ИДУМ керак эмасми?
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги учта ИДУМ (ихтисослаштирилган давлат умум-таълим мактаб)ларидан иккитаси ёпилмоқда.
Мен Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани, Лалмикор қўрғонидаги 86-ИДУМ да математика фанидан дарс бераман.Мактабимиз математика ва она тили адабиёт фанларига ихтисослашитирилган.Шу йили баҳорда ИДУМлар фаолияти ўрганилди ва бизнинг ИДУМ ҳам жуда кўп ИДУМлар каби талабга жавоб бермайди деган қарор билан оддий мактабга айлантириладиган бўлди.
Ғаллаорол туманида 3 та ИДУМ бор-86,87,88. Бизда моддий база етишмас екан. Лекин моддий базаси етарли бўлган жуда кўп мактаблардан таълим бўйича кўрсаткичларимиз жуда яхши эди. Туманимизга турли олимпиадалардан биринчи, иккинчи, учинчи ўринларни олиб келадиган жуда кўп иқтидорли ўқувчиларимиз бор ва улар ҳар йили шундай совринларни олиб келишмоқда.
Мактаблар 11 йиллик бўлгандан кейин ҳам бизнинг мактаб битирувчилари туманда энг кўпи талаба бўлишди (50%и) вилоятда иккинчи ўрин.
Деярли барча фан ўқитувчилари 2 чи ёки олий тоифали.Барчаси ўз фанидан репититорлик қилишади. Ҳудудимизда болалар жуда билимга чанқоқлик билан ўқишади.
Мен ўзим Тошкентда ҳам,Жиззах шаҳрида ҳам ишлаганман лекин буердаги болалар уларга нисбатан катта фарқ билан ўқишади.
Яна бир гап айтсам, буни ичи қоралик қилгани учун ёзаяпти деманг, ҳозирда 88-ИДУМ қолдирилган. Лекин уларда ҳам моддий база йўқ.
Aгар ўқитиш тизимимиз ёмон бўлганда, яхши ўқимайдиган ўқувчилар бўлганда менга бу нарсаларни ёзишдан нима фойда.
Aгар бизнинг мактабни ИДУМ қилиб сақлаб қолсак шу атрофдаги жуда кўпчилик болаларга яхши бўлардида.Катта гапиришмас шу 3 та ИДУМ ичида ҳозир таълим томонидан яхшироқ натижа кўрсатаётгани биз эдикда. Илтимос шундай бир яхши даргоҳни сақлаб қолишга ёрдам берсангиз.
Бир ўқитувчининг шунчалик жон куйдириб мактабини сақлаб қолишига ҳаракат қилишидан жуда хурсанд бўлдим. Демак, ҳали ҳамма нарса бой берилмабди, таълимни ривожлантирса бўлади.
ИДУМ нимага ёпилади?
Оддий мактабга айланган мактабларда дарс соатлари қисқаради, ўқитувчиларга тўланадиган маошлар қисқаради. Наҳот шу моддий базани яратиб беролмасак?!
Бу бўйича Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовдан ва бошқа тегишли ташкилотлардан ёрдам сўраб қоламиз.
Шунингдек блогер дўстлармиздан, ОАВ вакилларидан бу масалага бефарқ бўлмасликларини сўраб қоламан.
@tentakminds