"Milliy" телеканали томонидан таъсис этилган "Ўзбегим аёли – 2021" миллий мукофоти топширилди, улар орасида тиббиёт ходимлари ҳам бор
Юртимизда умрини эзгуликка бағишлаган, фидойи меҳнати билан Ватан равнақига ҳисса қўшаётган матонат соҳибалари кўп. Уларнинг хизматлари, ҳиммати, фидойилиги, ўз ишига садоқати ва жасорати таҳсинга лойиқ. "Milliy" телеканали ана шундай шижоатли аёлларга эҳтиром кўрсатган ҳолда, бир неча йиллардан буён "Ўзбегим аёли" Миллий мукофоти тақдимотини ўтказиб келмоқда.
Бу йили ҳам мазкур мукофотга турли ҳудудлардан 100 нафардан ортиқ номзодлар тавсия этилган бўлиб, уларни саралашда даъвогар аёлларнинг жамиятдаги роли, иш фаолиятидаги жасорати, мураккаб кечган пандемия шароитидаги хизматлари алоҳида эътиборга олинди. Улардан фаолияти энг яхши деб топилганлари "Ўзбегим аёли" Миллий мукофотига муносиб кўрилди.
Улар орасида Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази кардиожарроҳи Нисо Турдиева ҳам бор.
— Болалар юрагида жарроҳлик амалиётини ўтказиш ғоят мураккаб ва масъулиятли жараён, — дейди кардиожарроҳ Нисо Турдиева. — Бу жараёнда асосий натижа — жажжи бемор юрагининг қайтадан ишлаб кетишини кўриш олий бахтдир.
Маълумки, пандемияни енгишда тиббиёт соҳаси ходимларининг ҳиссаси катта бўлди. Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази илмий ходими Дилдора Секлер, Вирусология илмий-текшириш институти илмий ходими Раъно Қосимова, "De-factum laboratories" клиникаси иммунолог-шифокори Азиза Хўжаева ҳам "Ўзбегим аёли – 2021" миллий мукофотига лойиқ топилгани қувонарлидир.
Тадбирда мукофотлар ўз эгаларига тантанали тарзда топширилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi