Ўзбекистон Тиббиёт Психологияси


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Психология


Ассалому алайкум, Ўзбекистон Тиббиёт психологияси расмий каналига хуш келибсиз!!! Сиз ушбу каналда тиббий психологияга оид ва бошка барча маълумотларга эга бўлишингиз мумкин!
Каналимиз- @tibbiypsixologiya

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Психология
Статистика
Фильтр публикаций


Ўзбекистон Тиббиёт Психологияси
Ассалому алайкум, Ўзбекистон Тиббиёт психологияси расмий каналига хуш келибсиз!!! Сиз ушбу каналда тиббий психологияга оид ва бошка барча маълумотларга эга бўлишингиз мумкин!



Каналимиз- @tibbiypsixologiya
https://t.me/tibbiypsixologiya


Ота ва она билан муомала борасида риоя этиладиган 35 одоб

1. Уларнинг ҳузурида қўл телефонини ўчириб қўйиш.
2. Улар сўзлаётганда жим қулоқ тутиш.
3. Фикрларини қабул қилиш.
4. Сўзларини тасдиқлаб, қўшилиб туриш.
5. Уларга ўзни ҳокисор тутиб назар солиш.
6. Уларни доим мақтаб ва олқишлаб туриш.
7. Қувончли хабарларда бирга хурсанд бўлиш.
8. Ёқимсиз хабарларни уларга айтмаслик.
9. Дўстлари ва яхши кўрган кишиларни мақтаб туриш.
10. Улар амалга ошираётган ишларни эсга олиб туриш.
11. Такрор ва такрор сўзлашса ҳам гапларини тасдиқлаб туриш.
12. Ўтмишдаги кўнгилхира ишларни эсга олмаслик.
13. Кесатиқ, пичинг гаплардан четланиш.
14. Уларга эҳтиром кўрсатган ҳолда ўтириш.
15. Фикрлари саёзликда айбламаслик.
16. Гапираётганларида гапларини бўлмаслик.
17. Ёшларини ҳурмат қилиб, набиралар билан уларни безовта қилмаслик.
18. Уларнинг олдида набираларни жазоламаслик.
19. Барча насиҳат ва кўрсатмаларни қабул қилиш.
20. Ҳузурларида оиланинг раҳбари эканликлари билдириб, бўйсиниб туриш.
21. Уларга овозни баландлатмаслик.
22. Улардан олдин ёки олдларида юрмаслик.
23. Улардан аввал овқатланмаслик.
24. Уларга бақрайиб қарамаслик.
25. Баъзан лойиқ бўлишмасада, эҳтироман улар билан фахрланиш.
26. Уларга оёқ узатмаслик ёки орқа ўгириб ётмаслик.
27. Улар танбеҳ бериб уришаётганларида, гап қайтариб сўкишиб кетмаслик.
28. Ҳамиша уларнинг ҳаққига дуода бўлиш.
29. Олдларида ҳорғинлик ва чарчоқни сездирмаслик.
30. Улардан хато содир бўлса кулмаслик.
31. Талаб қилмасларидан аввал хизматларига шай туриш.
32. Уларга жаҳл қилмаслик, ғазабланмаслик ва зиёратларида мунтазам бўлиш.
33. Улар билан суҳбатда энг яхши сўзларни танлаб гапириш.
34. Уларни ўзларига ёққан, энг маҳбуб исмлар билан чақириш.
35. Бошқа инсонлардан ва бошқа нарсалардан ота-онани муқаддам қўйиш.

Муҳим жиҳат: Ота-она сиз учун (худди) ер устидаги бир хазинадирлар. (Вафот этиб) ер остига дафн этилмасларидан аввал уларни ғанимат билинг. Хизматларини қилинг, эҳтиром кўрсатиб улкан ажру-савобларга эришинг.

Каналимиз: @tibbiypsixologiya


🧠 Психологик тест!

👁 Ушбу суратга қаранг ва ҳис қилинг:

🟩 Агарда сурат ҳаракатланмаётган бўлса, табриклаймиз! - Демак сиз барқарорсиз!

🟨 Сурат секинлик билан ҳаракатланаётгандек кўринса - асаблар чарчаган, чарчоқ борлигидан далолат, дам олишингиз керак.

🟥 Сурат фаол ҳаракатланаётгандек туюлса - психоз, депрессиянинг хавфли белгилари мавжудлигидан далолат, мутахасис кўриги шарт.

🤔 Сизда қайси ҳолат кузатилди?

🇺🇿 Каналимиз: @tibbiypsixologiya




Ҳурматли ҳамкасблар! Бугунги вебинарда “Ўзбекистон психиатрлар ассоциацияси президенти, ТТА психиатрия ва наркология кафедраси мудири, т.ф.д., профессор Зарифжон Шарифович Ашуров ҳам иштирок этади. Мавзу: COVId-19 пандемияси ва карантин давридан кейин руҳий саломатликни сақлаш тизимида инқироз кутиш керакми?”
Ҳурмат билан вебинар ташкилотчиси профессор Ибодуллаев З.Р.
Вебинар мавзу: Пандемия даврида аҳолига тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш масаласига оид амалий қадамлар
Сана: 22.05.2020, 14:00 Тошкент вақти
Вебинарга кириш:
https://us04web.zoom.us/j/4885676111?pwd=S2FWaCtjaUhTYUtaYXFRR2FsbjRvZz09
Идентификатор ID: 488 567 6111
Пароль: 112233
Каналимиз: @tibbiypsixologiya


Вебинар мавзу: Пандемия даврида аҳолига тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш масаласига оид амалий қадамлар

Сана: 22.05.2020, 14:00 Тошкент вақти

Вебинарга кириш
:
https://us04web.zoom.us/j/4885676111?pwd=S2FWaCtjaUhTYUtaYXFRR2FsbjRvZz09

Идентификатор ID: 488 567 6111

Пароль: 112233

Zoom Video
Join our Cloud HD Video Meeting now
Zoom is the leader in modern enterprise video communications, with an easy, reliable cloud platform for video and audio conferencing, chat, and


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёевнинг коронавирус пандемияси муносабати билан халққа навбатдаги мурожаати

Очередное обращение Президента Шавката Мирзиёева к народу в связи с пандемией коронавируса

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #murojaat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Репост из: Zarifboy Ibodullayev
Нега илм-фан ўчоғи бўлган Ироқ ва Сурияни хонавайрон қилдинг?! Энди Эронга кўз олайтираяпсан. Ахир улар улуғ мутафаккирларни дунёга келтирган юртларку! Не-не олиму-фузалоларни дунёга келтирган Сурия халқининг тарихини йўқ қилдинг?! Нега! Сенинг бомбаларингдан мажруҳ бўлаётганлар қарғиши, қирилиб қабр кўрмаётган ёш болалар ва чақалоғини бағрига босиб йўлларда ўлиб ётган ва қочаман деб денгизларга чўкиб балиқларга ем бўлаётган она-болаларнинг чинқираган руҳлари шу балони бошингга ёғдирди! Ёруғлик тезлигидан бир неча баробар тез учадиган қуролларни яратаётган миянгни бир ишга солиб кўр! Нега Оллоҳ юборган вирус коронавирус деб номланади?! Менимча “сorona” – бу қиролларга қирон келтирувчи вирус дегани. Бир ўйлаб кўрчи? Эй Қирол! Бу сенга ва дин-диёнатни унутган сенинг халқингга қирғин келтирадиган вирус деган маънони англатмайдими? Эътибор қил! Коронавирус 10 ёшгача бўлмаганларни қонига тушса-да, уларга зиён қилмайди! Чунки улар бегуноҳ! 60 ёшдан ошган қариларга эса қирон келтиряпти. Демак, улар гуноҳкор! Нега шундай деса, “Ҳа, боланинг иммунитети юқори, қарияларда эса паст” деб жавоб бераяпмиз. Балким ундай эмасдир! Қарисакда иммунитет эмас, балки дин-диёнатимиз пастлигидадир, 60 ёшдан ошсак-да, Оллоҳни танимаслигимиздадир асосий сабаб. Коронавирус қирон келтираётган қиролларнинг аксарияти 60 eшдан ошган шахслар. Бунда катта мантиқ бор! Ўрта ёшдагиларнинг ярми тузалиб кетаяпти, ярми эса – йўқ! Демак, унисини ҳам бунисини ҳам Оллоҳ синаяпти.
Ўзбекистончи?! Уйлайманки, бизнинг халқимиз бундан ўзига яраша хулоса чиқариб олади ва эл бошига тушган ушбу синовдан албатта чиқади! Ҳаётимиз яна ўз измига тушади. Ушбу синовдан биз нафақат соғлом турмуш тарзига риоя қилишни ўрганишимиз, балким тарбия борасида ҳам кўп хулосалар чиқариб олишимиз керак. Қайтаётган меҳр-оқибатни қайта тиклайлик! Меҳр-оқибатли бўлайлик! Ота-оналарни ҳурмат қилишни, фарзандларимизга тўғри тарбия беришни эсдан чиқармайлик! Ҳар қандай балони енгувчи куч – бу илм-маърифат эканлигини ҳар доим эсда тутайлик!
Ҳаммага соғлиқ тилаб, профессор Зарифбой Ибодуллаев
22 март 2020 йил


ОЛЛОҲНИНГ ҚАҲРИ ВА СИНОВИ

Оллоҳ ердаги ҳаётни бир зумда тўхтатиб қўйди. Ерда ҳаёт тўхтаган. Фақат Она замин ҳаракатда ва қуёш ўз нурини сочмоқда, холос. Миллати, дини ва ирқидан қатъий назар барча саросимада ва хавотирда. Нега?! Нега шундай бўлди? Нега Оллоҳ бизга иккала кўз кўр ва ғорда яшайдиган кўршапалак орқали кўзи очиқларга кўринмас заррани юборди. Ушбу кўзга кўринмас зарра кўзлари кўр онгсиз ҳашорат орқали кўзи очиқ онгли жонзотларга юборилди. Бу албатта қизиқ! Бунда не маъно бор?! Нима учун Оллоҳ вирусни инсонлар орасида тарқатиш учун кўршапалакни танлади?! Нима учун ўз инида қамалиб ўтирадиган, ёруғликни ёмон кўрадиган ва ташқарига учиб чиқса ҳам яна қайтиб ўз инига, яъни ёқимсиз қоронғи жойга кириб кетадиган кўршапалак орқали юборди? Нима учун фақат ўзидан бошқа жонзотни билмайдиган, ёруғликдан қочадиган ва қоронғи ғорни афзал кўрадиган кўршапалакни танлади? Нега бошқа ҳайвонни танламади! Бунда бир мажозий маъно йўқмикан?!
Албатта бор! Оллоҳнинг вирусни кўршапалак орқали тарқатишида катта маъно бор! Оқибати нима бўлди? Оқибатда кўзи очиқ онгли жонзотлар иккала кўзи кўр онгсиз жонзот, яъни кўршапалак каби ўз инларига кириб кетди. Оллоҳ инсонларни ҳам худди кўршапалак каби бошқалар билан мулоқот қила олмайдиган қилиб қўйди. Кўчага чиқармай қўйди. Қон-қариндошлар билан учрамайдиган қилиб қўйди. Фарзандларини суйиб бағрига босмайдиган, юз-қўлидан ўпмайдиган ва эркаламайдиган қилиб қўйди. Ноз-неъматлардан бебаҳра қилиб қўйди.
Нега шундай бўлди? Мен бу саволга бирин-кетин жавоб беришга ҳаракат қиламан. Биринчи зарба Ислом динини таҳқирлаётган Хитойга бўлди. Сўнгра Ислом дини ўчоғи бўлмиш Эронга тарқади. Кейин Туркия, Ғарб давлатлари, Россия ва ниҳоят бизга ҳам етиб келди. Бунинг асл сабаби уйғур халқининг оғу-нидолари ва алифбо бешиги бўлган Сурияга ташланаётган бомбалар, ўз уйидан қочиб насронийлар юртига ета олмасдан денгизларга чўкиб кетаётган бегуноҳ оналар ва болалар нидоси эмасми?! Оллоҳнинг қаҳри шундан эмасмикан?! Мусулмон бўла туриб мусулмонни қонини тўкаётган Туркияга ҳам огоҳлантириш эмасми бу?
Эй Ғарбликлар! Нега ўз уйинг бўла туриб бировнинг уйига кўз олайтирдинг?! Нега ўз фарзандларинг роҳат-фароғатда яшаяпди-ю, бошқалар фарзандини шундай яшашга йўл қўймадинг?! Нега чақалоқлар ва оналар устига бомбалар ёғдирдинг?! Нега ўз ҳақиқатларингни уруш билан оқладинг?! Нега бузуқ ҳаёт тарзингни мусулмон дунёсига зўрлаб тиқиштирмоқчи бўлдинг?! Энди ўз уйингдан ҳам чиқа олмай ўтирибсанку? Ўзга юртлар у ёқда турсин, ўз юртингнинг ўзга шаҳрига ҳам боролмаяпсанку! Эшигингдан бир қадам ҳам нарига чиқа олмаяпсанку! Шундай бўлади, деб ҳеч ўйлаб кўрганмидинг?! Албатта йўқ? Чунки сенинг ақлинг фақат қирғин келтирувчи қуролларга етган. Бошқа миллатларни нон-туздан жудо қилиб, энда ўзинг ҳам нон-тузга чиқа олмай кўршапалакдай уйда қамалиб ўтирибсан-ми?
Нега санга тегмаётганга тегдинг?! Нега ўз яшаш тарзингни 1000 йиллар илгари сани саводли қилган туркийлар ва форсийлар дунёсига тиқиштиришга ҳаракат қилдинг? Мен ўткан замон билан гапираяпман. Ўйлайманки, келажакда бу хатони такрорламайсан. Бошқа халқларни қирадиган қуроллар учун миллиардлар сарфладинг, энди “corona” халқингни қирмаслиги учун триллион сарфлаяпсан. Оллоҳ сени Оддий вирус олдида тиз чўкдирди.

Каналимиз: @tibbiypsixologiya

Давоми👇👇👇


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга салбий таъсирини юмшатиш масалаларига бағишланган видеоселектордан лавҳа

Сюжет с видеоселекторного совещания по вопросам смягчения негативного воздействия коронавирусной пандемии на экономику

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #imtiyozlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter




Репост из: Daryo | Rasmiy kanal
Maktablarda psixologiya fani o‘tilishi kerakmi? Hayotiy muammolarni anglashda psixologik bilimlarning o‘rni.

Batafsil — http://dy.uz/LJF8T


ДЕПРЕССИЯНИ ПСИХОТЕРАПИЯСИЗ ДАВОЛАБ БЎЛМАЙДИМИ?

Ҳа, бўлмайди! Ҳар қандай депрессияда даволаш жараёни психотерапия билан бошланиши ва психотерапия билан тугалланиши керак. Фармакотерапиядан олдин ўтказилган психотерапия даволаниш жараёнини енгиллаштирса, ундан кейин ўтказилган психотерапия депрессия қайталанишининг олдини олади. Психотерапия, айниқса, депрессиянинг енгил ва ўрта даражадаги турларида жуда самаралидир. Тўғри танланган психотерапия ёрдамида, аксарият ҳолларда, беморга антидепрессантлар тавсия этмасдан туриб уни депрессиядан чиқариш мумкин. Шунингдек, антидепрессантнинг ножўя таъсирлари кўп бўлган ҳолатлар ёки уларни белгиланган терапевтик дозаларда қабул қила олмаса ҳам психотерапияни босқичма-босқич ва давомли ўтказиш орқали беморни депрессиядан холос қилиш мумкин. Айниқса, депрессиядаги хавотирли бузилишлар ва ҳарактердаги ўзгаришлар психотерапия ёрдамида яхши бартараф этилади. Ҳар қандай психотерапиянинг асосий мақсади – беморнинг соғлом психологик портретини қайта тиклашдан иборат бўлмоғи керак.
Бугунги кунда беморларни даволаш жараёнида қўлланиладиган психотерапевтик усуллар жуда кўп бўлиб, уларнинг баъзилари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Биз сизга хамиша рухий саломатлик тилаймиз.

Каналимиз: @tibbiypsixologiya

Расмий веб-сайтимиз: asab.uz


"Асаб ва руҳият" илмий-тиббий марказининг геолакатцияси. Ушбу илмий-тиббий марказимизни қийналмасдан топиб келишингизга ўз хиссамизни қўшганимиздан хурсандмиз.

Биз сизга хамиша рухий саломатлик тилаймиз.

Каналимиз: @tibbiypsixologiya

Расмий веб-сайтимиз: asab.uz


Репост из: Zarifboy Ibodullayev


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Нейропсихолог профессор Зарифбой Ибодуллаевнинг "Асаб ва руҳият" илмий-тиббий маркази энг сўнгги тиббий диагностика ускуналари, яъни ЭЭГ видеомониторинг, ТМС, полисомнограф, НС-психотест, дуплекс, УТТ, нейрофизиологик ва психофизиологик диагностика кабинетлари, клиник лаборатория билан жиҳозланган. Клиникада барча турдаги асаб касалликлари ва руҳият бузилишлари билан оғриган беморлар даволанади. Шу жумладан, невроз, депрессия, эпилепсия, паркинсонизм, деменция, инсульт асоратлари, болалар ва ўсмирлардаги ҳулқ-атвор бузилишлари ва ҳ.к. Тиббий-психологик марказда невропатолог, нейропсихолог, тиббий психолог, психиатр, патопсихолог, оилавий психолог, ўсмирлар психологи фаолият кўрсатишади. Ушбу тиббий-психологик марказда профессор, фан докторлари, фан номзодлари беморларни консультация қилишади.
Манзил: Тошкент шахри, Учтепа тумани, Алгоритм даҳаси, Ориентир "Аҳмад чорраҳа"

Каналимиз: @tibbiypsixologiya

Биз сизга хамиша рухий саломатлик тилаймиз.


ДЕПРЕССИЯДАН ЧИҚИШ УЧУН УХЛАМАСЛИК КЕРАКМИ?

Афсуски, ҳа! Бу усул қачон қўлланилади? Депрессиянинг тинмай уйқу билан кечадиган турлари бор. Ана шундай беморларни депрессиядан чиқариш учун ушбу услубдан фойдаланиш тавсия этилади. Бироқ бу усулни инсомния, яъни уйқусизлик билан кечувчи депрессияда қўллаб бўлмайди.
Нима учун депрессияга тушган беморлар кўп ухлайди ёки кўп ухлашни маъқул кўришади? Психоаналитиклар фикрича, бундай беморларнинг онг тубига қуйидаги фикрлар яширинган: “Менинг депрессияга тушишимга ушбу бевафо дунё ва ундаги яшаётган одамлар сабабчи. Яхшиси кўзларимни юмиб уларни ҳам, ўзимни ҳам кўрмай”. Ўзини ёмон кўриш, одамларни ёмон кўриш ва ташқи оламдан қочиш – биламизки, депрессияга учун ўта хос белгилар. Фикримизча, улар ушбу учта муаммони битта ўқ, яъни уйқу билан ҳал қилиб қўя қолишади. Уйқу ҳам ўлимнинг бир тури. Уйқу – ўлимнинг бу дунёдаги кичик бир шакли. Депрессияда уйқуни маъқул топиш (улар баъзида уйқуси келмаса ҳам ётаверади, чунки шуниси маъқул) ва ўз жонига қасд қилишга уриниш тагида бир хил фикр ётади – бу дунёдан, одамлардан ва хатто ўзидан қочиш. Бу фикрлар унинг онг остида депрессия бошланишидан олдин қўним топган бўлиши мумкин.
Уйқусизлик билан даволаш техникаси қуйидагича:
Бемор учун махсус дастур тузилади ва у психотерапевт томондан назорат қилиб борилади. У бир-икки кун мобайнида тунда ҳам, кундузи ҳам ухламаслиги керак. Ўша кунлари унга фаол жисмоний ҳаракатлар, яъни спортнинг ҳар қандай енгил турлари билан шуғулланиш тавсия этилади. Буни уйда ҳам ёки тунда фаолият кўрсатадиган психотерапевтик клиникаларда ҳам амалга ошириш мумкин. Албатта бу услуб махсус клиникаларнинг спорт залларида мусиқатерапия билан биргаликда олиб борилса, самараси жуда юқори бўлади. Ушбу терапия орада 3-5 кунлик танаффуслар билан 1 ой мобайнида олиб борилади. Шу йўл билан депрессиянинг ўта уйқучанлик билан намоён бўладиган турларини даволаш яхши самара беради.

Муаллиф: Профессор Зарифбой Ибодуллаев.

Каналимиз: @tibbiypsixologiya

Расмий веб-сайтимиз asab.uz

Биз сизга хамиша рухий саломатлик тилаймиз.



Показано 20 последних публикаций.

357

подписчиков
Статистика канала