Репост из: Laylo Rustamova
“Ватан туйғуси” фанидан 5-синф учун тасвирга олинган видеодарсда ўқитувчи томонидан “Мустақиллик – аввало ҳуқуқ демакдир” мавзусини тушунтиришда хатоликка йўл қўйилган.
Мазкур дарсда ўқитувчи Ўзбекистон мустақиллиги ҳақида гапирар экан, мамлакатимизнинг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги ҳақида тўхталмоқчи бўлган.
Ўзбекистон НАТОнинг аъзоси эмас. Аммо мамлакатимиз мазкур ташкилот билан унинг бир неча дастурлари доирасида ҳамкорлик қилиб келади. Жумладан, “Тинчлик йўлида Ҳамкорлик”, “Фан тинчлик ва хавфсизлик йўлида” ва бошқалар.
Дарсни олиб борган ўқитувчи бу хатолик учун узр сўраган ҳолда кейинги видеодарсда бу ҳақида қўшимча маълумот беради.
Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлиги 4 апрель куни телевизион дарсларни суратга олиш лойиҳасига муҳаррир ва ўқитувчиларни ҳамкорликка чақирди. Бир неча соат ичида 250 дан зиёд мутахассис Вазирлик билан ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди.
Кейинги ҳафтадан тасвирга олинаётган ва эфирга бериладиган дарслар мазмунини қўшимча назорат қилиш учун улар орасидан мутахассислар жалб этилади.
@xtv_press