Шўртан НГҚЧ бошқармаси


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


Ҳаёт мана шундай...

Гоҳида сизни ҳафа қилишади.
Гоҳида ҳавфга солишади.
Гоҳида туҳмат қилишади.
Гоҳида ҳолатингизни тушунишмайди.
Гоҳида зулм қилишади.
Гоҳида қаҳр қилишади.
Гоҳида касал бўласиз.
Гоҳида фақир бўласиз...

Асло маҳзун бўлманг.
Чунки, қийинчиликдан кейин осончилик, сабрдан кейин нусрат, тундан кейин тонг, бахтсизлиликдан кейин фаровонлик ва ғам-аламли кунлардан кейин хурсандчилик кунлар бордир...


#БАЙРАМ_МУБОРАК

⚡️3-февраль — халқаро Аёл шифокорлар куни.

Байрам АҚШдаги биринчи аёл шифокор Элизабет Блекуэллнинг туғилган кунига бағишланган. 1821 йил 3-февралда туғилган Блеквелл аёлларга тиббиётда кириш ва тенгликни таъминлашга ёрдам берадиган ҳаракатга асос солган. Байрам 2016 йилдан бери нишонланиб келинмоқда.

Яқинларга юборинг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлган пайтингизда моддий қўллаб-қувватловдасиз!


🔍Фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш иш берувчига ортиқча харажатларсиз бехавотир фаолият, ходимга эса кафолатли меҳнат шароитини таъминлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#ҳикматли_сўзлар

Ҳар қандай вақтда бизда иккита йўл мавжуд: ривожланиш томон олдинга қадам ташлаш ёки хавфсиз жойга қайтиш.

В любой момент у нас есть два варианта: сделать шаг вперёд к росту или вернуться в безопасное место.

Абрахам Маслоу


#iqtibos

Агар денгизга мўмин билан кофир тушиб кетса, сузишни билган қутулади. Сабаби, Аллоҳ жоҳилларнинг ёнини олмайди. Гарчи у мўмин бўлса ҳам.

Мустафо Маҳмуд, мисрлик шифокор ва файласуф.


O‘g‘lim, bu dunyoda ko‘p narsa sotiladi. Har bir narsaning o‘z narxi bor, biroq olingan chuqur bilimning narxi bebaho bo‘lib, u sotilmaydi. Uni hech kim tortib ololmaydi ham. U bir umr senga hamroh bo‘lib, senga obro‘, baxt-saodat, hurmat-u ehtirom, shon-shuhrat, toj-u taxt, barcha kerakli narsalarni sabr-qanoat bilan olib kelaveradi. Umring oxirigacha senga sadoqat-la xizmat qiladi.

“Otam o‘gitlari”dan.


​​​​Ҳаёт бебаҳо ва у қайта берилмайди!

Инсон тугамайдиган ҳаёт ташвишлари билан бир умр курашади. Гўёки, бир кун келадию хамма ташвишлари тугаб ўзи ҳоҳлагандек яшайман деб ўйлайди. Аммо ўша кун келмаслиги хам мумкин. Келган тақдирда хам ўша кунларнингда ўзига яраша ташвиши бўлади...

Шунинг учун, яшашни бугундан бошлаш керак. Ширин ҳаётингизни ўзингиз учун бебаҳо деб билинг ва бир дақиқасини хам зоя кетказманг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сабр...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


#Кун_ҳикмати

✅ Бирор қалбни вайрон қилгач айтилган узр қорин тўйгач дастурхонга қўйилган тузга ўхшайди. Унга эҳтиёж йўқ.


Пабло Нeруда

Кунингиз хайрли бўлсин!


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Тонгни соғ-омонликда кутиб олмоқдамиз, Алҳамдулиллах!
   Қайерда бўлманг, ўзингизни эхтиёт қилинг. Йўлга отланар бўлсангиз, иссиқроқ кийининг, яхшиликлар ҳақида ўйланг, яқинларингизга табассум, меҳр улашинг.
Билингки, хали олдинда бизни кутаётган бахтли кунларимиз ва хушнуд онларимиз бор. У кунларга етмоқ учун бугуннинг совуқларидан соғ-омон ўтмоғимиз даркор. Бу совуқ кунлар хам ўткинчи, кайфият туширишга арзимайди, гўзал келажак хаёлида завқланиб, шод яшанг, атрофингиздагиларга  хуш кайфият улашинг.

Аллоҳим, барчамизнинг Ота - онамиз, фарзандларимиз, ахли оиламиз ва яқинларимизни Ўзи паноҳида асрасин.!!

Бугунги  душанба  кунингиз   файзли ва омадли ўтсин!


.... Ким биландир дардингизни бўлишсангиз у икки марта камаяди. Қувончингизни бўлишсангиз у икки марта кўпаяди...
Шундай экан бир-биримизга фақат ва фақат қувонч улашайлик... Яқинларингизга "Мен сизни Аллоҳ учун яхши кўраман" дейишингизни ўзи бир олам қувонч бағишлайди... Тунингиз осуда ўтсин Қадрдон!


АҚЛНИ ИШЛАТИШ

   Асли Ироқлик бўлган, ҳозирда Норвегия фуқароси бўлган геолог олим доктор Форуқ Қосим ўзининг "Ақлни ишлатиш" номли  мақоласида айтади:
   "Сен менга кина-адоват, миллатчилик, минтақачилик, жоҳиллик ва урушларга макон бўлган мамлакатнинг бойлиги ҳақида гапириб ўтирма. Нигерия ер ости бойликларига бой, нефть экспорт қиладиган етакчи давлатлардан ҳисобланади. Аммо унинг ҳолига, мавқеига назар сол. У ердаги инсонлар ирқчилик, миллатчилик билан тўйинган. Доимо уруш-жанжал.
   Бир пайтлар Сингапур президенти ичимлик суви тақчиллигидан йиғлаган эди. Бугун эса киши жон бошига қилинадиган даромад бўйича Японияни ортда қолдирди.
   Тараққийлашган асримизда фақатгина ер ости бойликларига кўз тиккан, мақсади уларни ковлаб олиб, сотиб тирикчилик қилиш бўлган давлатлар фақатгина қолоқ давлатлардир.
   Ваҳоланки, ўзини билган баъзи давлатларда ҳақиқий бойлик бу инсон омилидир. Энг катта фойдани инсондан олиш мумкин. Нима деб ўйлайсиз, биз аллақанча долларга сотиб оладиган Айфон, Галакси телефонларида табиий бойликлардан қанча ишлатилади?
   Бир долларга ҳам етмайдиган арзимаган темир, шиша ва пластиклар ишлатилади. Аммо уни биз юзлаб доллардан бир неча минг долларгача сотиб олаяпмиз. Бу пулларга бир неча бочка нефть ва бир қанча кубометр газ берар эди.
   Сабаби шуки, у маҳсулотларда табиий бойликлардан кўра фикрий бойлик кўпроқ яширинган. Яъни, башарият ақлининг маҳсули. Биз ўшанга пул берамиз.
  "Майкрософт" ширкатининг асосчиси Билл Гейтс бир секундда 226 доллар даромад қилар экан.
  Бугунги кундаги дунё бойларининг аксари аввалда табиий бойликлар соҳиби эмас, ноёб фикрлар эгаси бўлишган.
  "Самсунг" ширкатининг бир йиллик даромади 327 миллиард доллар экан. Биз маҳаллий ширкатларимиз орқали бунақа даромад қилишимиз учун юзлаб йиллар керак бўлади.
  "Менинг пулим кўп, ҳеч кимга муҳтожлигим йўқ", дейсанми? Бу хомхаёлингни қўй. Ҳақиқий бойлик ақлий бойликдир. Бошқаси эмас.
  Японлар иккинчи жаҳон урушида мағлуб бўлишди. Эллик йилга етар-етмас муддат ичида бутун дунёдан ўз илми ва техникаси билан интиқом олди. Баъзилар ҳали ҳам "мазҳабинг қайси?", "қайси қабиладансан?", каби саволларни беришдан тўхташмаяпти".

Абдулқодир Полвонов.


​​Таъсирли ҳикоя...

Бир куни овчи йигит милтиғини елкасига илиб, бўрибосар итини етаклаб тоққа овга чиқибди. Тоғда бир нечта бедана ва каклик отибди. Ови бароридан келган овчи йигит хуш кайфиятда тоғдан пастга тушаётган махал кўзи бир ғорга тушибди. Аста ғорга кириб, не кўз билан кўрсинки, ичкарида урғочи бўри 2 та боласини эмизиб ётганмиш. Овчи йигитни кўрган она бўри тишларини кўрсатиб ириллабди. Йигит шоша-пиша урғочи бўрини милтиғи билан отиб ташлабди. Бўрибосар эса бўри болаларини ғажиб ташлабди. Овчи йигит оқшомда уйига қайтиб келибди. Дўстларини уйига чақириб зиёфат берибди. Зиёфат ярим тунгача давом этибди.
Тонгда овчи йигит ховлидаги шовқиндан уйғониб кетибди. Югуриб ташқарига чиқса не кўз билан кўрсинки, ховлининг ўртасида бузоқдек келадиган бахайбат эркак бўри турар, ёнида эса овчи йигитнинг 5 ёшли қизи бўрининг думидан тортар ва:
- Дада қаранг, кучук, каатта кучук! - деб бақирарди!
Йигитнинг вужуди сонияда музлаб қолганди! У кеча тоғда ўзи ўлдирган бўри болаларининг отаси эди! Йигитнинг шуурида "Тамом! Қизчамдан айрилдим! Бўри қасос олгани келди!" деган фикр ярқ этибди. Шунда эркак бўри аста қизалоқнинг устига энгашиб, унинг юзларини искабди ва йигитга қараб мунгли овозда увлабди. Масофа қанчалик узоқ бўлмасин, йигит бўрининг кўзларидан оққан ёшни кўриб турарди! Бўри чақмоқдай тезлик билан югуриб девордан сакрабди ва кўздан ғойиб бўлибди. Овчи йигитнинг ранги оқариб кетган, бўлиши муқаррар бўлган мудхиш воқеадан қўрққанидан бутун вужудидан тер қуйилар, оёқлари қалтирар, тили калимага келмасди. Аранг қадам босиб бориб, қизчасини қучоқлаб, хўнграб йиғлаб юборди! Ха, бўри унинг фарзандини авайлаган эди! Хатто шу тилсиз, онгсиз, энг вахший жонзот хам болага рахм қилганди! У эса инсон бўла туриб бўри болаларига ачинмаганди. Йигит милтиғини тошга уриб синдириб ташлабди ва қайтиб ов қилмасликка қасам ичибди...

Мехр деган туйгуни инсондан ташкари,хайвон жонзодларга хам берган АЛЛОХИМИЗГА хамду санолар булсин.❤


​​

Бир яҳудий инсон билан суҳбатлашиб қолдим.

Юрагимни илма-тешик қилар гапларни айтдию, аммо ҳақиқат эди.

Бир даврада ёш болаларнинг яхши хулқлари ҳақида гапира туриб, "Исломий тарбия шундай бўлади" деб қўйдим.

Бироздан сўнг кўчага, салқин ҳавога чиқдим. Ёнимга бир инсон келди:

"Боя айтган гапингизга қўшилмайман. Агар ранжимасангиз ҳақиқатни айтай" деди.

(Мен матнни қисқартириш учун фақат унинг гапларини ёзаман)

"Сиз мусулмонлар фарзандингизга асло диний тарбия бера олмайсизлар.
Сизлар болаларингизга фақат ва фақат пул топиш, бой бўлиш, катта ҳовли ва машиналар олишни ўргатасиз.

Бу Исломий тарбия эмас!

Болангиз доктор бўлгиси келса, сиз "Жуда яхши касб. Инсонларни дардига малҳам бўласан" демайсиз.

Аксинча, "Жуда яхши касб. Халқ ҳурматида бўласан, ҳамма сени сўнчагингга пул солади. Докторни бир операцияси фалон пул туради" дейсиз.

Натижада болани ёшликдан пора, кибр ва ҳаромхўрликка йўналтирасиз.

Уларга динни ўргатмагани учун шундай деманг.

Чунки динни ўрганган руҳонийларингиз ҳам катта бизнес ва сармоя соҳиблари.

Минбарга чиқиб олиб, фоиз яхши эмас, дея ўзлари машинасини фоизли ижарага беради. Гап диний билимда эмас, динни моҳиятини етказишда!

Мусулмонлар яшайдиган ўлкаларга Аллоҳ барака берган.

Энг бой юртлар мусулмонларники. Аммо энг қашшоқи ҳам улар!

Нима учун? Чунки фақат бойлик кетидан қувасизлар. Натижада бир-бирингизга гапингиз ўтмайди.

Сизга бир гапни айтаман. Болаларга тарбия беришни биз мусулмонлардан ўргандик.

Биз болани ёшлигидан унга хавфли нарсаларни оддий қилиб кўрсатиб, ундан қандай сақланишни ўргатамиз. Масалан, 2-3 яшар бола ҳар нарсага қизиқади.

Агар у пулга қизиқса, биз уйни ҳар ерига пул қўямиз. Ўзимиз эса пулга бефарқ бўлиб, қўлларимизга китоб оламиз.

Бола пулни ушлаб, бизга қарайди. Бизни диққатимиз китобдалигини билгач, пулни ташлаб, у ҳам қандайдир китобга қараб эмаклайди.

Сизлар болаларингизни оғзига топганингизни тиқасизлар. Биз эса кераклисини.

Масалан, бола шоколадга қизиқса, унга шоколад берамиз, аммо ўзимиз емаймиз.

Шунинг учун бола ҳам уни емайди. Аммо мусулмонни боласига қарасангиз: қўлига нима тушса, оғзига солиб кўради.

Биз боламизга касбни ўзимиз танлаймиз. Сизлар эса "Ким бўлсанг бўлавер!" дейсиз, натижада бола жуда кеч улғаяди.

Биз ҳар кеча уйда китобхонлик соати қиламиз. Ишдан чарчаб келамиз, мутолаага куч қолмайди.

Аммо шу соатда биз китобни очиб, унга термулиб ўтираверамиз.

Болаларимиз ҳам буни муҳимлигини ҳис қилиб, китобга қизиқа бошлайди.

Агар мен уни инжинер қилмоқчи бўлсам, атайин уни атрофига шу соҳага оид турли расмдаги китобларни қўяман.

Бола нимани билса, шуни касб қилади.

Диний ва дунёвий таълимни ёшликдан шундай берсак, келажакда унинг учун қайғуришга ҳожат қолмайди.

Мен яҳудий бўла туриб, Исломни айрим мусулмонлардан яхши биламан.
Истасангиз уйга кирамиз.

Ўша даврадагиларга диндан савол бераман. Барчаси жавоб бера олишига ишонасизми?
Йўқ! Чунки уларни бефаҳм қилиб тарбиялашган.

Ҳозир болам 9 ёшда. Инглиз, рус ва иброний тилни билади.

Ҳар кеча онлайн тарзда Исроил олимларидан Тавротни ўрганмоқда.
Хонасидаги жавони китобга тўла.

Ядровий физикага қизиқади. Мактабни битириб, Қуддам (шаҳар номи бўлса керак)га кетмоқчи.

Уни зеҳнли қилиб тарбия қилганимиз учун Исроил давлати ҳар ой менга катта маош тўлайди.

Мен ҳар ой унга озроқдан маош бераман. Пул билан муомала қилишни ўрганиши учун.

Пулни нимага сарфлашига диққат қиламан. Агар ёш болаларча сарфласа, демак тарбияда бироз оғишлик бор. Тўғирлайман.

Мусулмон боласи пулни қандга ишлатса, "Болани пулга ўргатибсан!" дея, онасига дакки беради. Ўзи эса "Ўқисанг - бой бўласан!" деб, уқтиради"...

Унинг гапларини чуқур ўйладим. Аслида у ҳақиқатни гапирган эди. Энг бой ўлкада яшаб туриб, энг камбағал ва маданиятсиз эдик. Демак, айб ўзимизда бўлган экан.

"Нобель" олганларни кўпи яҳудий. Энг катта бизнесмен, олим, доктор ва ихтирочилар ҳам улар.

Энг кўп китоб чоп этиб, таълимга кўп пул сарфлаб, ёшларга кучли таълим берувчилар ҳам улар. Барча соҳани эгаллаб, ўз мақсадлари йўлида фойдаланувчилар ҳам улар!
Афсуски шундай!


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан 4-5 февраль кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Премьер-министра Малайзии Анвара Ибрагима 4-5 февраля посетит эту страну с официальным визитом.

#Mirziyoyev #tashrif #Malayziya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Миллий дўппи фақат бош кийими бўлиб қолмай, балки ўзида бир қанча белгилар ва қадриятларни мужассам этади

Машҳур ўзбек хаттоти Ҳабибуллоҳ Солиҳ унинг сирларини ёритиб бермоқда.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ДЎСТЛАРИНГ БЎЛСИН!

Бир кам дунё. Сен ҳам бир банда.
Майли, каму кўстларинг бўлсин.
Лек кўрганда шод, кўрмаганда
Соғингувчи дўстларинг бўлсин.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Россиялик сиам егизаклари тақдири

Показано 20 последних публикаций.