Яшнобод туман прокурори О.Азимов 2-сектор “Яшнобод” МФЙ 244-МАКТАБда 2020-2021 йил ўқув йили битирувчилари билан сайёр учрашув ўтказди. Прокурор учрашувда ёшларнинг бандлигини таъминлашга асосий эътиборни қаратиб, штаб аъзолари ва масъул идора вакилларига қисқа муддатларда ёшларни ўқув курсларига, тумандаги Мономарказ ўқув марказига кенгроқ жалб қилиб, касб-ҳунарга ўқитиш, ишсизларини иш билан таъминлаш борасида мутасаддиларга тавсия ва кўрсатмалар берди.