ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Продажи


ЗАМОНАВИЙ, ХАЁТИЙ ИБРАТЛИЙ ХИКОЯЛАР КАНАЛИ.
Тошкент.
@D_Uzbegoyim

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Продажи
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Эридан норози бўлган хотин


🌸 ❄️ 🌼
┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
📺   КАНАЛМИЗДА ТАҚДИРЛАР

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg


— У одам ёш қизларни чет элликларга пуллайди ва қора бозорда ҳам машҳур савдогарлардан. — деди зўрға.
— Сизчи?
— Менга эса сени дадангни қилмишларини ошкор этиш топширилган.
— Мени бу ерда эканимни биладиларми?
— Йўқ.
— Нега унда шунча пайтдан бери қидирмаяптилар?
— Чунки, биз дадангга сени номингдан хабар жўнатганмиз.
— Қанақа?
— «Ҳавотир олманглар, мен дугонам билан уларнинг далаҳовлисида қоламан» дея.
— Текшириб кўрмадиларми?
— Йўқ. Даданг сенга ишонар экан.
— Бир нарса сўрасам майлими?
— Марҳамат.
— Дадам нима учун ҳозирги.. — ҳақиқатни тан олгим келмасди. — ўлдирилган одамларни қўлидан мени олиб кетишди?
— Анча йиллар олдин, ҳақиқий даданг Ботирович Фарҳод Абдуллаевни бир нечта қилмишларини ошкор этиш учун муҳим операция ташкиллаштиради. Унга мувофиқ Фарҳод Абдуллаев қора дорилар билан савдо қилаётган пайтда қўлга туширилиши керак бўлади. Ҳаммаси яхши кетаётган пайтда Фарҳод Абдуллаевнинг ўғли унинг олдига бориб қолади. Ва Фарҳод Абдуллаевга қаратилган ўқ беҳосдан унинг беш ёшли ўғли Азизга тегади. Энг ёмони Азизга теккан ўқни сени дадангнинг қуролидан отилганини Фарҳод Абдуллаев кўриб қолади. Азиз зудлик билан шифохонага олиб борилган бўлса ҳам вафот этади. Фарзанд доғига чидай олмаган Фарҳод Абдуллаев дадангдан қасос олади ва сен энди уч ёшга тўлган қизалоқ бўлганингда уйингизга келиб даданг билан сулҳ тузмоқчи бўлади. Яъни сени Фарҳод Абдуллаевга бериши кераклиги эвазига эса дадангни тирик қолдириши мумкинлигини айтади. Аммо даданг бу шартга рози бўлмай сени яширишга ҳаракат қилади. Лекин кутилмаган вазиятда даданг ва ойингни ўлдириб, сени ўзлари билан олиб кетишади. — бу аччиқ ҳақиқатни эшитгунимча жинни бўлиб қолай дедим. Ўзим йиғламасамда кўзларим йиғидан тўхтамасди. Ўзими бошқара олмай ҳушимдан кетишимга озгина қолган пайт Саид мени ушлаб қолди. У ёғини эса эслай олмайман.
Кўзимни очганимда хонамда ётардим. Атрофга алангласам Саид креслога суянганча кўзларини юмиб олган. Ўрнимдан турмоқчи эдим кўзим бирдан қўлимга улаб қўйилган осма уколга тушди.
Болалигимдан бери осма укол дейишса мазам қочарди. Унга қараб турар эканман бошим айланишни бошлади. Секин яна қайта ўрнимга ётдим. Кўзларимни юмиб очдим. Деразадан кўчага қарасам кун ёришиб кетган. Демак тонг отибди. Кечаги бўлган нохушликлар эсимга келиб кўзимдан беихтиёр ёшлар оқди. Ичимда эса бир нима олов бўлиб ёнарди.
— Ва ниҳоят кўзларингни очдинг. Аллоҳга шукр. — йиғи овозидан Саид уйғониб кетди.
— Ва ниҳоят? Қанча ҳушсиз ётдим ўзи?
— Нақ бир ярим кун.
— Шунча вақт беҳуш ётдимми? Наҳотки? — бир ярим кун ҳушсиз ётганимга ишонгим келмасдим. Агар дадам мени тўрт кун йўқ бўлиб кетганимни билса, нақ ҳамма ерни остун-устун қилиб ташлайди. Қўлимдаги осма уколга ҳам қарамасдан ўрнимдан отилиб турдим.

Давоми бор.



I LOVE YOU ♥️


    Бизлардан узоқлашманг   🌼
K у н и н г и з н и     б и з    б и л а н бирга     ў т қ а з и н г
🫶

Реакция босамиз ❤️


☔️❄️ 🌸
┅অঠই 👑 ইঠঅ┅

🔜 Бизга қўшилинг➖⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg


— Яна нималарни титкиладинг? — саволимга савол билан жавоб берди.
— Фақат шу. Ундан кейин ҳамма ерни қулфлаб ташлабсиз. — дедим елка қисиб.
— Ҳмм... — дея менга сирли нигоҳлар билан тикилди.
— Ишонишингиз мумкин. Алдамаябман. Фақат расмларни кўрдим.
— Бошқа хонамга кирма!
— Расмларчи?
— Билишинг шартмас. — «билишинг шартмас» дегани шунақанги жаҳлимни чиқардики, охири сабр қила олмай бақириб ташладим.
— Шарт! Сизга негадир ишонмаяпман. Дадам ҳақида гапиряпсиз, лекин ўзлари билан ҳали бир маротаба ҳам гаплашмадим. Нимадир сўрасам фақат тўтиқушдек бу мумкин эмас, бу муҳим эмас, бу шарт эмас, дейишдан бошқа нарсани билмаяпсиз. Кимсиз ўзи?! — дедим ўрнимдан туриб.
— Уффф. Жонимга тегдинг!
— Сиз ҳам! Бўлди, ортиқ сизга қулоқ солиб бу ерда қолмайман. Уйимга кетаман.
— Уйингга бора олмайсан!
— Нима учун? Арзирли сабаб айтинг, бора олмаслигимга амин бўлай!
— Чунки, ...
— Нима чунки?
— Орзу, қулоқ сол. Сенга ҳаммасини айтмагунимча тинчимайдиганга ўхшайсан.
— Ҳаммасини?... — дедим паст овозда.
— Юр мен билан. — қўлимдан ушлаб, учинчи қаватга олиб чиқди. Йўлакни охиридаги хонанинг эшигини очди. Ичкарига кирганимиздан сўнг чироқларни ёқди. Кенг ва катта хона. Ўртада шишадан қилинган стол. Стол устида қоғоз ва расмлар. Олдига бориб расмларни қўлимга олдим. Яна мени расмларим. Саидга жиннига қарагандек қараб:
— Яна мени расмларим. Буларни қаердан олаяпсиз? — дедим. У эса чуқур нафас олиб, кейин қўлига телевизор пултини олди.
— Ҳозир кўрадиганларингни бари ҳақиқат. Тугагунча савол берма. — деб телевизорни ёқди. Экранда яна мени кичкина пайтимда олинган видео ва мен танимайдиган одамлар.. Кейин дадам билан билан ойим. Мен бегона одамнинг қўлида турибман. У одам эса мени яширишга ҳаракат қиларди. Энг қизиғи дадамдан! Дадам қўлига тўппончани олиб, мени яширишга уринган кишини нишонга олди. Ва ўйлаб ўтирмай пешонасидан отиб ташлади. Уни ёнида турган аёлни ҳам кўз юммай вахшийларча отиб ўлдирди. Мен эса бу кўраётган нарсаларимга тушунмай Саидга қарадим.
— Бу ..бу одамлар ..дадам.. — тилимга тайинли сўз келмасди.
— Булар сени.. — деб жим бўлди...
— Айтасизми? — дедим кўзларига қараб.
— Бу... Ҳозир даданг отиб ташлаган одамлар ..сени ..сени ..ҳақиқий ..ота-онанг ..бўлади. — деди ҳар битта сўзида оғир ютиниб.
— Гапингизни ўйлаб гапиряпсизми?
— Орзу, ишон ҳамма гапим рост. Ботирович Фарҳод Абдуллаев сени ҳақиқий отанг эмас.
— Сиз аниқ жинни бўлипсиз!
— У одам биласанми ким? — деди менга қараб. — У инсон мафия бошлиғи аслида.
— Йўқ. Сиз мени алдаяпсиз. — бош чайқадим. — Кечагина менга даданг махфий хизмат агентлигининг раҳбарларидан бири деган эдингиз.
— Тўғри. Шундай деганим рост. Аммо махфий хизмат агентлигининг раҳбарларидан бири сени ҳозирги ўзини дадангман деб юрган одам эмас, аксинча мана шу видеодаги ўлдирилган одам эди.
— Бундан чиқди сиз...

— Ҳа, айнан мана шу ўлдирилган одам мени бошлиғим бўлади.
— Лекин, сиз ўша куни дадамми деб сўраганимда Ботирович Фарҳод Абдуллаев сени дадангми деганингизда ҳа дегандим. Сиз эса демак худди шу деган эдингиз.
— Бир нарсани билиб ол. Махфий нарсалар ҳар доим ҳам ошкор қилинавермайди. Кеча сенга ҳамма ҳақиқатни айтганимда барибир ҳам ишонмаган бўлардинг.
— Нима, ҳозир айтсангиз ишонаманми?
— Қисман бўлса ҳам ишонасан.
— Йўқ. Ҳеч қачон ишонмайман сизга. Ўша айтаётган мафияларни бошлиғи сиз бўлсангизчи?
— Орзу, мен ҳеч қачон ёлғон гапирмайман.
— Нега ишонишим керак?
— Яхши. Ишонмас экансан видеони давомини ҳам охиргача томоша қил. Ундан кейин ишониш ишонмаслик ўзингга ҳавола. — деб яна видеони давомини қўйди. Дадам ҳалиги одамларни отиб ташлагандан сўнг мени яширишган жойидан олиб қаергадир кета бошлади.
Ташқарига чиққандан кейин мени ва ойимни қандайдир қора либос кийган одамлар қуршовида машинага ўтқазишди. Давомини кўришга бардошим етмай йиғлаб юбордим.
— Дадам нима иш қилади ўзи? — ёшли кўзларим билан Саидга қарадим.


— Сен.. — дейишга улгурмасидан олдин ўзим гапиришни бошладим.
— Ажаб қилибди. Асабимга тегмасдан дадамга қўнғироқ қилиб берганингизда шундай бўлмасди. — деб ошхонадан югуриб чиқиб кетдим. Тепага чиқиб хонамга қулфланиб олдим. Эшикга қулоғимни тутдим Ҳозирча жим-жит. Ўн дақиқага бормай Саидни важоҳат билан келаётган қадам товушлари эшитилди. Уни келаётганини билиб, эшикни яхшилаб қулфладим. Хонамни олдига келиб эшикни бир тортди. Очилмаганидан кейин эшикни уриб бақиришни бошлади.
— Орзу, эшикни оч! Агар яхшиликча очмасанг ёмон бўлади, қара лекин!
— Ажаб қилибди. Эшикни очмайман. — эшикга суянганча гапирардим. — Нима қилсангиз ҳам қилаверинг. Барибир ҳам эшикдан ташқаридасиз.
— Очмайсана-а? — овоз оҳангини ўзгартирди.
— Йўқ. Оч-май-ман! — дедим дона дона қилиб.
— Ҳўп бўпти. Ҳеч нима қилмайман. Энди эшикни оч. — ўзини анча босиб олгани овозидан билинди.
— Ким кафолат беради, сизни ҳеч нима қилмаслигингизга? — негадир унга ишонгим келмасди.
— Очасанми йўқми?
— Очайми, очмайми? — дедим кулиб, асабини бир бузайчи.
— Орзу! Даданг келсин, сен билан бошқача гаплашиб қўймасалар бўлмайди. — даданг дегани учун эшикни қандай очиб юборганимни билмай қолдим.
— Дадам дедингизми?! — демасимдан олдин юзимга қараб бир челак сувни сепди эшак! Юзимни қўлим билан артдим-да унга жаҳл билан қарадим. У эса безга ўхшаб устимдан куларди, ярамас.
— Жиннимисиз, ҳеч нима қилмайман дедингиз-ку! — дедим бақириб.
— Ҳисоб: 1:1.
— Лекин, мен сизга челакда сепганим йўқ-ку.
— Бу телефонимни сувга ташлаб юборганинг учун ҳам.
— Дадам қачон келадилар?
— Ҳали келмайдилар.
— Ойим билан дадам қаерда ўзи?
— Айтмайман.
— Саид, асабимга тегяпсиз. Ҳозир айтдингиз-ку, даданг келсалар деб...
— Ҳа айтдим, лекин алдадим. Ажаб қилибди.
— Ҳали шунақами?
— Шунақа.
— Энди ўзингиздан кўринг. — деб ювиниш хонасига кириб челакга сув тўлдирдим. Чиқиб эшик тагида кулиб турган Саидни бошига қараб, сувни сепдим. Кулиб турган чеҳрасидан асар ҳам қолмади.
Менга ҳеч нима демасдан пастга тушиб кетди. Мен ҳам ортидан пастга тушдим. Ҳеч нимага қарамай эшикдан ҳовлига қараб чиқиб кетяпти. Уни орқасидан мен ҳам чиқдим. Бир чеккада турган эдим, орқамдан кимдир шланкадан сув сепишни бошлади. Қарасам Саид, фавворани олдида туриб олиб шланкада менга сув сепяпти. Юзимни қўлим билан тўсиб, олдига бордим. Ҳеч нима демасдан уни фавворани ичига итариб юбордим.
— Ярамас қиз. — деди қўли билан юзини артиб.
— Баттар бўлинг, сизга бу ҳам кам. — дедимда итариб юборганим етмагандек шланкани қўлимга олиб устидан сувни сепишни бошладим. Кун кеч бўлгани сари, ҳаво ҳам совий бошлади. Устимдаги ҳўл кийимим баданимни музлатарди. Лекин қайсарлигим тутиб Саидни устидан сувни сепишда давом этардим.
Бир пайт фавворани ичидан чиқдида ўзимни ҳам сувга итариб юборди.
— Мана сенга. Қалай, сув зўр эканми? — деди дир-дир қалтираётганимни кўриб. Раҳми келди шекилли қўлини узатди.

— Қўлингни бер, шамоллайсан бўлмаса. — деди энгашиб. Қараб турдимда, тезда қўлини ушлаб, ўзимга қараб тортдим. Яна қайта сувга йиқилди. Мен эса кулганча сувдан чиқиб кетдим. Уй ичига кирганимдан кейин у ҳам ортимдан сувга тушган мушукдек кириб келди.
Хонамга кириб, кийимимни алмаштирмоқчи эдим, ортиқча кийимим йўқлиги эсимга тушди.
— Шкафни очсанг, сенга лойиқ кийимлар бор. — деди Саид, эшикни қия очиб.
— Раҳмат, лекин кийимларни қаердан олдингиз? — шкафни очсам, ҳақиқатан ҳам мени ўлчамимдаги кийимлар турибди.
— Даданг айтган эдилар.
— Ҳа...
Кечки овқат пайти жимгина ўтирдим. Қаердандир Саидни хонасида кўрган ..тўғрироғи яшириб қўйилган расмлар эсимга тушиб, тилимни тийиб туролмай улар ҳақида сўрадим.
— Боя хонангизда. — дедим секин. — Яъни гиламни тагида мени расмларим ва мен ҳақимдаги маълумотлар бор экан. Уларни қаердан олдингиз? — у менга жаҳл билан қаради-да, кейин кўзларини юмди. Менимча нимадир дейиш учун сабаб излаган бўлса керак.


🌸❄️🌼

https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg


— Аммо у эмас...
Бир қошиқ егандим кўнглим беҳузур бўлиб кетди. Одатда таомларни ёқтирмасдим. Ҳар хил сабзавотли, мевали, маёнезли, кўкатли салатларни истеъмол қиламан. Аммо бу салат менга умуман ёқмади. Ўрнимдан турдим-да, музлаткични эшигини очдим.
— Нима қидираяпсан? — деди музлатгич эшигини дўмбира қилиб чалганимдан.
— Салат қилишим учун масаллиқлар...
— Қандай?
— Дудланган колбаса, янги узилган бодринг, жўхори консерваси, картошка ва маёнез.
— Ҳа... Қанақа салат бу энди?
— Ажойиб салат. Тезда тайёр бўлади. — музлатгичдан топган маҳсулотларни олиб стол устига қўйдим. Негадир картошка йўқ эди.
— Картошка борми?
— Бор. Пастки шкаф эшигини оч. Ўша ерда турибди.
— Нега бу ерда? — шкафни очиб картошкадан кераклисини олдим. Пўстлоғини арчиб, барча маҳсулотларни сомонча шаклида тўғрадим. Картошкани яхшилаб ювиб товага ёғ солдим.
Бодринг, колбаса ва қовурилган картошкани битта товоқчага солдим. Кейин жўхори консерваси ва маёнез. Уларни аралаштирдим. Нақадар хушбўй ҳид! Тайёр бўлган салатни иккита ликопчага солдим. Ва Саидни олдига қўйдим.
— Тайёр. ** кўрингчи ёқармикан? — дедим стулга ўтириб. У аввал қараб турдида кейин бир қошиқ ** кўрди.
— Ёқдими? — жим тургани учун сабрим етмай ўзим сўрадим.
— Чиндан ҳам ажойиб!
— Ёққан бўлса хурсандман. — мен ҳам салатни ейишга тушдим. У эса менга бир-бир қараб қўярди.
— Нимадир бўлдими?
— Йўқ. Шунчаки мен ишга бориб келгунимча уйни остун-устун қилиб ташламайсанми? — хурсанд бўлиб кетдим. Ишига кетса бу ердан қочиб, уйимга кетишимни ўйлаб беихтиёр лабимга табассум югурди.
— Қочишни ҳаёлингга ҳам келтирма. Уйдан чиқишинг билан менга хабар келади. Қайтиб келиб сени жазоламаслигимни истамасанг, келгунимча жим ўтир. Тушунарлими?
— Тушунарли. — дедим. Ҳаёлимга келган фикрдан қувониб.
У ишга кетганидан сўнг телефон қидириш учун хонасига кирдим. Барча шкафларни бирма бир очиб чиқдим. Аммо биттаси ҳам ochilmadi.Hamma нарсасида қулф бор. Жин урсин! Кейин хона бўйлаб кўз югуртириб чиқдим. Бирдан кўзим ётоғини тагида турган қутига тушди. Қўлимга олиб ичини очдим. Фақатгина бир мактуб бор экан. Унда шундай ёзилган эди:
«Қидириб оввора бўлма. Барибир ҳеч нима топа олмайсан». Бу жиннига дадам ҳамма қилиқларимни айтиб берган кўринади. Охири ҳеч нима топа олмай хонадан чиқмоқчи эдим, эшикни тагида бир нарса тиқ этди. Қўлим билан пайпаслаб кўрсам, юмшоқ бир нарса бор. Гиламни секин кўтардим. Қанақадир бир қути турган экан. Уни қўлимга олдимда, креслога бориб ичини очдим. Ичида қанақадир қоғозлар, расмлар бор эди. Биринчи бўлиб расмларни қўлимга олдим. Ҳаммасида фақат мени расмларим бор. Қоғозларда ҳам фақат мен ҳақимдаги маълумотлар. Қизиқ буларни у нима қилар экан? Энди қизиқ жойига келганимда пастдан қадам товушлари эшитилди. Тезда ҳаммасини қутига солдимда, қайтиб гиламни тагига яширдим. Хонадан чиқиб пастга тушдим. Саид келган экан. Бир пасда ишига бориб келибди, қойил. Телефонда ким биландир гаплашарди.
— Ҳа, ҳозир уйимда.. Билмайман.. Ҳозир вақти эмас.. Кейин гаплашамиз. — деб телефонни қўйди. Кейин менга қаради-да: — Орзу, қачондан бери шу ердасан? — деди.
— Бошидан бери. — қўлидаги телефонни кўриб: — Дадамга қўнғироқ қилиб беринг. Телефонингиз бор экан. — дедим.

— Йўқ. Ҳозир вақти эмас. — тўтиқушдек бир нарсани такрорлашни бошлади. Бу қилиғи мени жаҳлимни чиқарди. Шартта ошхонага бордимда бир идишга сув тўлдирдим. У эса мени орқамдан ошхонага кириб келди. Яхши бўлди киргани. Ортимга ўгирилсам, менга қараб турибди.
— Биласизми? — дедим уни чалғитиш учун. — Менга ман этилган нарсаларни бошқаларга ҳам ман этишни ёқтираман. — деб қўлидаги телефонни юлиб олдим. Озгина қараб турдимда шартта сувга ташлаб юбордим. У эса қилган ишимга бир оз тушунмай қараб турди. Миясига келганидан сўнг бақиришни бошлади.
— Сен қиз эсингни **** қўйибсан! Телефонда нима айб!? — бақиришига тоқат қила олмай унгаям сувни юзига қараб сепдим. Шу заҳотиёқ овози ўчди. Аммо қўллари мушт бўлиб тугилди.


— Майли ўзинг биласан.
— Айтчингчи. — дедим қўлларимни қовуштириб.
— Хуллас.. — бир йўталиб олди. — Сени анчадан бери танийман, Орзу хоним. Даданг нима иш қилишини сенга ҳеч айтганми?
— Йўқ. Мен дадамни ишларига умуман аралашмайман.
— Тўғри қиласан. Даданг махфий хизмат агентлигининг энг ишончли, эҳтиёткор ва ўта талабчан раҳбарларидан бири.
— Яъни?
— Яъни мени бошлиғим.
— Дадамми? — кўзларим катта катта бўлиб кетди.
— Дадангни исмлари Ботирович Фарҳод Абдуллаевми?
— Ҳа...
— Демак, даданг экан.. — деди худди битта нарсани қотириб қўйгандек.
— Сиз кимсиз унда?
— Вой, узр.. Ўзимни таништирмабман-ку. Исмим Саид. Ёшимни биласан. Даданг билан битта жойда ишлаймиз.
— Бўлдими?
— Менимча шуни ўзи етади.
— Унда анави овсарлар ким эди?
— Яъни?
— Ўқ отганларни айтаяпман.
— Уларми? — жим бўлиб қолиш уни ҳоббийсига айланганми нима бало? — Улар хавфли одамлар. Агар вақтида келмаганимда ҳозир бу ерда эмас касалхонада бўлардинг.
— Нафасингизни шамол учирсин касалхонамиш. Аҳмоқ.
— Бугунги нохушликлар етади. Энди эса ётиб дам ол.
— Шу ердами?
— Йўқ албатта. Юр, сенга хонангни кўрсатаман. — ўрнидан туриб ошхонадан чиқиб кетди. Мени ҳали саволларим тугамаган эди.
Уйнинг тепа қавати мен ўйлагандан ҳам кўпроқ чиройли эди. Зинадан тепага кўтарилар эканмиз бу уй мени ҳайрон қолдиришда давом этарди. Хона эшикларига ғайриоддий тарзда нақшлар туширилганди. Деворларда ёввойи ҳайвонларнинг картинкалари осиб қўйилган. Шифт ҳам нақшлар билан безатилган.
Саид энг охирги хонадан битта олдингги эшикни очди.
— Мана шу сени хонанг.
— Сизникичи?
— Йўлакни охирида...
— Ҳм...
— Бемалол ўзингни уйингдагидек ҳис қилишинг мумкин.
— Бир нарса сўрасам майлими?
— Хўш...
— Қачон уйимга кетаман?
— Номаълум...
— Тушунарли...
— Яхши дам ол. — хонадан чиқиб кетди. Мен эса ётоққа ўзимни ташладим. Миям ҳеч нарсани қабул қилолмаётган эди. Нима учун мени отишмоқчи бўлди? Дадам ким ўзи? Саид деганлари ким? Жосуслар дедими? Наҳотки дадам ҳам жосус бўлса! Одатда бизларга қилаётган иши ҳақида ҳеч ҳам гапирмасдилар. Мен ҳам улардан ортиқча нарсани сўрамасдим. Шу ҳаёллар билан ухлаб қолдим.
Эрталаб соат 08 : 00 да турдим. Ювиниб чиқдимда пастга тушдим. Ошхонадан ёқимли ҳид келаётган эди. Ошхонага борсам Саид устига фартук тақиб олиб, газ плитасида бир нималарни пишираётган экан.
— Хайрли тонг. — деди мени кўриб.
— Хайрли тонг..
— Ўтир, нонушта қиламиз.
— Дадам билан ойим қаерда?
— Бу муҳуммас!
— Нима учун?
— Махфий маълумотлар айтилмайди.
— Мени уйга кетгим келаяпти!
— Бу мумкин эмас.
— Сиз билан битта уйда ёлғиз қолишим ҳам мумкин эмас!
— Шунга мажбурсан.
— Ҳеч нарсга мажбур эмасман. Мен барибир уйимга кетаман. — деб ошхонадан чиққандим, уйнинг барча эшик деразалари қулфланди.
— Кет-май-сан! — деди ортимдан чиқиб.
— Дадам биладиларми, мени бу ерда тутқунликда сақлаб ўтирганингизни?
— Ҳа биладилар.
— Характерим, феъл-атворим ҳақида ҳам айтиб бердиларми сизга?
— Ҳа.
— Жуда соз! Қанча муддат бу ерда қоламан?
— Билмайман. Даданг қачонгача десалар шунча вақт қоласан.
— Яхши. Тайёр туринг.
— Нимага?
— Мени қайсарликларим ва шўхликларимга чидашга.
— Ҳаа.. Ноилож чидайманда.
— Сизга сабр тилайман.
— Раҳмат. Энди эса ошхонага юр, нонушта қиламиз.
— Қорним тўқ.
— Қайсарликни вақти эмас ҳозир. Юр дедим.
— Чидайман дедингиз-ку.
— Чидайман деганим, бемалол бошимга чиқариб оламан деганим эмас.
— Бошингизда нима қиламан? Уйим керак менга.

— Бу мумкинмас!
— Унда дадамга қўнғироқ қилиб беринг.
— Йўқ.
— Саид, асабимни бузяпсиз лекин.
— Сен ҳам шундай қилаяпсан.
— Дадам билан гаплашмоқчиман мен. Ҳеч қандай асабингизни бузаётганим йўқ.
— Барибир.. — тўнка, асабимни бузиб ошхонага кириб кетди. Мен ҳам ортидан бордим.
— Кел ўтир. — деди столга тайёрлаган нарсларни қўйиб.
— Қанақа овқат бу? — кўриниши менга ёқмади.
— Овқат эмас..
— Унда нима?
— Салат...
— Шу ҳам салатми? Кўринишидан гўшт сай таомига ўхшайди-ку.


— Менга анқаймасдан йўлга қара! — дедим қўлимни қирсиллатиб. Бирдан машинани тўхтатди. — Нега тўхтадинг, яхши кетаётган эдик. — Рулни қўйиб юбордида ўриндиғининг орқасини ташлаб, менга қараб ўтириб олди. Бу иши мени асабимни баттар қўзғарди. — Менга ундай қарама, жиннихонага борганингда руҳшуносга шундай қараб ўтирасан. Мен сенга руҳшунос бўламан деб ўлиб турганим йўқ. Шундай экан асаб толаларимни узиб ташламасдан олдингга қарагинда машинани ҳайда. Бўлмаса мен ҳайдайман. — деб мен ҳам унга қараб ўтиравердим.
— Неча ёшсан? — ва ниҳоят тилга кирди, қойил-э.
— Сени нима ишинг бор?
— Шунчаки гапларингдан одам ҳижолат бўлиб кетаяпти.
— Бугун ўн тўққизга тўлдим. Сенчи?
— Йигирма тўрт. Исминг нима?
— Терговдаманми?
— Йўқ. Ундан ҳам ёмонроқ жойдасан.
— Қаерда?
— Жосуслар маконидасан.
— Жосус? Кулгимни қистатма. Агар жосус бўлганингда исмим ва ёшимни билиш сен учун қийин бўлмасди. — дедим кулиб.
— Тўғри. Ёшинг ва исмингни биламан. Ундан ташқари сен ҳақингдаги бутун маълумот ҳам қўлимда.
— Марҳамат эшитаман. Қулоғим сенда...
— Яхши. Хуллас... Ёшинг ўн тўққизда. Исминг Орзу. Яшил, мовий, бинафша, оқ ,қора, оловрангларини ёқтирасан. Ёқтирган таоминг йўқ. Хакерликка жуда қизиқасан. Битта гапга ўнта гапни тайёрлаб турадиган, ўз билганидан қолмайдиган қайсар қизсан. Орзуйинг фақат битта: коинот бўйлаб сайр қилиш. Бундай ғалатироқ орзуни ҳеч ҳам эшитмагандим. — юзини буриштирди. — Ҳа кейин сенга қўрқув бегона, хавфли нарсаларни севасан. Қоидалар сени бир тийинчалик қизиқтирмайди. Сен учун ҳаётингдаги шиор бу : «Қоидалар бузиш учун яратилган». Ундан кейин ижод қилишни ётирасан ва сенга ёлғиз қолиш жуда ҳам ёқади. — деди. Худди мактабдаги ўқувчи устозига шеърни ёдлаб бергандек тиниқ ва тўхтамасдан айтгани каби. Мен унга жинига қарагандек қарашда давом этардим. Ҳаёлларимда эса фақат битта нарса: бу телба мен ҳақимдаги шунча маълумотни қаердан олиши мумкин??? Жим бўлиб қолганимни кўриб, қўли билан бир туртди, сал қолса йиқилиб тушардим.
— Се.ен буларни қаердан биласан?
— Ўзинг айтдинг-ку жосусларга бу қийин эмас-ку деб. — деди кулиб.
— Мени тезда уйимга олиб бор! — машинага қулай жойлашиб олиб дедим.
— Йўўўқ. Уйингга боришинг хавфли дедим.
— У ерда ота онам ҳам бор аҳмоқ! Битта мен учун хавфли эмас, улар учун ҳам хавфли. Мени уларни олдига олиб бор! — бақирдим.
— Ҳавотир олма. Ота онанг ҳам уйда эмас. — олдига қараб машинани юрғизишни бошлади.
— Қаерда?
— Ишончли жойда...
— Сен...
— Ҳей, ҳей сенламасдан гапир. Ҳар ҳолда сендан каттаман.
— Се..
— Сенламасдан дедим. Сизлашни ўргатишганми ўзи?
— Ўргатишган.
— Унда сизлаб гапир.
— Сеними?
— Сизлаб дедиммм! — деди жаҳл қилиб.
— Ҳўп... — кўзимни юмиб чуқур нафас олдим. — Си..сиз мени қаердан танийсиз? — тилимдан шу гап зўрға кўчиб чиқди.
— Туш, келдик. — без. Гапимни эшитмасдан туш дейди ярамас.
— Савол бердим шекилли? — мен ҳам асабига тегиш учун машинадан тушмай ўтиравердим.
— Буларни уйда гаплашамиз.
— Ваъдами?
— Кўп гапиряпсан лекин. — деб қўлимдан ушлади-да олдимизда турган баҳайбат катта уйга олиб борди. Эшикдан киришимиз билан уйнинг чироқлари автоматик тарзда ёнди. Уч қаватли уй. Ҳовлини ўртасида фаввора ўрнатилган. Ичида эса ранг баранг чироқлар сувга чирой бахшлаб турарди. Уй жим жит. Фақат қаердандир итнинг акиллаши эшитиларди. Бундан чиқди у катта уйда битта ўзи яшар экан. Ҳовлини айланиб ўтиб, уй ичига кирдик. Ажойиб! Уй ичи тўла гуллар эди. Худди чангалзорга ўхшаб ҳамма жой яшил рангда. Мени энг севимли рангим! Аввал ошхонага кирдик. Стол устидаги графиндан ўзига шарбат қуйди ва яна битта стаканга ҳам. Стаканни менга узатди.

— Ол ич, чанқагандирсан? — мен эса безга ўхшаб аввал стаканга қарадим кейин унга.
— Энди айтарсиз балки. Мени қаердан танишингизни.
— Айтаман. Аввал ўтириб ол. Бўлмаса йиқилиб тушасан. — деди ёнимдаги антиквар стулга қараб.
— Шундай айтаверинг. Йиқилиб тушмайман. Қўрқманг. — қайсарлик қилиш мени энг ёқтирган ишим!


💥Интиқом алангаси. 1-қисм.
Муаллиф: Музюрак.

Жуда шўх қиз эдим... Болалик пайтимдан ҳеч кимни гапига қулоқ солмасдим. Яхши тарафга ўзгаришим ҳақида, бошқа қизларга ўхшаб ақлли бўлишни, катталарни гапига қулоқ солишни ҳеч ҳам ҳаёлимга келтирмасдим. Ўзгараман деб ..тўғрироғи бегона инсон ҳаётимни тубдан ўзгартиради деб сира ўйламаганман. Лекин шундай бўлди... Айнан «У» ҳаётимни буткул изидан чиқариб ташлади. Ўшанда энди ўн тўққиз ёшга тўлгандим. Туғулган кунимни нишонлаш учун дўстларим билан кафега борадиган бўлдик.
Кечки пайт соат 19 : 00 да кафега келдим. Барча дўстларим йиғилиб бўлган экан. Мен ҳам уларга қўшилдим. Зиёфат жуда ажойиб бўлаётган эди. Бирдан негадир нафасим қисишни бошлади. Ташқарига чиқиб тоза ҳаводан нафас олдим. Ҳаво яхши, куз ҳавоси. Ажойиб... Ҳаёл суриб юраверганимдан кафедан анча узоқлашиб кетибман. Соатга қарасам 22 : 30 . Тезда ортимга қайтиб юришни бошлаган пайтим қаердандир ўқ овози эшитилди. Аллақаердан кимдир югуриб ўтди. Шунда ҳам жойимда қимирламасдан туравердим. Яна бир марта ўқ овозини эшитганимдан сўнг секин овоз келган томон одимладим. Етиб бормасимдан олдин кимдир қўлимдан қаттиқ тортган заҳоти яна битта ўқ отилди. Энг ажабланарлиси ўқ менга қарата отилгани эди. Шунда анави қўлимдан тортган телба энди қўли билан оғзимни ёпди. Ҳайратдан турган жойимда ҳатто қимирлай олмай қолдим. У эса секин қулоғимга шивирлади:
— Ҳозир қўлимни оламан. Сен эса бақирмайсан тушундингми? Ва мен билан бирга анави машинага ўтирасан. — биздан тахминан беш метр нарида турган қора гелик машинасига ишора қилди. Мен эса ҳўп дея бошимни қимирлатдим. У ваъдасига мувофиқ оғзимдан қўлини олди ва шу заҳотиёқ қўлимдан ушлаб машина томон ҳаракатланди.
Машинага жойлашгач бир дақиқа сукут сақладим ва бўлаётган англашилмовчиликни изоҳлашини талаб қилдим.
— Сен кимсан? Бу ерда ўзи нималар бўлаяпти, яна ўқ овозлари.. Ҳеч нарсага тушунмаяпман. Нега мени бу машинага ўтирғиздинг? — дедим ҳотиржам овозда. У эса ортига ўгирилдида:
— Қойил-э! Жасур қиз экансан. Сени ўрнингда бошқа қиз бўлганида аллақачон қўрқиб, йиғлаб ўтирган бўларди. Шунча жасорат қаердан? — дея асабимга тегишни бошлади.
— Сенга савол бердим. Ундан кейин мени қаерга олиб кетаяпсан? — бақирдим унга.
— Ҳой қизишма. У ерда қолишинг хавфсиз эмас эди. Шунинг учун ҳам сени олиб кетаяпман.
—Шундоқ ҳам қолиш ниятим йўқ эди. Кафега кетаётган эдим.. Иккинчи саволим жавобсиз қолди..
— Ҳа-я, узр. Сени уйимга олиб кетаяпман.
— Яна қанақа уй? Сени эсинг жойидами ўзи, танимаган одамингни машинага ўтқазиб уйингга қўйни судрагандек судраб кетаверасанми? — дедим бир нафасда. Айни пайтда ювошгина қўзидек машинани ҳайдаб кетаётган бу телбани ўлдириб қўйгим келаётган эди.
— Нафас олиб гапир. Ундан кейин сени ҳеч ким қўй дегани йўқ. Ўзингга ўзинг лақаб ясаб олаяпсан.
— Ҳар доим ҳам шунақамисан?
— Қанақа? —менга қаради.
— Одам ўғирлаб кетаётганингда худди менга ўхшаб, улар билан ҳам минг йиллик қадрдонлардек гаплашасанми? — яна менга қаради-да бирдан кулиб юборди. Жинни.
— Сен қаердан билдинг мени одам ўғирлаётганимни?
— Шунчалик кўрга ўхшайманми, нима? — дедим жиннига қарагандек қараб.
— Ростан ҳам қаердан тушгансан ўзи? Бемалол сени ўғирлаб кетаётган одам билан дўстлардек гаплашиб кетаяпсан?
— Нима йиғлаб кетишим керакми ? Яхшиси мени уйимга олиб бориб қўй. Сени ниятингни барибир ҳам яхши билмайман.
— Уйингга боришинг хавфли!
— Битта нарсани тўтиқушдек такрорлаш жонингга тегмадими? Уйимда мени каллакесарлар кутиб ўтиргани йўқ. Хавфли дейсан, тавба qildim.— энсаларим қотиб кетди уни бу гапидан кейин.
— Тўғри топдинг. Уйингда сени каллакесарлар кутиииб ўтирибди. — деди.
— Телефонинг борми? — дедим қўлимни чўзиб.

— Ҳа нима қиласан?
— Бериб тур. Жиннихонага қўнғироқ қилиб олай. Сени олиб кетиб даволашмаса яқин кунларда аҳволинг бундан ҳам баттар аҳволга тушади.
У менга худди одам кўрмагандек қараб турарди. Бу туришда ҳайдаётган машина рулини ҳам унутиб қўяди.


🔺Интиқом алангаси Янги хикоя


🔶Муллиф Музюрак

1➖ қисм


🌸❄️🌼

https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
/ЭНДИ ПЕНСИЯГА ЧИҚИШ ОСОН БЎЛАДИ

❗️2025 йил 1 мартдан бошлаб пенсия нафақасини олиш автоматлаштирилмоқда. Агар пенсия миқдоридан норози бўлсангиз нима қилиш керак


I LOVE YOU ♥️


    Бизлардан узоқлашманг   🌼
K у н и н г и з н и     б и з    б и л а н бирга     ў т қ а з и н г
🫶

Реакция босамиз ❤️


☔️❄️ 🌸
┅অঠই 👑 ইঠঅ┅

🔜 Бизга қўшилинг➖⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg

Оналармизга юборамиз ❤️


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Онангизни соғинтирманг»
Дийдор ғанимат!


Келинларни 15/кунда онасини kўришга юборинг жон қайноналар💐


I LOVE YOU ♥️


    Бизлардан узоқлашманг   🌼
K у н и н г и з н и     б и з    б и л а н бирга     ў т қ а з и н г
🫶

Реакция босамиз ❤️


☔️❄️🌸
┅অঠই 👑 ইঠঅ┅

🔜 Бизга қўшилинг➖⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg

Дўстларга юборамиз ❤️


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Бисмиллах

      Янги кун муборак бўлсин!!!

     
 

Рамазонга 9➖кун қолди.
Кириб келаётган Рамазон ойи муборак бўлсин азиз Қадрдонларим!!!💐


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун 20➖Февраль Пайшанба куни 2025 йил
21➖ Шаъбон ойи 1446 хижрий йил

Аллоҳ таъоло бугунги кунимизни барчамиз учун Хайрли ва Баракали қилсин!



🕊I LOVE YOU ♥️


☔️🌸❄️
┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
🌼🕊
♥️💕 👑  ФЕВРАЛЬ ОЙИНИНГ ГЎЗАЛ ТОНГИ !!!🕊
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
Каналимизга  кириш 🌹
👆


#Бисмиллах

Ассаламу алайкум

Осуда тонгларга шукрона айтинг.
Қуёш нурин ёйсин йўлларингизга.
Яратган бехисоб куч ато этсин,
Дуолар тўкилган қўлларингизга.

Дастурхонингизда барака, хонадонингизда тинчлик хукумрон бўлсин азиз Қадрдонларим!!!


Аллоҳим сизга
хафталар ичидаги энг саодатли ва яхшиликларга бой эсдан чиқмидиган  гўзал
кун ато этсин!!! 🕊


🕊I LOVE YOU ♥️


☔️🌸❄️
┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
🌼🕊
♥️💕 👑  ФЕВРАЛЬ ОЙИНИНГ ГЎЗАЛ ТОНГИ !!!🕊
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
Каналимизга  кириш 🌹
👆




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Бисмиллах


Ассаламу алайкум ва
рохматуллоҳи ва баракатух

Шу Қутлуғ  кунларга  ҳам
саломат етказган 
РОББИЛ АЪЛАМИЙНга
саҳродаги қумлар
мислича беҳисоб
ҳамду➖санолар бўлсин!!!


Илоҳим юртимиз тинч
бўлсин, ҳар қандай
бало➖офатлардан Ўзи
асрасин. Қалбларимизга имон, Солиҳ
амалларда бардавом
бўлишлик насиб этсин.

Барча
инсонларни паноҳида
асрасин, мушкулотларига
енгиллик берсин,
хасталарига шифои
комиллик  берсин. Барчамизни эзгу
ниятларимизга
етказсин.

Ўсиб келаётган
фарзандлармиз  ота➖ онасига мехрибон.
Эл юрт корига фойдаси тегадиган Оладиган эмас берадиган сахий бойлардан бўлсин


Яхши инсонларга ҳамиша ҳамроҳ бўлиб
барча яхшиликлардан насибадор бўлишсин

   
🕊I LOVE YOU ♥️


☔️🌸❄️
┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
🌼🕊
♥️💕 👑  ФЕВРАЛЬ ОЙИНИНГ ГЎЗАЛ ТОНГИ !!!🕊
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
Каналимизга  кириш 🌹
👆




20 ➖Февраль 2025йил Пайшанба куни
21➖Шаъбон 1446 хижрий йил    
Тошкент вақти билан

                                                   
05:52  TONG        Сахарлик тугаши.
              
06:30  BOMDOD.

07:11  QUYOSH. 

12:42  PESHIN.     

16:20  ASR.             

18:06  SHOM          Ифторлик вақти

19:19  XUFTON. 


                              
🌸 ☔️ ❄️
Намоз ракатлари

Бомдод ➖2 ракат суннат,
2➖ ракат фарз

Пешин ➖ 4 ракат суннат,
4➖ ракат фарз, 2➖ ракат суннат.

Аср ➖4 ракат фарз

Шом ➖3 ракат фарз,
2➖ ракат суннат

Хуфтон ➖4 ракат фарз,
2 ➖ракат суннат, Витр ➖3 ракат вожиб.

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/+vCCretz5FHIxOTU6

Фойдамиз тегса, сиздан бир дуо умид қилдик.!🎁🕊


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
✨🌙
Х а й р л и т у н А з и з л а р и м!!!


ЎРГAНДИМ 🌼 ❄️ 🌺

• Кўрдимки, инсонлар кўрингани каби чиқмаслар.
Яхши танимасдан туриб, яхши, ёмон демасликни ўргандим...
• Боқдимки, ортиқча баҳо бермоқ ярамас.
Кераклича баҳо бермоқни ўргандим.
• Боқдимки, шошилса, кўп ёмонликлар бўлар.
Сабр этмоқни ўргандим.
• Боқдимки, насиб эмас бўлса, бўлмас. "Хайрлиси" демоқни ўргандим.
• Боқдимки, ортимдан гапирганлар ҳеч тўхтамас. Aллоҳга ҳавола этиб, йўлимда давом этишни ўргандим.


Яхши дам олинг азиз
ЗАМОНДОШИМ!!!
Эртагача ҲАЙР.
АЛЛОҲНИНГ панохига
топширдим.

Бизлардан узоқлашманг
Каналмиз СИЗ билан файзли💐


┄┅অঠই 🌙 ইঠঅ┅┄
🏚🏘 ФАЙЗЛИ  КЕЧА 

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
Каналимизга кириш 👆



Показано 20 последних публикаций.