Suralar va Duolar


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


«Suralar va Duolar» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!
Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:
«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


ТАХАЖЖУД РАКАТЛАРИ

САВОЛ:

Ассалому алайкум! Мен таххажуд намозини бирданига 4 ракат яни худди 4ракатлик суннат намозидек ўқир эдим. Кейин Ютубе дан 2 ракатан бўлиб яъни ҳар 2 ракатда "Салом бериб" намозни якунлаб шу тариқа давом эттириш керак эканлигини кўрдим. Мен ўқиган Тахажжуд намози дурустми? Аслида қандай ўқилгани энг мақули?

ЖАВОБ:


– Ва алайкум ассалом! Таҳажжудни 2 ракъатдан ўқиш шарт деган жойи йўқ. Бир салом билан 2-4-8 ракъат қилиб ўқиса ҳам бўлади. Ўқилса бўлди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

🍃✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!☝️

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ТЕЗКОР
❗️ БОШЛАДИ! Исроил армияси Ливанга зарба бериш бошлади.

Исроил ва Ҳизбуллоҳ ўртасидаги уруш воқеаларини 24/7 ёритувчи каналга обуна бўлинг👇

https://t.me/+F4HhwjzdKug5Mjhi


УЧ ТАЛОҚНИ НИКОҲ ҚИЛСА БЎЛАДИ ДЕЙИШЯПТИ

@Savollar_kanal 5274-савол

Ас
салому алайкум! Агар эр хотинига телефонда "сен талоқсан, сен уч талоқсан" деса нечта талоқ тушган бўлади. Уларни қайта никоҳласа бўладими? Фатвода “ўқиса бўлади” дейишяпти.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум
ассалом! Уч талоқ тушади. Никоҳ ўқиса бўлмайди. Бу каби ҳолатда нима қилиш кераклиги ҳақида қуйида "Бахтиёр оила" китобидан иқтибос қиламиз.
Эр киши ўз аёлини бир талоқ ёки икки талоқ қилса, қайтадан ярашиши мумкин. Аммо уч талоқ қилгандан кейин ўша эр учун у аёл вақтинчалик ҳаромга айланади. Қуръони Каримнинг ҳукмига биноан, у аёл бошқа эрга тегиб, бу эри билан табиий ҳолатда ўлим ёки талоқ туфайли ажрашгандан кейингина биринчи эрга никоҳи ҳалол бўлади. Бунинг учун, албатта, у аёл иккинчи эр билан эр хотин бўлиб яшаши шарт. Иккинчи эр жинсий алоқага қодир эмас киши бўлса, аёл қайтадан биринчи эрга ҳалол бўлмайди. Никоҳ тўғри никоҳ бўлиши ҳам шарт қилинган. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

🍃✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!☝️

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF


Репост из: Solihon domla
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Канал Админи тарафидан текширилган...

АХЛИ МУСУЛМОНЛАР
ИЛТИМОС МУРОЖАТИМИЗГА БЕФАРК БУ'ЛМАНГЛАР.

Ассалому Алайкум Азиз Юртдошлар мусофирда йурган ватандошлар. Мани апамга Шифокорлар КУКРАК САРАТОНИ ташхисини куйишкан. Анча йилдан буйон бу касаллик билан курашиб келишяпти. Хозирги кунда Ахволлари огир😥😥
Зудлик Билан Апиратсия килинишлари керак.Апиратсия ва Дори дармонлари учун
2️⃣5️⃣млион зарур еди.Хозирда 8️⃣млион йигилди. Шароитимиз огир.
Моддий маблагимиз колмади йордам берадигон якинларимиз хам йук. Шунинг учун Сизлардан йордам сурашга мажбур болдик. Саховатпеша инсонлар илтимос йордам БЕРИЛАР.
КУПНИНГ ОЗ ОЗДАН БЕРГАНИЯМ БАРОКАТЛИ БОЛАДИ.

Уз кард: 8600490478094774
Хаитматов Иброхимжон


Хумо: 9860160124303761
Хаитматов Иброхимжон

Мусофурдаги якинларимиз учун

2200701378776717
Собиров с. Тинкоф.

Мурожат учун тел:940990574

Аввало умидим Аллохдан ва сиз каби сахий инсонлардан Илтимос сизлардан Аллохим розилиги учун йордам берилар Ехсонларинг махшарда соябон болсин🤲


ШИФО ОЯТЛАРИ

“Шифо” сўзи қатнашган олтита оят шифо оятлари, дейилади. Ривоят қилинишича, Абулқосим Қушайрийнинг фарзанди оғир касал бўлиб қолганда унга шифо оятлари ўқилган. Натижада бемор тезда соғайиб кетган.

Шифо оятлари қуйидагилар:

١ – وَيَشْفِ صُدُورَ قَوْمٍ مُؤْمِنِينَ.
1. Мўмин қавм дилларига шифо – ором беради (Тавба сураси, 14-оят).


٢ – وَشِفَاءٌ لِمَا فِي الصُّدُورِ.
2. Диллардаги нарсаларга шифо (Юнус сураси, 57-оят).


٣ – فِيهِ شِفَاءٌ لِلنَّاسِ.
3. Унда одамлар учун шифо бордир (Наҳл сураси, 69-оят).


٤ – وَنُنَزِّلُ مِنَ الْقُرْآنِ مَا هُوَ شِفَاءٌ وَرَحْمَةٌ لِلْمُؤْمِنِينَ.
4. Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз (Исро сураси, 82-оят).


٥ – وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ.
5. Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради (Шуаро сураси, 80-оят).


٦ – قُلْ هُوَ لِلَّذِينَ آمَنُوا هُدًى وَشِفَاءٌ.
6. Айтинг: “(Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир” (Фуссилат сураси, 44-оят).

“Қуръон – қалблар шифоси” китобидан

🍃✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!☝️

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF


УЛУҒЛАР ҲИКМАТИ

1. Руҳни даволамай туриб, танани даволаб бўлмайди.
2. Дуо қилувчининг ейдиган таоми, киядиган кийими, тураржойи, барча нарсалари ҳалолдан бўлиши керак.
3. Энг яхши дори – хордиқ ва нафсни тийиш.
4. Секин-секин шошил.
5. Феъл кенглиги – ризқ мўллиги.
6. Кулиш билан йўқотилган нарса йиғлаш орқали топилмайди.
7. Кўп ухлайдиган одамнинг умри бебарака бўлади.
8. Ким бировнинг пайини қирқса, ўзиники ҳам қирқилади.
9. Ғазабнинг аввали тентаклик, охири надоматдир.
10. Болаларим мени ҳурмат қилсин десанг, ота-онангни эъзозла.
11. Бойликнинг яхшиси ҳалолдан топилгани, савобли ишларга сарфланганидир.
12. Кибрланма, зинога яқинлашма, ота-онага хизмат қил, исрофгарчилик қилма, ҳалол меҳнат қил, кийимингни тоза тут. Шунда соғлом бўласан, узоқ яшайсан.
13. Уйқуга кетишдан олдин “Аллоҳга шукр, мен соғман, мен яхшиман”, деган сўзларни такрорла.
14. Кўп кишилар сир сақлай билмаганлари учун ҳалокатга учрайдилар.
15. Умринг аввалида қанчалик сергак бўлсанг, умринг охирида ҳам шунчалик ҳушёр туриб, тадоригингни кўриб қўй.
16. Қудуқ ичидан осмонга қараган одам жуда оз нарсани кўради.
17. Деворни нам, инсонни ғам йиқитади.
18. Ният хайрли бўлса, оқибат ҳам хайрли бўлади.
19. Ёмғир ёғаётганда кўзасини тўлдирмаган сувсиз қолади.

“Бахтли ҳаёт сари” китобидан

🍃✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!☝️

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF


—Жоним! Сиз бемалол ишингизга бораверинг, мен ўғлимизнинг байрамига торт пишириб олиб бориб бериб, кейин ишимга ўтаман! - дедим
-Ўғлимнинг мактабига тортни бериб, бироз ўтириб йўлга чиқдим. Шошганимдан такси тўхтатиб, ичида ҳеч ким йўқлигигаям қарамабман. Йул ярмига етганида шофёр газ тўлдириши кераклигини илтимос қилди. Мен рози бўлдим, Аммо йўл юрсакда манзилга етмадик. Нега бунча узоқ йўл юрганимизни сўраганимда у:
—Сизни бир айлантириб келай дедимда, одамни жонини оладиган аёл экансиз, шундай қўйворсам бўлмас! —деди.
Аввалига хақоратладим, сўнг ялиндим, ёлвордим, фойдаси бўлмади, Атрофда ҳам бирор зот кўринмади, ванихоят машина тўхтади ва шафёр менга ёпиша кетди
ДАВОМИ...😨👇


Тириклайин кўмилган бола 😨

Рустам исмли 5 яшар бола бирдан иссиғи кўтарилди-ю, ранги кўкариб оламдан ўтди.Уни минг қайғулар билан дафн этиб келишгач ўша кечаси Рустамнинг онаси туш кўрди.Тушида Рустамни қамоққа олишган ва 2 қўли кишанланган эди.Рустам нуқул қўлини тепага кўтарар ва кишандан халос бўлишга уринарди.Дахшатли тушдан қўрқиб, йиғлаб бир холатда уйғонган аёл эрталаб туриб қабрни бир очиб текшириб кўришни илтимос қила бошлади.Лекин эри бунга кўнмади. Иккинчи кеча аёл ўша тушни яна такроран кўрди.Шундан сўнг улар яқинлари ва докторлардан сўраб қабрни очиб кўришди.Қабр очилганида..😳


Давоми⤵️


БЕВА АЁЛ ЯНА ТУРМУШГА ЧИҚИШИ

@Shayx_Saboqlari САВОЛ:

Ассалом
у алайкум! Яқинда бир ҳикоя ўқиб қолдим. Унда ёзилишича аёллар у дунёда биринчи умр йўлдоши билан бирга бўлар эмишлар. Ўша ҳикояда ҳудди мана шу сўзлар ёзилган эди. "Жаннатда мен билан бўлишни истасанг турмушга чиқма! Аёл жаннатда охирги эри билан бирга бўлади..." Бу сўзлар қанчалик тўғри ёки бу сўзлар ҳато талқин қилинганми. Ўлаётган одам бу дунёда қолаётган одамга шу манўда сўзлар айтиши мумкинми албатта бу ерда буйруқ сифатида айтилмаган бу сўзлар.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум а
ссалом! Эр илтимос қилиши мумкин. Аллоҳ таоло Қуръонда беваларни никоҳлаб қўйинглар деб марҳамат қилган. Никоҳланганлари яхши. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

🍃✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!☝️

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF


Endi VKM bot va Shazam ilovasi kerak emas❌

Telegramdan chiqmasdan turib Nashida toping.

🎶 Istagan Nashidangizni topib beruvchi bot @Kuynavobot


ФАРЗАНДНИ ОҚ ҚИЛИШ

@Shayx_Saboqlari САВОЛ:

Ассалом
у алайкум! Агар ота маст ҳолатда фарзандини жаҳл устида оқ қилса ва эртаси куни бундан афсусланиб истиғор айта гапимни қайтиб олдим деса ўша фарзанд оқ қилинмаган ҳисобланадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум а
ссалом! Фарзанд оқ бўладиган ишни қилмаган бўлса оқ бўлмайди. Оқ бўладиган ишни қилса ота оқ қилдим демаса ҳам оқ бўлади. Кечириши билан ва фарзанд туғриланиши билан оқлик кетади.Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

🍃✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!☝️

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🙋‍♀Қизларжонлар!

🤷‍♀Уйдагиларга "Бугун кечга нима овқат қилай?" деб савол берсангиз улар нима деб жавоб беришади?


Шахсан менга шундай жавоб беришади: "Фарқи йўқ, ўзинг билганингни қилавер!" 😢

Тўғриси бундай жавобдан зерикканман. Лекин яқинда дугонамнинг тавсияси билан "Бувимнинг Рецептлари" деган каналга қўшилдим. Ишонасизми, энди ҳечкимдам нима овқат қилай деб сўрашимга ҳожат йўқ!

Сизларга самимий тавсиям, ҳозироқ шу каналга обуна бўлинг👇


ТУРМУШ ҚУРИШ АРАФАСИДА ТУРГАН ЁШЛАРГА ЗАРУР ТАВСИЯЛАР

1. Оила қуришдан олдин бўлғуси турмуш ўртоғингиз ота-онасини, буви-буваларини яхшилаб суриштиринг. Аждодларимиз етти аждодини суриштириш одатига бежиз амал қилишмаган.

2. Иложи борича яқин қариндошлар билан никоҳ алоқасини боғламанг. Қариндошлик ришталарини боғлаш учун яқинлари билан қуда бўлишга уриниш нотўғрилигини унутманг. Бу нарса наслий касалликларга сабаб эканини ота-онангизга ётиғи билан тушунтиринг.

3. Бир оилада икки ёки ундан ортиқ фарзандлар бир дард билан оғригани наслий касалликдан дарак беришини ёдда тутинг.

4. Жуфтингиз ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, кашандалик, зинокорлик каби иллатлардан пок эканига ишонч ҳосил қилинг.

5. Оила қуришдан олдин тиббий кўрикдан расмиятчилик учун эмас, жиддий тарзда икковингиз ўтишингиз керак. Бу – жуда муҳим масала. Зеро, ота-она соғлом бўлса, улардан туғиладиган фарзанд ҳам саломат бўлади.

“Бахтли ҳаёт сари” китобидан

✅❗️Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик.


🍃✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!☝️

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF


ЎТИРИБ НАМОЗ ЎҚИШ...

САВОЛ:

Ассалому алайкум! Онам 71 ёшдалар, 10 йилдан бери қандли диабет билан оғрийдилар, 7 йил олдин йиқилиб бир оёғини тиззаси лат еган, шундан кейин букишга қийланадилар, намоз ва рўзаларни ўз вақтида адо қиладилар, бомдод намозини тик туриб қолган намозларни эса ўтириб ўқийдилар, бир таниши чойни ўзингиз дамлашга қодир бўлсангиз барча намозни туриб ўқишингиз керак деб айтибди. Бошқа бир жияни эса, туриб ўқисангиз 100та ўтириб ўқисангиз 50та савоб оласиз деган жавобни берибди. Энди онамаларни кўнгли нотинч, мен сизни холатингизни улар билмайди бошқа хаёлларга борманг, мен устозлардан сўраб кўраман деб айтдим. Илтимос менга маслахат беринглар. 

ЖАВОБ:


– Ва алайкум ассалом! Тик туриб бошлаб, қодир бўлганича туриб кейин чарчаб қолиш эҳтимоли бўлса қолганин ўтириб ўқисалар бўлади. Суннатларини бемалол ўтириб ўқийверсинлар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ САБОҚЛАРИ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFEIQ25vbS2C6FFR4Q


"2024 ОНЛАЙН ПИРОЖНИЙЛАР" КУРСИ

🍰15 хил энг сотувбоп пирожнийлар тайёрлаш имконияти!

ЧЕГИРМАГА УЛГУРИБ ҚОЛИНГ!!!

🏠 Уйдан чиқмаган ҳолда хунар ўрганиб, қобилятингизни даромадга айлантиришнинг айни вақти!

💰 Асл қиймати 1 000 000 сумлик курс, илк қабули учун 199 000 сўм деб белгиланди!

Каналга обуна бўлиб қўйинг, йўқотиб қўйманг👇👇👇
https://t.me/ruzacooking
https://t.me/ruzacooking


​БУЛАРНИ БИЛАРМИДИНГИЗ ?

1. Агар итлар шоколад еса, бу уларнинг ўлимига сабаб бўлиши мумкин экан.

2. Кўзингизнинг ҳажми ҳозир қандай бўлса, туғилганингизда ҳам шундай бўлган. Чунки бурун ва қулоқ ўсишдан тўхтамас, кўзлар эса ўсмас экан.

3. Хитойда инглиз тилида гапирувчилар АҚШ аҳолисидан кўпроқ экан.

4. Биз қоғоз пул деб атайдиган пуллар қоғоздан эмас, аслида пахтадан ишлаб чиқарилар экан.

5. Пиёз тўғраш пайтида сақич чайнаш кўз ёшланишининг олдини олар экан.

6. Кетчуп 18 асрда дори сифатида ишлатилган экан.

7. Дунёдаги товуқлар сони одамлар сонидан кўпроқ экан.

8. Капалакларда таъм билиш сезгиси икки оёғида жойлашган экан.

9. Агар чумолилар заҳарланиб қолса, ерга ўнг тарафи билан йиқилар экан.

10. Шиллиқурт уч йил ухлаши мумкин экан.

11. Итларда ўн хил, мушукларда эса юздан ортиқ турдаги овоз бор экан.

12. Шимолий қутб айиқлари чапақай бўлар экан.

13. Аёллар кўзларини эркакларга нисбатан бир неча баробар кўпроқ юмиб-очишар экан.

14. Шиллиқурт дарахт баргларини тили воситасида ер экан. Унинг тишлари сони 25 мингтагача етиши мумкин.

15. Ерда яшайдиган баъзи қуртларнинг кўзи бўлмас экан.

16. Бойўғли бошини доира шаклида айлантира олар экан.

17. Инсон вафот этаётганда биринчи бўлиб кўриш ҳиссини, кейин таъм билиш, кейин ҳид билиш, ундан сўнг ушлаб ҳис қилиш ва охирида эшитиш қобилиятини йўқотар экан.

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Иминжонов тайёрлади.

🍃✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!☝️

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF


ДЎЗАХДАН ОМОНЛИК СЎРАШ ҲАҚИДАГИ ДУО

@Shayx_Saboqlari САВОЛ:

Ассалом
у алайкум! Муслим ибн Хорис Тамимий розияллоху анхудан ривоят қилинар экан “Бомдод ва Шом намозидан сўнг "Аллоҳумма ажирнии минан наар"(Аллоҳим мени дўзахдан қутқар) деб 7марта айт шунда агар ўша кунда ёки ўша тунда вафот этсанг сенга дўзахдан омонлик ёзилади деган эканлар. Шу ривоят қанчалик тўғри?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум а
ссалом! Амал қилинадиган ҳадис. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

🍃✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!☝️

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF


ҚУРЪОН ЁДЛАТИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

Қисқа сураларни ёд олдиришни нодир ҳолларда уч ёшдан бошланади. Ўртача беш ёшдан бемалол бошласа бўлади. Олти ёшида мукаммал қори бўлганлар кўп.

Қуръони каримни ёдлатиш бўйича тажрибали устозлар қўллаётган самарали услубга кўра, энг аввал Фотиҳа сураси ёдлатилади. Сўнг Китобнинг охиридан Шарҳ сурасигача диққат билан, тажвид қоидаларига мувофиқ талабага дарс берилади. Қобилиятига қараб, 4-5 мартагача қайтариб мустаҳкам ёдлатилади.
Талаба зеҳнини синаб кўриш учун қуйидаги сураларни ёдлатиш мумкин: Амма пораси тўлиқ, Таборак, Воқеа, Ар-Раҳмон, Фатҳ, Ёсин суралари.
Мана шу сураларни ёдлаш билан ҳар бир талабанинг зеҳни қай даражадалиги маълум бўлади.
Ёд олинган оятлар ҳар бир сўзи қайси сатрда жойлашганини зеҳнида кўра олиш аъло даражада ёдлаш ҳисобланади.

Қуръон ёдловчи талабага бешта нарса муҳим:

1. Қуръон ёдлашга иштиёқ.
2. Сабр-тоқат.
3. Саъй-ҳаракат.
4. Ота-она ва устоз фидойилиги.
5. Холис Аллоҳ розилиги учун ёдлаш .

“Қуръон – қалблар шифоси” китобидан

🍃✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!☝️

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF


УЧ ТАЛОҚНИ ТИКЛАШ

@Shayx_Saboqlari САВОЛ:

Ассалом
у алайкум! Бир танишимни эри эс хуши жойида ва хушёр пайтида уч талоқ қўйган. Шундан кейин аёл эрини уйидан кетган ва 1 йилдан бери алохида яшайди. Энди эри келиб "мен Хаст-Имом масжидини вориси билан гаплашдим, у "Бақара сураси билан ўқиб никохиларни қайта тикласа бўлади деди" деб айтибди. Бу гапга танишим ишонмаганлиги сабабли сизлардан сўраб беришимни илтимос қилди. Уларни никохини тиклашни аёл бошқасига эрга тегиб чиқишидан бошқа йўли борми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум а
ссалом! Никоҳини тиклашни йўли йўқ. Бақара сураси тугул бутун Қуръонни хатм қилиб чиқса ҳам йўл йўқ. У инсон диний идорани номини булғамоқчи бўлган киши бўлса керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

🍃✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!☝️

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF


РИЗҚ ДУОСИ

Эй Роббим!
• Агар ризқим осмонда бўлса, нозил қилгин!
• Агар ризқим ерда бўлса, чиқаргин!
• Агар ризқим узоқда бўлса, яқин қилгин!
• Агар ризқим яқинда бўлса, унга етишишни осон қилгин!
• Агар ризқим оз бўлса, кўпайтиргин, барака бергин!
• Омийн!


🍃✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!☝️

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF

Показано 20 последних публикаций.