💥🥶
Ангина хуруж қилса...🥶💥
🔹 Ангина (тонзиллит) бу, танглай муртак безларининг яллиғланишидир. Безлар ҳалқумда тилча ва юмшоқ танглайнинг икки томонида жойлашган бўлиб, оғиз очилганда яхши кўринади. Уларни даволашда асосийси, авж олишига йўл қўймаслик, турли хил таъсирларини қолдиришига, жумладан,
"бўғимларга зарба беришга" имкон бермасликдир. Шунинг учун ангинанинг биринчи аломатлари томоқ оғриши, қизариши, бодомча безларининг яллиғланиши ва ҳарорат кўтарилиши кузатилганда, дарҳол оғиз чайқашни бошлаш керак.
1⃣. Агар дорихонадан керакли чайқайдиган воситалар сотиб олишнинг иложи бўлмаса, бир стакан қайнаган илиқ сувга ярим чой қошиқдан туз ва ошхона содаси ҳамда бир неча томчи йод солиниб чайқов воситаси тайёрланади. Иложи борича ҳар икки соатда томоқ чайқаб турилади.
2⃣. Прополис
(асалари муми) нинг спиртдаги эритмаси билан томоқни чайиш тез соғайтириши мумкин. У қуйидагича тайёрланади: 10 г майдаланган прополис устига 100 г спирт қуйилади ва хона ҳароратидаги жойга қўйиб қўйилади, сўнгра сутка давомида вақти-вақти билан силкитиб турилади, кейин бир қават докадан ўтказилади. Ҳосил бўлган экстрактнинг 2 чой қошиғи ярим стакан қайнаган илиқ сувга аралаштирилади.
3⃣. Нўхатдек прополисни оғизда тутиб, уни у томондан бу томонга ўтказиб турилади, кечқурун эса шундай лунжга жойлаштириб қўйилади. Агар прополис бўлмаса бир неча соат давомида мумли асални чайнаб юринг.
4⃣. Кўпгина мамлакатларда қадимдан ангинани даволашда 30 фоизли лимон кислатасидан чайқашда фойдаланиб келинган.
5⃣. Бир неча дақиқа давомида тенг миқдордаги лимон шарбати ва асал аралашмаси билан томоқ чайқалади
(агар бодомча безларида йирингли фасод бўлмаса, аралашмани ютиб юборса ҳам бўлади).6⃣. Тенг миқдордаги дорихона мойчечаги ва қончўп
(чистотел) (бир стакан қайноқ сувга бир чой қошиқдан) аралашмаси билан чайиш ҳам ангинага анча тез ёрдам беради.
7⃣. Пиёз пўчоғи қайнатмасидан ҳам чайқашда фойдаланиш мумкин. Бунинг учун 3 чой қошиқ пиёз пўчоғи 1 стакан сувда қайнатилади ва 4 соат қўйиб қўйилгач, сузиб олинади.
8⃣. Кимки тез-тез ангина билан оғриб турса, имкониятига қараб ҳар куни 5-10 дақиқадан ёрқин қуёшга қарама-қарши оғзини катта очиб ўтирсин
(кўзини юмиб).9⃣. Агар ҳарорат баланд бўлиб, бодомча безлари қаттиқ шишган бўлса, кунига бир маҳал ҳалқумни
(бодомча безларни ўзини бўлса ҳам) 5 фоизли йод ва глицириннинг тенг миқдордаги аралашмаси билан артинг, сўнгра перикис водород эритмаси
(1 чой қошиқ перикис 1 стакан сувга) билан томоғингизни чайқайсиз..
🔟. Ярим стакан пиёз сокига 2 ош қошиқ асални аралаштириб, у билан томоқни 2-3 марта кетма-кет яхшилаб артасиз.
❗️Ангина билан оғриганда рациондаги дағал, ўткир озиқ-овқатлар олиб ташланади.
https://t.me/TabibaSohibahon