Бугун — Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун!🇺🇿
1992 йил 10 декабрда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.
☝️Қонунда мадҳиямиз давлат суверенитетининг рамзи, унга катта эҳтиром билан қараш ҳар бир юртдошимизнинг ватанпарварлик бурчидир, деб белгиланган.
Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, мамлакатимизда яшаб турган бошқа шахслар ҳам мадҳиямизни ҳурмат қилиши шарт.
Давлат мадҳиясининг муаллифи Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири
Абдулла Орипов, мусиқасини Ўзбекистон халқ артисти, бастакор
Мутал Бурҳонов яратган.
👉 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👇 ↔️ 👇 ↔️ 👇
Telegram |
Instagram |
FacebookYou Tube | | Tik Tok