Репост из: ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
БОМДОД НАМОЗИНИНГ СУННАТИ ВА ФАРЗИ ЎРТАСИДА ГАПЛАШИШ ЖОИЗМИ?
#намоз
@Shayx_Hazrat CАВОЛ:
Субҳ кирганда бомдод намозини суннатини ўқилса кейин фарзгача ҳеч қандай гап гапириш мумкин эмасми? Бошқаларни намозга уйғотса бўладими? Илтимос кенгроқ тушунча берсангиз.
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бомдоднинг суннатидан кейин зарурат туғилса, гапириш, ўзгаларни намозга уйғотиш жоиз. Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдоднинг суннатини ўқиганларидан сўнг уйғоқ бўлсам, мен билан гаплашар, уйғоқ бўлмасам, токи намозга чақирилгунча ёнбошлаб ётар эдилар” (Имом Бухорий ривояти).
Мазкур ҳадиснинг шарҳида Аллома Али Қори раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Ибнул Малак: “Бу ҳадисда бомдоднинг суннати ва фарзи ўртасида гаплашиш жоиз эканига далил бор. Чунки аҳли аёли билан гаплашиш суннатдир”, деганлар. Яъни, ким: “Суннат ва фарз намозлари ўртасида гаплашиш намоз ёки унинг савобини ботил қилади”, деса, унинг сўзи ботилдир. Тўғри, шак-шубҳасиз Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сўзлари охират сўзларидандир. Энди дунё гаплари, шубҳасиз доимо хилофул авло бўлади, хусусан икки намоз ўртасида...” (“Мирқотул мафотиҳ” китоби).
Демак, суннат ва фарз намозлари ўртасида охиратга тегишли мавзуларда гаплашиш ёки кимнидир намозга чақириш, уйғотишнинг гуноҳи йўқ. Лекин гуноҳ бўлмайдиган дунё гапларини гаплашишдан сақланиш афзалдир. Гуноҳ бўладиган нарсалар ҳақида гаплашиши эса қачон бўлса ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 https://t.me/Shayx_Hazrat/37277