2025 йилга мўлжалланган иш вақти меъёрлари давомийлигининг тақвими ишлаб чиқилдиПрезидентнинг “Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги
қарорига мувофиқ ишда фойдаланиш учун 2025 йилга мўлжалланган иш вақти меъёрлари давомийлигининг тақвими ишлаб чиқилди.
Унга кўра, 2025 йилда
5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар
252 кун ёки 2 010 соат ишлашади. Бунда 8 соатли иш куни ва 7 соатли байрам
(9 та байрам) олди иш кунлари ҳисобга олинади.
❗️Мазкур иш вақти меъёри давомийлиги 2025 йилда иш жараёнидан фойдаланиш учун
йиллик иш вақти фонди ҳисобини тавсия этади.