда қийин бўлмоқда, ўтказган тақдирда ҳам сўроқ қилиб, аниқ барча фактларни текшириб кейин ўтмоқда.
@bektoshkhatamov