Репост из: Файзбоғ (ТемурМалик)
Андижон вилоят ҳокимидан хавотирдаман...
Андижон вилоят ҳокими Абдураҳмонов ошкоралик, шаффофлик масаласида ташаббус билан чиқибди. Раҳбарларнинг ишдаги натижаларига қараб, уларни масъулиятли (кўк) ва масъулиятсиз (қизил) кўкрак нишони билан сийламоқчи.
Бу душанба кунлари ўтказиладиган ҳокимлик соатида аниқланади. Оқсоқликка йўл қўйган шаҳар, туман ёки ташкилот каттасининг кўксига шу ернинг ўзида қизил рангли нишон тақилади. Топшириқни дўндирганларга эса кўк рангли нишон топширилади.
Мен бу хабарни ўқиб, андижонликлардан, хусусан, вилоят ҳокимидан хавотир ола бошладим. Ишқилиб, тинчлик бўлсин-да.
Жаҳон олимларининг тадқиқотига кўра, инсон бир кунда 6-9 соат давомида ухлаши шарт экан. Бу орқали инсон организм ишлаш механизми мувофиқлаштирилади ҳамда унда нормал, кўп функциявий, муайян барқарор руҳият шаклланади. Шунга кўра, инсон нормал ухлаши, ҳар доим психик ва функционал тикланиш ишларида фаол қатнашиши жуда зарур.
6 соатдан кам вақт ухлайдиганлар эса, асосан, кучли стресс, депрессия, психик сусткашликлардан азият чекиб, диабет ва ҳаттоки онкологик ва руҳий касалликларга мубтало бўлиши мумкин.
Шуҳрат Абдураҳмонов, сиз ҳамон кунига 3 соатдан ухлаяпсизми?
«Файзбоғ» ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига уланинг:
👉 Телеграм | Фейсбук | Инстаграм 👈