Шифо-инфо


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


«ШИФО-инфо» газетасининг расмий телеграм канали
Канал «ШИФО-инфо» ижодий жамоаси, газета таҳрир ҳайъати аъзолари — академик, профессор, олим-шифокорлар билан ҳамкорликда тайёрланади.
Реклама: 97 702-15-35

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


☄️КУНИГА БИР СТАКАН ва терингиз яна порлайди

‼️Сиз ортиқча вазндан халос бўлишни ва айни пайтда терин гизга ёшликни қайтаришни орзу қилганмисиз?

🔖Яшил детокс-смузи — бу иккала жабҳада ҳам ишлайдиган ечим! Агар уни бир ҳафта давомида ҳар куни ичсангиз, натижа- лар сизни ҳайратда қолдиради: бир неча қўшимча килограммлар йўқолади ва терингиз ниҳоятда ёрқинлашади.

➡️СМУЗИ РЕЦЕПТИ
Керакли масаллиқлар: 150 г исмалоқ, 1 дона яшил олма, 2 дона сельдерей шохчаси, 1 дона майда бодринг, янги занжабил, 1 дона лайм, 250 мл фильтрланган сув, таъбга кўра янги ялпиз барглари.

Тайёрланиши: барча сабзавот-мевалар ва ялпиз баргларини яхшилаб ювинг. Бу, айниқса, озиқ-овқат хом ҳолида истеъмол қилинганда жуда муҳим қадам ҳисобланади. Олмани тилимга кесиб олинг, қобиғини қолдиринг ва ўзагини олиб ташланг. Бодрингни қисман тозаланг, тўқималар учун бир нечта жойда пўстини қолдиринг.Сельдерейни майда тўғраб, янги занжабилни қирғичдан ўтказинг.Барча масаллиқларни блендерга солинг, хушбўйлик учунлайм шарбати ва озгина зиравор қўшинг.Ўртача тезликда бир хил аралашма ҳосил бўлгунча уринг. Қулайлик учун, агар смузи жуда қуюқ
бўлса, озгина сув қўшинг.

Максимал фойда олиш учун ичимликни тайёрлагандан кейин дарҳол ичинг. Бироқ агар сиз уни кейинроқ ичмоқчи бўлсангиз, барча витаминларни сақлаб қолиш учун смузи солинган идишнинг устини плёнка билан ёпиб қўйинг.

Гули ШАЙХОВА,
тиббиёт фанлари доктори,
профессор, нутрициолог


🔔 Telegram | Instagram | Youtubе


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
УЧУҚНИНГ ОДДИЙ ВА ТАБИИЙ ДАВОСИ




🔔 Telegram | Instagram | Youtubе


➡️👠 Бугун, 29-апрел, баъзи мамлакатларда "Подкаблучник" хотин қуллари куни😂

Хотин қуллари бу ўз аёлларининг барча инжиқлик ва истакларини амалга оширадиган эркакларга бериладиган "унвон".

Шундай дўстларингизни байрами билан табрикланг 😉

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
КЎНГИЛ КЎЗИ ОЧИЛГАНДА...


Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе


#Мутахассис_минбари

АРҚОНДА САКРАШНИНГ ФОЙДАЛАРИ 

Дилфуза ИСМОИЛХЎЖАЕВА, психолог:

Озишнинг йўллари  кўп. Улардан бири ва энг арзони арқон (скакалка)да сакраш десак балки сизга кулгили туюлар.  Бироқ бу ҳақиқат.
Арқонда сакраш орқали соғлом ва мафтункор бўлай десангиз қуйидаги нарсаларни билишингиз даркор.

✔️ Калорияларни йўқотиш ва қон-томир тизимини ривожлантириш учун жуда керакли машғулот.

✔️Агар кўпинча ўтириб ишлайдиган бўлсангиз ёки аксинча, доимий оғир нарсани кўтариш туфайли белингиз тез-тез оғрийдиган бўлса, бу ҳолатда ҳам сакраш  қўл келади.  Бу орқа томон учун жуда яхши восита, чунки бу жараёнда умуртқа поғонаси чўзилади. Натижада сколиоз муаммосини унутиш мумкин.

✔️Юрак мушакларини рағбатлантиради. 

✔️Қон тезроқ айланиб, қон босимига ижобий таъсир қилади. 

✔️ Доимий машғулотлар кексайганда юрак хуружи олдини олишга имкон беради. 

✔️Чидамлиликнинг сезиларли даражада ўсиши кузатилади, чунки сакраш пайтида сиз бир маромга бардош беришингиз керак, бу унчалик ҳам осон эмас. 

✔️Вақт ўтиши билан кун бўйи чарчоқ нималигини ҳам унутасиз. 

✔️Бундан ташқари, бу нафас олиш ва мувозанатни сақлаш қобилиятига ижобий таъсир кўрсатади.

✔️Кўпчилик арқонда сакраш -  бу ажойиб стрессга қарши кураш эканини билмайди.  Бундай машқлар асаб тизимига ижобий таъсир этади. Руҳий кайфият яхшиланади.

✔️Сакраш натижасида организмдаги токсин ва тошқол(шлак)лар чиқиб кетади, қон томирлари варикози кучаймайди.

❗️Эслатма! Сакраётганда имкон қадар тезроқ нафас олишни ўрганишга ҳаракат қилинг, бу машқдан кейин ўпкада юз берадиган оғриқдан сақлайди.
Муҳим! Овқатланишдан олдин ёки овқатдан икки соатдан кейин машқ билан шуғулланинг.



🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе


ПИЕДА ЮРИШНИНГ ФОЙДАЛАРИ


1. Ўпканинг ишлашини фаоллаштиради.
2. Мизожни яхшилайди.
3. Варикоз томирлари чиқиб қолмайди.
4. Иммунинетни мустаҳкамлайди.
5. Кексайганда ногирон бўлиб қолишнинг олдини олади.
6. Овқат ҳазмини тезлатади.
7. Вазн ташлашда фойда беради.
8. Юракни бақувват қилади.


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ТУНДА СИЙИБ ҚЎЯДИГАН БОЛАЛАР УЧУН СУППЕР РЕЦЕПТ


Нафиса Нуруллаевна, шифокор педиатр


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе


КУНЖУТ МОЙИ ДОҒНИ ЙЎҚОТАР


✔️Қора доғларни кетказишда канакунжут мойи кўмакчи бўла олади.
Бунинг учун тайёр ҳолидаги канакунжут мойини терининг озор жойига кунда 1 марта суртиб туриш яхши фойда беради.
Бундан ташқари, канакунжут мойи терини мулойимлаштириш учун ҳам танага суртилади.


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе


ЧИН ДУСТ


Бир одамнинг тонгда ажали етиб, жонини олиш учун олдига Азроил келибди ва унга куни битганини айтибди. Соппа-соғ юрган ҳалиги одам ҳали ўлимга тайёр эмаслигини, битириб улгурмаган ишлари борлигини айтиб, уч кунга муҳлат сўрабди. Шунда Азроил: "Яратган сенинг олдингга юбораётган пайтида шуни олдиндан билиб мени огоҳлантирган эди. Унинг изни билан сенга уч кун муҳлат бераман, лекин бир шарт билан. Шарт шуки, бугун барча дўстларингни айланиб чиқасан, агар уларнинг ичида сенинг яшашингни чин дилдан хоҳлайдиган ва ўлимингдан қаттиқ қайғурадигани топилса, сен айтган муҳлатни бераман. Топилмаса, Яратганнинг амри билан кечқурун жонингни оламан", деб кўздан ғойиб бўлибди. Ўша одамни шу куни қабрга қўйишибди.

Эй инсон, билгинки, кимнинг тириклиги ҳеч кимни хурсанд қилмаган бўлса, ўлими ҳам ҳеч кимга ташвиш туғдирмайди. Атрофингдаги дўстларингга қара! Дўст бўлиш осон, лекин дўстликни ушлаб туриш қийин. Дўст учун бирор нарсасидан кечган одамнинг чин дўсти бўлади.

“Тарбия” китобидан.


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе


КЎП ТУЗ ДЕПРЕССИЯГА ТУШИРАДИ


🧂Олимларнинг айтишича, озиқ овқатларига доимий равишда туз қўшадиган одамларда ташвиш ҳисси ва депрессия ривожланиш хавфи 40 фоизга ошади.
☝️Гап шундаки, туз организмнинг биологик қаришини тезлаштиради, бу эса бевосита психикага таъсир қилади. Бошқа қарашларга кўра, туз серотонин ва дофамин — бахт гормонларини бостиради.
❗️Тузли газакларни (чипс, қотган нон ва шу кабилар) бугундан қатъий чеклашга ҳаракат қилинг.


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе


ТОМИРЛАРНИ УЙДА ТОЗАЛАЙМИЗ


Бунинг йўли жуда осон.
🍋 1 чойқошиқ лимон шарбати, асал ва шу миқдорда ўсимлик ёғи. Ҳаммасини аралаштириб, эрталаб оч қоринга ичиб юборилади. Муолажа 10 кун давом эттирилади.

Лазиза ХЎЖАЕВА, 52 ёш, Тошкент шаҳри


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🧋ТАЛАБАЛАР СЕВУВЧИ, АММО ЗАРАРЛИ ИЧИМЛИКЛАР


🥤Энергия беради деб кўп ёшлар турли хил ичимликлар ичишади. Бу турдаги ичимликлар қанчалик зарарли эканлиги ҳақида мутахассис фикрларини эшитинг ва ушбу турдаги ичимликларни кўп ичувчи танишингизни коментарияда белгиланг.


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе


☘️ ШАФТОЛИ БАРГИ


👉 Қуритилган шафтоли гули
билан кўк чойни 1:2 нисбатда аралаштириб, 7 дақиқа дамланади. Кейин ҳар куни 3 маҳал таомдан олдин ичилади.
Бу дамлама қанд миқдорини меъёрида ушлашга ёрдам беради.

Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ, доришунос


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ДУО НEГА ИЖОБАТ БЎЛМАЙДИ?

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе


🤧АЛЛЕРГИЯ НИМАДАН «ҚЎРҚАДИ»?


🔘 Таиландлик олимларнинг таъкидлашича, аллергик таъсирланишлар биз истеъмол қиладиган қатиққа тескари пропорционалдир. Бу дегани, қанча кўп қатиқ ичсак, шунча кам аллергияга учраймиз.
☝️Демак, кунига, ҳеч бўлмаганда, бир стакан қатиқ ичиш аллергик хасталикларнинг олдини олишда энг яхши профилактикадир.


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе


#Кулгитерапия

Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ.
Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе


👣 ОЁҚЛАР ТЕРЛАГАНДА...


✔️ Оёқлардаги замбуруғларни кетказиш учун оёқни бир ош қошиқ ош тузи ҳамда ичимлик содаси эритилган сув билан ювиш яхши самара беради. 

✔️ 5 литр илиқ сувга  5 та фурацилин таблеткасини солиб, 15 дақиқа оёқлар ванна қилинади. Сўнг яхшилаб қуритилиб, ухлашга ётилади. 


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе


❗️Руҳий чарчоқдан қутулишнинг арзон ва осон йўли — тозалик!


Агар кайфиятингиз йўқолган, бошингиз хира, ҳаётдан завқ олмаётгандек бўлсангиз —
дорихонага югурманг, латта ва совунни олинг!

Тадқиқотларга кўра:
хона тозалаш — асабни тинчлантиради, тушкунликни камайтиради, уйқуни яхшилайди.

☝️Чунки тоза муҳитда тана ҳам, онг ҳам дам олади!


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе


🫂 БОЛАНИНГ ЎЗИГА ИШОНЧИНИ ОШИРУВЧИ 10 ҚОИДА


• Болангизга гапириш учун тез-тез имкон бериб туринг.

• Унга ишонишингизни билдиринг.

• Фарзандингизнинг ёшига мос вазифалар юкланг.

• Дилбандингиз учун сифатли вақт ажратинг.

• Болажонингиз фикрларига аҳамият беришингизни кўрсатинг.

• У гапираётганида юзига қараб туринг.

• Бир бўлагингизга бошқаларнинг олдида асло танбеҳ бера кўрманг.

• Нуридийдангиз билан ҳар хил мавзуларда суҳбатлашиш муҳитини яратишга уриниб кўринг.

• Қобилиятларини аниқлаб олинг ва қобилиятларига кўра йўналтиринг.

• Нотўғри ҳаракатлар қилганида бақириш ўрнига у билан гаплашиб олинг ва тўғриси қандай бўлишини тушинтиринг.


🔔Telegram | Instagram | Youtube


❗️ДИҚҚАТ: ДУБАЙ ШОКОЛАДИДА ХАВФЛИ БАКТЕРИЯ АНИҚЛАНДИ


✅ Ўзбекистонда сотилаётган «Дубай шоколади»да Коли гуруҳидаги бактериялар (БГКП) ва «Salmonella 25 g» бактерияси аниқланди.
Бу Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг «Eco bozor»нинг Беруний филиали савдо нуқталарида сотилаётган «Fix dessert chocolatier» бренди остидаги Дубай шоколад маҳсулотлари устидан олиб борилган назорат харидидан сўнг маълум бўлган.
☝️Танлаб олинган маҳсулотлар сифат кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида «O‘zTest» ДМ синов лабораториясига топширилган ва баённома натижаларига кўра қуйидаги номувофиқликлар аниқланган:
🍫Мезофил аэроб ва факултатив анаэроб бактериялар (MAFAM), шунингдек, ачитқи замбуруғларининг юқори даражадаги мавжудлиги;
Коли гуруҳидаги бактериялар (БГКП) ва «Salmonella 25 g» бактериясининг мавжудлиги, бу эса меъёрий ҳужжатларда қатъиян тақиқланган.
Қайд этилишича, бундай кўрсаткичлар инсон саломатлиги учун хавфли, хусусан, аллергик касалликларни келтириб чиқариши мумкин.


🔸Шунингдек, маҳсулотнинг ташқи кўриниши ҳам техник регламент талабларига жавоб бермайди, дейилади хабарда.


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе

Показано 20 последних публикаций.