Ҳурматли
Smart Market тизими фойдаланувчилари!
🛍
Smart Market тизимида қарз олувчи ва таъминотчи корхона ўртасида нақдлаштириш билан боғлиқ шубҳали ва гумонли ҳолатлар аниқланса, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 373- сонли қарорига асосан Ноҳалол таъминотчи сифатида кўрсатилади.
Туман (шаҳар) марказлари қуйидаги ҳолларда маҳсулот етказиб берувчини маркетплейс тизимида иштирок этишдан четлатади.
Таъминотчи,
▪️Маҳсулот етказиб берувчи ва қарз олувчи ўзаро келишган ҳолда кредит маблағини нақдлаштириш орқали мақсадсиз ишлатилганлиги аниқланганда;
▪️Маҳсулот етказиб берувчи томонидан 3 ва ундан ортиқ шартнома бўйича маҳсулотлар етказиб берилмаганлиги ёки хизматлар кўрсатилмаганлиги аниқланган тақдирда;
▪️Унда солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлса;
▪️Харидорлар томонидан 3 ёки ундан ортиқ эътирозларга сабаб бўлиб ва баҳоси паст бўлган таъминотчилар;
▪️Ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жорий этилган бўлса;
▪️Маҳсулот етказиб берувчи томонидан таклиф этилаётган маҳсулот ва хизматлар малака, техник ва тижорат талабларига жавоб бермаса, ноҳалол таъминотчи сифатида маркетплейсда кўрсатилади.
Мазкур таъминотчиларнинг
6 ойлик гаров пуллари музлатилиб, бир йил давомида маркетплейс тизимида таъминотчи сифатида иштирок этиши таъқиқланади. Ушбу муддат тугаганидан кейин таъминотчи
Ноҳалол таъминотчилар реестридан чиқарилган ҳисобланади.
Каналга уланиш👇👇👇👇👇
https://t.me/smartmarketofficial