#Халқ_қабулхоналари_фаолиятидан
МЕҲР ҚОЛУР...
Самарқанд вилояти Нарпай туманида Президент Халқ қабулхонаси масъулларининг маҳаллабай ўрганишлари натижасида “Болғали” МФЙда ёлғиз яшовчи, боқувчиси бўлмаган 68 ёшли Тоштурди бобо Илмуродовнинг уй-жойи оғир ҳолатда эканлиги аниқланди. Халқ қабулхонаси ташаббуси билан унга сектор ва ҳомийлар ёрдамида бутунлай янги уй қуриб берилди. Яқин кунларда таъмирлаш ишлари ҳам ўз якунига етади.
Хақиқий ёрдамга мухтож шундайлар, улар Давлатимиз томонидан эътибордан четда қолмайди!
https://t.me/spitamen10