Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Роспотребнадзор раҳбарига «Меҳр-саховат» кўкрак нишонини топширди
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Aбдуҳаким Хаджибаев Москвада Россия Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш федерал хизмати (Роспотребнадзор) раҳбари Aнна Поповага "Меҳр-саҳоват" кўкрак нишонини топширди, деб хабар бермоқда "Дунё" AA мухбири.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси маълум қилишича, маросим чоғида Роспотребнадзор раҳбари Президент Шавкат Мирзиёевга юксак мукофот учун самимий миннатдорлик билдирди.
Пандемия пайтида бир гуруҳ россиялик етакчи мутахассислар ўзбекистонлик ҳамкасбларига услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистонга юборилган эди. Роспотребнадзор, шунингдек, Ўзбекистонга 140 минг дона тест тўпламларини юборди.
Бу ўз вақтида коронавирус инфекциясини аниқлаш ва тарқалишининг олдини олишга имкон берди. Бундан ташқари, ушбу ташкилот "СПИД инфосвяз" ташкилоти ва UNAIDS билан ҳамкорликда мамлакатимизга бирламчи тиббий-профилактика, акушерлик, гинекологик, кардиологик ва урологик ёрдам кўрсатишга мўлжалланган кўчма диагностика мажмуаси ҳамда хавфли инфекцияларни (ОИТС, COVID-19 ва бошқалар) текшириш ва аниқлаш бўйича хизматларни тақдим этди.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi