Savdo-sanoat palatasi Jizzax viloyat boshqarmasi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Rasmiy sahifalar:
Veb-sayt: jz.chamber.uz
Facebook: www.facebook.com/groups/uzchamber.jz/
El-pochta: jizzax.ssp@mail.ru

☎️ (+993) 72-226-24-47
🗺 Manzil: Jizzax shahar, Sh.Rashidov ko‘chasi 63-uy

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Savdo-sanoat palatasi
Ҳурматли тадбиркорлар!

🇺🇿🇰🇿 Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кўмагида 2024 йил декабрь ойида Ақтау шаҳрида Ўзбекистон тадбиркорлари учун «Савдо уйи» очилди.

Шунингдек, Палата кўмагида Қорақалпоғистонлик тадбиркор Б.Юлдашев томонидан «SSP Uz Kaz» МЧЖ ташкил этилиб, у Қозоғистоннинг Манғистов вилояти Ақтау шаҳрида фаолият бошлади.

«SSP Uz Kaz» МЧЖ юртимизда ишлаб чиқарилган барча турдаги маҳсулотларни Қозоғистонга экспорт қилиш ва сотишда тадбиркорларга ёрдам беришга тайёр. Шунингдек, компания озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифатли сақлаш учун замонавий музлатгичлар ва барча зарур шароитларга мослаштирилган омборхонага эга.

Агар сиз ўз маҳсулотларингизни Манғистов вилоятига экспорт қилиш ёки батафсил маълумот олишни хоҳласангиз, қуйидаги рақамга мурожаат қилишингиз мумкин:

📞 +998907273975


📢 Dubayda BRIKS investitsiya forumi

👍 2025-yil 7-8-mart kunlari Dubayda BRIKS investitsiya forumini o‘tkazish rejalashtirilgan.

👍 Ushbu forumni o'tkazishdan maqsad:

👍 Infratuzilma loyihalarini moliyalashtirish uchun umumiy BRICS investitsiya resurslarini integratsiyalash;

👍 Umumiy mehnat bozorini shakllantirish, BRICS kadrlar alyansini yaratish;

👍 Umumiy axborot makonini rivojlantirish, BRICS-Media alyansini yaratish;

👍 Yoshlarni integratsiya jarayonlariga jalb qilish, talabalar ittifoqi va BRIKS talabalar kartasini yaratish va boshqalar.

🔗 Ushbu forumda ishtirok etishga qiziqish bildirgan tadbirkorlik subyektlari https://bricsinvestforum.com/ru#rec781854838 veb-sayti orqali forum dasturi bilan tanishishlari va forumda ishtirok etish uchun registratsiyadan o'tishlari mumkin.

🕊 Telegram |📱 Facebook |📺 Youtube

👍 Savdo-sanoat palatasi Jizzax viloyati hududiy boshqarmasi axborot xizmati


Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилади

“Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-60-сон, 14.02.2025 й.) қабул қилинди


💱 Қарорга кўра, Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси негизида Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилади.

👍Жамғарма маблағлари белгиланган манбалар ҳисобидан 100 миллион АҚШ доллари эквивалентига тенг суммага етказилади.

👍Жамғарма кўмагида камида 50 минг нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш унинг фаолиятининг асосий самарадорлик кўрсаткичи ҳисобланади.

👍Белгиланган дарё, канал ва соҳил бўйларида хизмат кўрсатиш, кўнгилочар ва дам олиш масканларини ташкил этиш бўйича бизнес лойиҳаларни жойлаштириш учун ўрнатилган тартибда электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш орқали ер участкалари ажратилади.

💰 Ёшлар ишлари агентлигининг Жамғармага ажратиладиган маблағлари ҳисобидан Жамғарма ҳузурида устав фонди 10 миллион АҚШ доллари эквивалентига тенг бўлган ёшларнинг истиқболли стартап лойиҳаларини молиялаштирадиган венчур жамғарма ташкил этилади.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube


Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингидан юқори балл олиш имконини бой берманг!

🗓 Бугун, 17 февраль — Жисмоний шахслардан олинадиган даромад ва айланмадан олинадиган солиқлар учун ҳисобот топшириш ва тўлов муддатининг охирги куни.

👍 Солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатларда тақдим этиш + 10 балл

👍 Ҳисобланган солиқ суммасининг белгиланган муддатда тўланиши + 10 балл

👍 Ҳисобланган солиқ суммасининг тўлов топшириқнома орқали амалга оширганда + 10 балл. Агарда солиқ органлари томонидан инкасса орқали ундирилса – 5 балл чегирилади.

👍 Иқтисодий фаолият турлари бўйича бир нафар ҳодимга тўғри келадиган иш ҳақи жамғармаси нисбатига амал қилинганда + 10 балл. Ўртача бир нафар ходимга ҳисобланган иш ҳақи суммаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлса 5 балл чегирилади.

Ҳурматли тадбиркорлар, барқарорлик рейтингидан +40 балл олиш имкониятидан самарали фойдаланиб қолинг!

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube


Ҳурматли тадбиркорлар!

🇷🇺 Жорий йилнинг 12-15 март кунлари Москва шаҳрида “ЛЕГПРОМ СНГ+” Евроосиё енгил саноат кўргазмаси бўлиб ўтади.

Тадбир давомида енгил саноат соҳасининг товар, хомашё ва технологиялари кўргазмаси ҳамда долзарб мавзулар бўйича давлат идоралари ва соҳанинг етакчи компаниялари раҳбарлари иштирокида давра суҳбатлари ўтказилиши режалаштирилган.

Кўргазма йўналишлари:

🔴тикув;
🔴тўқимачилик;
🔴кийим кечак;
🔴бош кийим;
🔴ишлаб чиқариш учун хомашё;
🔴аксессуарлар.

Агар сиз ҳам ушбу халқаро тадбирда иштирок этиш истагида бўлсангиз, қуйидаги рақам орқали мурожаат қилинг:
📞 +99871 202 22 44 ички 145

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube


Assalomu alaykum Jizzax ahli, boshlanayotgan kun xayrli boʻlsin

Bugun 17-fevral, dushanba yilning 48-kuni yil yakuniga 317 kun qoldi

🟦🟦🟦🟦

⚡️1993-yilda Rossiyada RAO Gazprom tashkil etildi.

⚡️2008-yilda Kosovo Respublikasi parlamenti Serbiyadan mustaqillikni eʼlon qildi.

🕯 BUGUN TAVALLUD TOPGANLAR

⚡️1906-yilda sovet yozuvchisi va bolalar uchun sheʼrlar muallifi Agniya Barto tugʻildi.

⚡️Amerikalik aktrisa Rene Russo 1954-yilda tugʻilgan.

⚡️1963-yilda mashhur amerikalik basketbolchi, olti karra NBA chempioni Maykl Jordan tugʻilgan.

⚡️Amerikalik aktrisa Denis Richards 1971-yilda tugʻilgan.

⚡️Amerikalik aktrisa va model Paris Xilton 1981-yilda tugʻilgan.

🕊 Telegram |📱 Facebook |📺 Youtube

👍 Savdo-sanoat palatasi Jizzax viloyati hududiy boshqarmasi axborot xizmati


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎉 Barcha eng foydali UZCARD takliflari — endi bitta sahifada!

Barcha ajoyib takliflardan xabardor bo‘lishni xohlaysizmi? Turli manbalarda ma’lumot izlashning hojati yo‘q —UZCARDdan barcha aksiyalar bir sahifada jamlangan!

🔹 Keshbeklar va chegirmalar
🔹 Xarid qilish uchun manfaatli shartlar
🔹 Maxsus takliflar va sovrinli o‘yinlar

📲 Tejash va yutib olish imkoniyatini qo‘ldan boy bermang — hoziroq uzcard.uz saytiga tashrif buyuring!
__

🎉 Все выгодные предложения UZCARD — теперь на одной странице!

Хотите быть в курсе всех выгодных предложений? Не нужно искать информацию в разных источниках – все акции от UZCARD собраны на одной странице!

🔹 Кэшбэк и скидки
🔹 Выгодные условия для покупок
🔹 Специальные предложения и розыгрыши

📲 Не упустите шанс сэкономить и выиграть — посетите uzcard.uz прямо сейчас!


Репост из: Savdo-sanoat palatasi
Ёш тадбиркорга имтиёзли шартларда ускуналар олиб берилади

Ёшлар саноат зоналарида
саноат ипотекаси орқали бино олаётган тадбиркорларга ускуна хариди учун 500 минг долларгача кредит ажратилади. Содда қилиб айтганда, тайёр ишлаб чиқариш майдонини олган ёш тадбиркорга имтиёзли шартларда ускуналар ҳам олиб берилади.

Сервис соҳасида ҳам ёшлар учун имкониятлар кенгайтирилади.

Тадбиркорлар ёш ходимларни ишга олиб, камида 3 миллион сўм ойлик тўласа, ижтимоий солиқ 1 фоиз бўлади.

Бу имтиёз 3 йил амал қилади. Бу орқали тадбиркор ҳам манфаат кўради, ёшлар расмий ишлаб, даромади ошади.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube


Репост из: Savdo-sanoat palatasi
✅ Президент имзолаган учинчи ҳужжатга кўра, Алоқабанк ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи таянч “ёшлар банки”га айлантирилиб, бунга 200 миллион доллар ажратилди.

Банк ўзини ўзи банд қилган ёшлар лойиҳалари учун 100 миллион сўмгача 7 йил муддатга имтиёзли микроқарз ажратади.

Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркор бўлган, камида 20 нафар ёшни ишга олиб, кичик корхона очган ва ўқув маркази ташкил қилган ёш тадбиркорларга 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади.

Банк кредитларининг камида 30 фоизи хотин-қизлар тадбиркорлиги учун йўналтирилади.

Ҳудудларда “ёшлар бизнес инкубатори” ташкил қилиниб, ёшлар ғоялари стартапга айлантирилади, 6 ойдан 3 йилгача қўллаб-қувватланади, тайёр бизнес, корхона даражасига олиб чиқилади.

“Алоқа венчур” жамғармаси орқали стартапларга 50 мингдан 1 миллион долларгача сармоя киритилиб, маҳсулот ва хизматларни ички ва халқаро бозорларда сотиш, бизнес ҳамкор топиш, қўшимча инвестициялар жалб қилишга кўмаклашилади.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube


Репост из: Savdo-sanoat palatasi
Президент бугун ёшлар тадбиркорлигида мутлақо янги даврни бошлаб берадиган 3 та катта ҳужжатга имзо чекканини эълон қилди

✅ Биринчи ҳужжатга мувофиқ, Ёшлар агентлиги ҳузурида Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 100 миллион доллар маблағ ажратилди.

Энди тадбиркор ёшларга 2,5 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар берилади, ташаббускор ёшларнинг стартап лойиҳаларига 2 миллиард сўмгача инвестиция киритилади.

✅ Иккинчи қарор билан олийгоҳ битирувчилари бандлигини таъминлаш бўйича янги тизим яратилмоқда. Бунинг учун Миллий банкка 100 миллион доллар ресурс берилади.

Банк Олий таълим вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда олийгоҳ битирувчиларининг ташаббус ва ғояларини лойиҳага айлантириш бўйича янги банк хизматлари пакетларини жорий этади.

Шунингдек, битирувчиларни иш билан таъминлаш бўйича ҳокимлар, банк ва корхона раҳбарларидан иборат комиссия тузилади. Комиссия иш ўринларини яратиш, кадрларга эҳтиёж, бўш ўринларга ёшларни жойлаштириш масалаларини ҳал этади.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube


Jizzax viloyatida boshqa tayyor mahsulotlar ishlab chiqarish sanoati hajmi qanchaga yetdi?

2024- yilning yanvar-dekabr oylarida Jizzax viloyatida boshqa tayyor mahsulotlarini ishlab chiqaradigan sanoat tarkibidagi ulushi 0,5 % ni tashkil etdi.

O‘tgan yilning tegishli davriga nisabatan fizik hajm indeksi 99,7 % ni tashkil etdi va ishlab chiqarish hajmi 130,5 mlrd so‘mga to‘g‘ri keldi.

🕊 Telegram |📱 Facebook |📺 Youtube

👍 Savdo-sanoat palatasi Jizzax viloyati hududiy boshqarmasi axborot xizmati


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎬 “Zamin” axborot dasturi

Oilaviy korxona borasida reportaj

🗓 13.02.2025

🎤 Muxbir: Dilorom Bektemirova
🎥 Tasvirchi: Parvoz Orziqulov

🕊 Telegram |📱 Facebook |📺 Youtube

👍 Savdo-sanoat palatasi Jizzax viloyati hududiy boshqarmasi axborot xizmati


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Davlat ko'magida yana bir tadbirkor ayol o'z biznesini rivojlantirishga muvaffaq bo'ldi

"Xadicha baraka" oilaviy korxonasi rahbari Ismatullayeva Gulnora davlat ko'magida o'z biznesini yangi pog'onaga ko'tarishga erishdi. U Savdo-sanoat palatasi qoshida tashkil etilgan tadbirkorlik o'quv kurslarida ta'lim olib va ushbu ta'lim asosida imtiyozli kredit olib o'z biznesini boshlagan.

Shuningdek, tadbirkor 2024 yildagi “Tadbirkor ayol-qaxramon ayol” xalqaro forumida yirik tadbirkorlar ko'magida mikser apparati hamda o'quv markazida bepul ta'lim olish uchun vaucher egasi bo'ldi. Tadbirkor kelgusida o'z biznesini yanada rivojlantirib, qo'shimcha ish o'rinlarini yaratish istagi bor ekanligini ma'lum qildi.

🕊 Telegram |📱 Facebook |📺 Youtube

👍 Savdo-sanoat palatasi Jizzax viloyati hududiy boshqarmasi axborot xizmati


Tadbirkorlar uchun o‘quv kurslari Jizzaxda tashkil etildi

Davlatimiz rahbari ishtirokida bo‘lib o‘tgan Texnik jihatdan tartibga solish sohasiga oid taqdimotda berilgan topshiriqqa asosan 2025 yil davomida mamlakatimizdagi tadbirkorlik sub'yektlarining 20 ming nafarini malakasini oshirish vazifasi belgilangan edi.

Ushbu topshiriqqa muvofiq, O‘zbekiston standartlar instituti tomonidan navbatdagi o‘quv kurslari Jizzax viloyatida ham tashkil etildi.

O‘quv kursi davomida tadbirkorlarga mahsulot ishlab chiqarishda texnik jihatdan tartibga solish, standartlashtirish, metrologiya, xalqaro standartlarni joriy etishda yaratilgan imkoniyatlar borasida atroflicha ma’lumot berildi.

🕊 Telegram |📱 Facebook |📺 Youtube

👍 Savdo-sanoat palatasi Jizzax viloyati hududiy boshqarmasi axborot xizmati


Jizzax viloyati hokimining birinchi oʻrinbosari tadbirkorlar muammolarini tingladi

Tadbir “Asaka bank” ATB hududiy filiali binosida Jizzax viloyati hokimining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosari Zafar Azimov, “Asaka bank” ATB hududiy filiali, Savdo-sanoat palatasi Jizzax viloyat boshqarmasi bilan hamkorlikda viloyatdagi eksportyor tadbirkorlar bilan uchrashuv oʻtkazildi.

Uchrashuv davomida tadbirkorlar oʻz muammo va takliflarini bayon qilishdi. Mavjud muammolarni hal etish maqsadida tegishli masʼullarga aniq topshiriqlar berildi. Mazkur uchrashuv tadbirkorlarga duch kelayotgan toʻsiqlarni muhokama qilish va ularni bartaraf etish boʻyicha amaliy choralar koʻrishga xizmat qildi.

Bunday muloqotlar viloyatda tadbirkorlik muhitini yaxshilash va eksport salohiyatini oshirishga qaratilgan saʼy-harakatlarning bir qismi sifatida muhim ahamiyatga ega.

🕊 Telegram |📱 Facebook |📺 Youtube

👍 Savdo-sanoat palatasi Jizzax viloyati hududiy boshqarmasi axborot xizmati


Репост из: Savdo-sanoat palatasi Jizzax viloyat boshqarmasi
💡 Yangi loyihani amalga oshirish uchun ajoyib imkoniyat!

👍 Yakka tadbirkor Jamoliddin Boʻtaqulov tomonidan Maktab Taʼlimini Raqamlashtirish uchun "Aʼlochi" Loyihasi boʻyicha hamkorlikda ishlashga tayyorligini maʼlum qilingan.

🔗 Ushbu loyiha bilan batafsil quyidagi havola orqali tanishishingiz mumkin:

👍 "Aʼlochi" Loyihasi boʻyicha

👍 Murojaat uchun raqamlar: +998997920795

🕊 Telegram |📱 Facebook |📺 Youtube

👍 Savdo-sanoat palatasi Jizzax viloyati hududiy boshqarmasi axborot xizmati


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🟦 “Tadbirkorlikni rivojlantirish kompaniyasi” AJ doimiy ravishda xizmatlarini takomillashtirib, yangi imkoniyatlar yaratishga intilmoqda. Videolavha orqali ushbu xizmatlar bilan yaqindan tanishing!

🕊 Telegram |📱 Facebook |📺 Youtube

👍 Savdo-sanoat palatasi Jizzax viloyati hududiy boshqarmasi axborot xizmati


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ℹ️International Expo Group bilan 2025 yilgi ko‘rgazmalarning bahorgi mavsumi!

📢 2-3-4-aprel kunlari "O‘zekspomarkaz"da beshta yo'nalish bo'yicha ko‘rgazma va turli sohalarning yetakchi mutaxassislarini birlashtirgan keng miqyosdagi forum bo‘lib o‘tadi:

👍 UzMetalMashExpo - Metallga ishlov berish, Dastgohsozlik, Payvandlash

👍 UzMiningExpo - Tog‘-kon sanoati uchun texnologiyalar va uskunalar

👍 UzTechTransExpo - Maxsus texnika, Avtosanoat, Transport, Logistika

👍 UzSecureExpo - Xavfsizlik texnologiyalari, Yong‘inga qarshi himoya. Mehnatni muhofaza qilish, IT xavfsizlik

👍 UzChemPlastExpo - Kimyo sanoati, Plastmassa va rezina ishlab chiqarish

👍 O‘tkazilish joyi: "O‘zekspomarkaz" MKK AJ, Toshkent shahri, O‘zbekiston

📱+998(71)238-59-59

🕊 Telegram |📱 Facebook |📺 Youtube

👍 Savdo-sanoat palatasi Jizzax viloyati hududiy boshqarmasi axborot xizmati


⚡️⚡️ Hurmatli tadbirkorlar, yilning eng muhim voqeasini o‘tkazib yubormang!

🌱 11–13 mart kunlari Toshkentda 20-Yubiley Xalqaro «Agro sanoati – AgroWorld Uzbekistan 2025» ko’rgazmasi bo‘lib o‘tadi.

Sizni nimalar kutmoqda?

✅ Omuxta yem va veterinariya

✅ Chorvachilik va parrandachilik uskunalari

✅ O‘g‘itlar, urug‘lar va ko‘chatlar

✅ Yevropa sifati, sohadagi yangiliklar va mutaxassislarning maslahatlari

📍 Qayerda? O`zekspomarkaz MKK, Toshkent

🗓 Qachon? 2025 yil 11–13 mart kunlari

🔗 Onlayn badgni hoziroq oling: https://bit.ly/AWU_uz_reg !

📲 Batafsil ma’lumot: +998712051414, +998931800311

2025 yil ko‘rgazmalari bo‘yicha qo‘llanma 👉🏼 iteca.uz

🕊 Telegram |📱 Facebook |📺 Youtube

👍 Savdo-sanoat palatasi Jizzax viloyati hududiy boshqarmasi axborot xizmati

Показано 19 последних публикаций.