Ўртоқлар, раз и навсегда келишиб олайлик:
"Машейник" эмас, "мошенник" бўлади.
Локация юбораётганда "gprs" эмас, "gps" ёқилади.
"Фейсбукдаги сайтим" эмас, "фейсбукдаги саҳифам" бўлади.
"Вертуал" эмас, "виртуал" бўлади. "Сенгвич" эмас, "сендвич" бўлади.
"Мурской" эмас, "мужской", "далний момент" эмас, "данный момент" бўлади.
Телефонда камера мегапикселини катталиги ҳар доим ҳам расмни сифатли бўлишини англатавермайди, пиксели катта аппаратда олинган расмни ҳажми катта бўлади. Сифати яхши ёки ёмон бўлиши - линза сифатига боғлиқ. Ундан ташқари, расмга олишдан олдин камера бирор латталик материал билан артилади.
Видеога олаётганда видеонинг ярмидан телефонни позициясини альбом режимдан горизонталга ёки тескарисига алмаштирилмайди. Қайси режимда видеога олиш аввалдан танланади ва оҳиригача бир ҳил позицияда видео олинади.
Қоронғуда расмга олинаётганда "спичка" эмас, "вспышка" ёнади.
Уйда "wifi" бўлиши учун ҳам қайсидир провайдердан интернет келиб, роутерга уланган бўлиши керак. "Уйингизда қайси интернетни ишлатасиз?" , деган саволга "менда wifi" дейилмайди.
Телеграмда каналлар ва гуруҳлар бор. Каналда фақат админлар пост қўяди, ўқувчи ўқийди. Ўқувчилар бир бирини кўрмайди. Гуруҳда иштирокчилар кўриниб туради ва маълумотига қарасангиз "группа" деб ёзилган бўлади. Шунинг учун бир каналдан олган маълумотни "фалон группадан олдим" дейилмайди..
АҚШ, Франция, Италия - "шаҳарлар" эмас, "давлатлар"дир. Дубай давлат эмас, шаҳар бўлади.
Отметка "@" билан, хэштег "#" билан амалга оширилади.
Ҳожатхона қоғози рулони деворга ёпишган тарафдан эмас, девордан узоқ тарафидан узиб олинадиган қилиб жойланади. Бўлмаса, ҳар сафар деворга қўл тегаверадиган бўлади.
"Сизни Айпадиз Самсунгми, Эплми?" деб савол берилмайди.
Навбатга турганлар олдидан "шундоқ битта нарсани сўраб олгани" ўтиб кетилмайди. Қолганлар ҳам ичкарига кириб ТВ кўриб ўтириш учун навбатга турмаган бўлади.
Бирор янги жой очилса, биринчи куни ур-тўполон қилиб борволмасдан, кейинги кунлар бемалол борилсаям бўлаверади.
Овқатни расмини тармоққа жойламай еса ҳам ҳазм бўлаверади.
Хўўўш, яна нималарни айтай?)
P.s. Бу гапларни аввал ҳам ёзгандим. Бироз тўлдирдим.
@tanishgaplar