— яхши дам олинг ҳаётим маликаси
Асила уятдан қизарганча қадамини тезлаштирганча уйига кирди. Атрофдагиларга аҳамият бермай хонасига кирди-ю, эшикни қулфлади. Ё Аллоҳим бу қандай туйғу қўлини кўксига қўйди... Асила тинчлан -деди шивирлаб Кўзини юмди-ю ширин хаёлларга берилди. -Севиб қолдимми, наҳотки бир кўришлик севги шу бўлса нима деди ҳаётим маликаси дедими. Асила, Асила ўзингни бос қизарган икки юзини ушлаб ойна ёнига борди... ўзини йигитнинг ёнида тасаввур этди. Бир-бирига жуда мос жуфтликлар...
— ёшлар бир-бирига маъқул келган бўлса кейинги ойга тўйни бошлаб юборамиз Гулноза қиз томонга қаради юзларидаги хотиржамликни кўриб қизим сизларга дегандек маънони тушунарди
— биз якшанба куни яна келамиз, фотиҳа қилгани, шунда тўй кунини ҳам аниқ қиламиз. Энди бизга рухсат уйга борайлик Гулноза уй эгаларига қаради.
Икки ёшга бахт тилаб дуо қилинганча йигит томон ўрнидан турди. Кейинги келганимизда қизимизни ҳам кўриб кетамиз деганча хайрлашишди. Эшик ёнида Шамсиддин уларни кутиб турарди. Машина эшигини очиб ойиси билан аммасини ўтирғизиб машинани уйи томон ҳайдади.
Деразадан уларни томоша қилиб турган Асила йигитга бир бора қараб беихтиёр лаблари табассумдан икки томонга қараб ёйилди. Ўзи тушунмайдиган бир туйғу орқали ширин энтикиб ётоғига жойлашди, толиққани сабаб кўзлари бир зумда зулмат томон кетди...
— Ҳа ака оғзингиз қулоғингизда танлаб-танлаб топган кеннайишка ёқдими дейман Шаҳриёр акасининг хурсандлигидан шу саволни берди. — Аллоҳга шукр ваниҳоят уйланасиз. Вақтида қиз топганингизда эди ҳозир болангиз ҳам бўларди.
— Шаҳриёр акангга кўп гапирма. Эртага ўзингни кўрамиз. Адаси Шаҳриёрни койигандек бўлди.
Шамсиддин укасининг гапларига эътибор бермай кийимларини ўзгартириб кўчага чиқиб кетди.
— нимани тикасан эркак йўғон овози билан қаршисидаги йигитдан сўради.
— шахсий машинамни, сен-чи? - деди йигит ҳам мағрурланиб
— уйимни, қани бошла.
Уларнинг бу ўйининг охири нима бўлишига қизиққанлар атрофда семичка чаққанча ким ютишини тахмин қилиб ўзаро суҳбатлашиб ўтиришарди.
— ғалаба деди йигит кулганча -қани уйнинг калитини чўз буёққа. Эркак шумшайганча калитни берди...
Уйига тун яримдан оққанда келган Шамсиддин машинасининг эшигини секин ёпди-да оёқ учида уйга кирмоқчи эди адаси тўхтатди
— қаерда эдинг, яқинда уйланасан бу ишларингни ташла деб неча бор айтдим, нима қамалиб кетишни хоҳлайсанми?
— адаааа ташлайман уйланай кейин "вапше" тўхтатаман дея хонасига кириб кетди.
Акром ўғлининг ортидан бу одам бўлмайди, уйланса ақли кирар деб қайта жойига жойлашди.
Шамсиддин хонасига кириб қўлидаги хазинани яширишга шошилди. Укалари аллақачон ухлаган. Яширган жойини яна ўз ҳолига келтирди-ю, ўрнига жойлашди.
Эртаси куни абедда Гулноза Шаҳриёрни олиб кейинги совчиликдаги манзил томон жўнашди. Шаҳриёр аммаси билан ойисини манзилга олиб келди. Совчи келишидан хабардор бўлган Шаҳлонинг ойиси чиройлигина қилиб дастурхон тузаб қўйганди.
Шаҳриёр телефонини қўлига олиб қалб соҳибасига қўнғироқ қила бошлади биринчи гудок кетиши билан жавоб берилди.
— Ассалому алайкум яхшимисиз, қизнинг нозик овози келди
— Ваалайкум ассалом яхшимисан, уйингга меҳмон келди, яхши кутиб ол
— кутиб олдим овози пичирлаб чиқди
— Шаҳло, кейинги ойга тўй бўлади, тайёргарлигини кўравер
— .....
— Шаҳло уялма, уйингдагилар рози бўлса келаётган ҳафта фотиҳалаб қўйишади, икки йиллик севгимиз ниҳоят бир уйда, бир фамилия остида бирлашади.
— оойим чақиряпти, хайр. Шаҳло бу сафар бундай гаплар эшитишга уялди. Баҳона қилди-ю қўнғироққа якун ясади.
🍃🍃🍃
— Ойи, якшанба куни Асилага совчи келяпти, шунга сиз ҳам келинг, сиз билан маслаҳатлашиб ишни ҳал қиламизда. Моҳидил онасига қўнғироқ қилиб вазиятни тушунтирди.
— бораман, болам, бораман ким экан улар, суриштиришдингми? Яхши жойми?
— ойи уйга келинг куёвингизни жўнатаман олиб кетади.
— майли, майли. Башорат телефонини ўчирди-да уй ичи кўйлагини ўзгартириб тандир ёнида нон ёпаётган келини, Гулниҳолнинг ёнига бориб жаврай бошлади.