🏜
Барча аҳолиси битта бинода яшайдиган шаҳарАляскадаги Уитир шаҳри ўзининг ўзига хослиги билан машҳур, чунки унинг аҳолиси асосан битта йирик кўп қаватли бинода яшайди. Бу бино, Бегич Тоwерс, шаҳар аҳолисининг 90% га яқинини ўзида жамлайди ва ичида барча зарур хизматлар мавжуд. Ушбу хизматлар орасида полиция бўлими, дўкон, шаҳар ҳокимияти, икки мактаб, меҳмонхона ва черков бор.
Шаҳар Совуқ уруш даврида ҳарбий база сифатида ташкил этилган бўлиб, Бегич Товерс дастлаб казарма вазифасини бажарган. Совуқ уруш тугагач, ҳарбий база сифатида фойдаланиш эҳтиёжи камайди, аммо бино ва унинг инфратузилмаси сақланиб қолди. Шундан сўнг, бино тинч аҳолига уй-жой сифатида таклиф қилинди ва бу жой аҳолиси учун барча қулайликларни тақдим этади.
👉
@turfa_olam