Тўрақўрғон туман ҳокимлиги |расмий канали


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Тўрақўрғон туман ҳокимлигининг расмий канали
Сайт:
http://turakurgan.uz
Telegram:
t.me//turakurganaxborotxizmati
Facebook: https://www.facebook.com/turaqorgonaxborotxizmati/
Instagram
Мурожаат учун: @Axborotxizmatigamurojaat_bot

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Ҳар бир маҳаллада 2000 тупдан кўчат экилади

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ҳамда чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда баҳор мавсумида маҳаллаларда ва кўп қаватли уйлар атрофида, йўллар ва каналлар бўйидаги ерларга дарахт экиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Ана шу топшириқлар ижросини тезкор бажариш бўйича туман ҳокимлигида нуронийлар ва маҳалла раислари иштирокида мулоқот бўлиб ўтди. Унда айтилганидек, ҳар бир маҳаллада 2000 тупдан мевали ва манзарали кўчатлар, шундан 100 тупдан малина ниҳоллари экилади. Кўп қаватли уйлар олдидаги майдонларга эса 50 тупдан кўчат ўтқазилади.

Туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров шулар ҳақида гапираркан, бу жараён ҳамда Ҳайит байрамига тайёргарлик кўриш учун ободонлаштириш ишларини олиб борилишини нуронийлар назорат қилиб беришларини сўради. Кўпни кўрган ва ҳаёт қадрини тушунадиган фахрийлар маҳаллани етаклай оладилар.

Йиғилишда томорқадан фойдаланиш, аҳоли даромадларини ошириш масаласида ҳам кенгашиб олинди.




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмасида юқори технологик жарроҳлик амалиёти ўтказилди.


Тўрақўрғон тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими, ФҲДЁ бўлими, диний идора вакиллари, тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда “Ёш келин-куёвлар мактаби” ўқувлари ўтказилиб келинмоқда.

Ҳафтанинг душанбадан жума кунига қадар ташкил этилаётган ўқувлар дастурида ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, репродуктив саломатлик бўйича билим ва кўникмаларини шакллантириш каби мавзулар киритилган.

Бугун ҳам навбатдаги ўқув машғулоти бўлиб ўтди. Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бугунги кунимизнинг энг долзарб масаласи десак, муболаға бўлмайди. Ҳар бир рисоладагидек оила ўз аждодлари тарихига назар солсин. Бундай оилаларда ўғил болаларга уларга хос фазилатлар ҳамият, ор-номус туйғуси сингдирилган, ота-онага, яқинларига, ватанига, юртига вафодор, илму ҳунар соҳиблари, ғайратли, меҳнатсевар қилиб тарбияланган. Қиз болаларга биринчи ўринда иффату ҳаёли, хушфеъл, одобли, итоаткор, ширинсуҳан, сабрли бўлишдан сабоқ берилган.

Ўқув машғулотида туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Баҳриддинова мана шуларни таъкидлади ва 16 жуфт ёш келин-куёвларга махсус сертификатлар топширилди.




Кўп қаватли хонадонларда аҳолини чиқиндини саралаган ҳолда шохобчага олиб боришга рағбатлантирадиган тизим жорий этилади.

Бунда, Экология жамғармаси ҳисобидан аҳолига махсус чиқинди пакетлари бепул берилади, аҳоли чиқиндини қайта ишланадиган, қайта ишланмайдиган ва органик тоифага ажратиб, шохобчага олиб боради. Тадбиркор эса қайта ишланадиган фойдали чиқиндини аҳолидан сотиб олади.

Ушбу тизим дастлабки босқичда Тошкент, Андижон, Бухоро, Термиз, Ангрен шаҳарлари ва Тошкент туманида йўлга қўйилиши белгиланди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти тингланди.

Facebook|Instagram|X


#Ташрифдан_сўнг

Шарт битта: иш ўрни яратилиши керак

Тўрақўрғон маданият марказида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида учрашув ташкилланди. Унда республика “Агробанк” бошқаруви раиси, “Бизнесни ривожлантириш банки” раисининг биринчи ўринбосари, Республика Ишчи гуруҳи вакиллари, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ёқубжон Хўжамов иштирок этишди.

Туманда бугунги кунда олти минг нафардан зиёд ишсизлар бор. Бу масалани ҳал этиш эса ўзларига, қолаверса, яратиладиган иш ўринларига боғлиқ.

Учрашувда тадбиркорларнинг турли мазмундаги мурожаатлари тингланди. Асосан, банк кредити олишдаги айрим муаммолар билдирилди. Масъуллар ушбу масалаларни ҳал этиш йўриқ-йўриқлари ҳақида тушунтириш беришди. Асосий шарт эса янги иш ўринлари яратилиши ва бундан аҳоли манфаатдорлиги кўриниши керак.

Тадбирда гуруҳларга бўлинган ҳолда янги лойиҳалар тузиш ва амалга ошириш механизмлари бўйича ҳам тақдимотлар ўтказилди.

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Профессионал таълим муассасаларида дуал таълим тизими такомиллашмоқда. Тўрақўрғон тумани 1-сонли касб-ҳунар мактаби фаолиятидан.


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
“Маҳалла еттилиги”га ҳудудида аслида кўрсатилмаган хизмат бўйича нореал қарзни ҳисобга олмаслик ваколати берилади.

Бу орқали хизмат кўрсатилмаган ҳудуд учун ҳам дебитор қарздорлик ёзиб қўйишдек адолатсиз амалиётга чек қўйилади.

Facebook|Instagram|X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
2024-yil 1-apreldan O‘zbekistonda nimalar o'zgaradi?

Tadbirkorlarga subsidiyalar yangi tartib bo‘yicha ajratiladi
➖Endilikda suyunchi puli barchaga birdek berilmaydi
➖Ayrim yolg‘iz keksalarga poyezd va avtobus chiptalari bepul bo‘ladi
➖Hududlarning havo reytingi joriy etiladi

Qonunchilikdagi shu va boshqa o‘zgarishlar haqida batafsil 👉videoda


YUKSALISH HARAKATI

Показано 10 последних публикаций.