Репост из: ANDIJON KADASTR
Андижонда пластик карта шаклидаги кадастр паспорти берилиши бошланди
20 майдан бошлаб, Андижон вилоятидаги Давлат хизматлари марказлари томонидан кўчмас мулк объекти кадастр паспортининг янги намунасини бериш бошланди.
2020 йил 1 мартдан бошлаб Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг пластик шаклда тайёрланадиган кўчмас мулк объекти кадастр паспортининг янги намунасини (янги намунадаги кадастр паспорти) берилиши назарда тутилган эди.
Шунга кўра, 20 майдан бошлаб водийдаги фуқаролар Давлат хизматлари марказларига кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келган, бошқа шахсга ўтган, бекор бўлган ёки кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарганлигини тасдиқлаш юзасидан мурожаат этилганда, янги намунадаги кадастр паспортини бериш бошланди.
Янги намунадаги кадастр паспортининг афзаллиги шундаки, аввало, барча кадастр маълумотлари бир жойда ягона маълумотлар базасида сақланади. Смарт карта ичидаги маълумотлар онлайн равишда базага уланган ҳолда кўрилади. Уй-жой билан боғлиқ барча кадастр ишлари доимий равишда электрон қайд этиб борилади ҳамда электрон кадастр тарихи вужудга келади. Смарт карта йўқолиб қолса ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган вазиятларда эса масофадан туриб блокланади ва қисқа вақт ичида янги кадастр паспорти тақдим этилади. Геопортал билан интеграция натижасида уй-жойнинг географик майдони ва чегараси тўғрисида ўта аниқ маълумот Смарт картадан жой олади. Махсус мобил илова орқали кадастр паспорти маълумотларини кўриш имкони яратилади. Бунинг учун Смарт картани телефонга яқинлаштириш кифоя.
Ижтимоий тармоқлардаги расмий сахифалар👇
Web sayt | Telegram | Facebook| Twitter | Instagram