Репост из: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Тошкент шаҳрида Алишер Навоий номидаги ижод мактаби ташкил этилади
“Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
🔰 Қарорга мувофиқ, 2021 йилда буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг нишонланади.
Қарорга кўра:
👉 А.Навоийнинг ижодий меросини чуқур ўрганиш ва оммалаштиришга улкан ҳисса қўшган мамлакатимиз ва хорижий давлатлар фуқароларини ҳамда илмий-ижодий муассасаларини тақдирлаш мақсадида Алишер Навоий ордени таъсис этилади;
👉 хорижий давлатларда сақланаётган А.Навоий қаламига мансуб ва у яшаган даврга оид қўлёзмаларнинг факсимиле нусхаларини мамлакатимизга олиб келиш чоралари кўрилади;
👉 2020-2021 йиллар давомида А.Навоийнинг қўлёзмалари асосида шоир асарларининг мукаммал илмий нашри яратилади;
👉 А.Навоий ҳаёти ва ижодий меросини тадқиқ этиш бўйича илмий тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ илмий лойиҳалар танлови эълон қилинади;
📌 2021 йил охирига қадар Ўзбекистон Миллий кутубхонасида А.Навоий асарлари ҳамда навоийшунослик фани бўйича амалга оширилган илмий тадқиқотларнинг электрон платформаси яратилади;
📌 Алишер Навоий асарларини узлуксиз ўқитиш концепцияси ишлаб чиқилади ҳамда 2021/2022 ўқув йилидан барча таълим муассасаларида шу асосда ўқитиш йўлга қўйилади;
📌 2021 йилда Тошкент шаҳрида Алишер Навоий номидаги ижод мактаби ташкил этилади;
📌 2021 йил ноябрь ойининг биринчи ўн кунлигида Навоий шаҳрида “Алишер Навоий ижодий меросининг башарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилади;
✅ “Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot