Sharh.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Sharh.uz каналида сиз юртимиз ва халқаро майдондаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги янгиликлар, муносабатлар, мақолалар билан танишиб боришингиз мумкин.
Боғланиш учун: hulosa@list.ru

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: OYINA.UZ
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ijtimoiy tarmoqlar foydalanuvchilarining 90 foizi bu inson fikrlariga qarshi bo’ldi. Bu jamiyatimizning eng katta yutug’i deb o’ylayman — Sharofiddin Toʻlaganov, jurnalist

Rasmiy sahifalarimiz👇

Telegram | Facebook | YouTube |X


Репост из: tnews
Бугун байрам. Фақат табриклар ёзиладиган ва ўқиладиган кун. Шундай бўлса-да, жиддий пост қўйишга қарор қилдим.
Мени бир нарса хурсанд қилди. У ҳам бўлса - кенг жамоатчилик жамиятимиздаги ўзгаришларга бефарқ эмас экан. Бир асрлик “Муштум” журнали атрофида юзага келган вазиятга, худди “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси каби бўлганидек журнални ўқиган ҳам, ўқимаган ҳам(ҳатто қўлига бир марта ушлаб кўрмаган ҳам) муносабат билдирди.
Бу ерда ҳамма хукуматни айблаб, маза қилиб олди. Аслида “Муштум” журнали ўз ҳолига ташлаб қўйилганига анча бўлган эди. Ўшанда журнални сақлаб қолиш мақсадида бош муҳаррир Носиржон Тошматов саъй-ҳаракатлари билан хусусийлаштирилган эди. Менимча, шунга мажбур бўлинганди. Аслида, ўшанда журнал хусусийлаштирилмаслиги - бирор бир ижодий ташкилотга берилиши керак эди. Лекин шуни тан олиб айтиш керакки, қўшни Қозоғистоннинг “Муштум”и бўлмиш “Ара”(“Ари”) 1998 йилда фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган эди. Русларнинг “Крокодил” журнали ҳам қийинчиликлар туфайли 2000 йилда нашр қилиниши тўхтаб қолди. 2001 йил сентябрда журнал «Новый Крокодил» номи билан нашр қилинди. Аммо 2004 йил августда яна тўхтаб қолди. 2005 йил августида эски ном билан “Крокодил” чиқа бошлади. Бироқ, бу журнал кенг омма учун эмас, тор доира вакилларига мўлжаллангани боис машҳур бўла олмади ва 2008 йилда ёпилди. 2015 йил ноябрда журналнинг махсус сони нашр қилинди. 2017 йил февралда Россия журналистлар уюшмаси ва Россия Бадиий академияси шафъелигида журнал қайта нашр қилина бошлангани эълон қилинди. Тўғри, журналнинг номи «Тот самый „Крокодил“» бўлди.
Бизни “Муштум” шу кунгача жон сақлаб келди, Худо ҳоҳласа яна узоқ йиллар халқ хизматида бўлади. Балки Россияда бўлганидек, “Муштум” Ўзбекистон журналистлар уюшмаси ва Ўзбекистон Бадиий академияси муассислигида нашр қилинар? Бу энди бош муҳаррир Носиржон Тошматовнинг мазкур уюшмалар билан тил топишига боғлиқ бўлади.
Лекин нима бўлганда ҳам “Муштум” сақланиши керак.
Журнал ижтимоий тармоқларда фаол бўлиши керак. Замонга мос карикатуралар, шаржлар, ҳажвиялар, юморлар бериб борилиши орқали ўқувчиларни ўзига жалб қилиши керак.
Яна бир фикр:
Бошқа нашрлар сингари “Муштум” ҳам грант билан ишлаши керак. Биздаги нашрлар грант олишни билмайди. Грант олиш деганда фақат хориж тушинилади(янглиш фикр берсам узр). Ахир Олий Мажлиснинг ННТ ва ОАВларга грант берадиган махсус Фонди борку. Наҳотки, бош муҳаррирлар шуни билмаса?.
Энди, “давлат маблағ бериши керак”, деб кутиб ўтириш керак эмас. Жаҳоннинг “манаман” деган энг машҳур нашрлари ҳам яшаб қолиш учун ўзи пул топади.
Улар нафақат босма шаклда, балки интернетда, ижтимоий тармоқларда фаол. Сайтларда берилган рекламалардан топилган маблағларига газета чиқаришади.
Шу ўринда, ўзимизда “Ишонч” газетаси амалга ошираётган ишлар таҳсинга сазовор. Таҳририят, биргина газета чиқариш билан чекланмасдан, сайтга эътибор бермоқда.Телеграм каналида муҳокамаларга сабаб бўлган яхши-яхши материаллар бериб боради. ТВга аҳамият қаратмоқда. Замон билан ҳамнафас десак янглишмаган бўламиз.
https://t.me/tnews247




УЙҒОН ХАЛҚИМ!!! Сўнгги вақтларда халқимиз тарихи, давлатчилигимиз ҳақида рус зиёлилари томонидан бир қанча хақоратли муносабатлар билдирилди. Бирор марта уларни элчиси Ташқи ишлар вазирлигимизга чақирилиб муҳокама қилинганини эшитмадим. Захаровани юзаки муносабатлари билан гўёки уларни фикрлари давлатни нуқтаи-назаридан фарқ қилиши таъкидланиб, масала ёпилди. Лекин Қудратхўжаевнинг мамлакатда яшаёган миллатлар ўзбек тилини билиши лозимлиги ҳақидаги фикри учун Элчимизнинг РФ ТИВсига чақирилиб муҳокама қилингани биз учун катта хавфдан хабар демакдир. Босқинчиларнинг қайта хуружи сифатида қабул қилишимиз лозим. Демак, бор кучимизни ҳар томонлама ривожланишга, ҳимояни кучайтиришга қаратишимиз зарур дегани. Миллат сифатида босқинчиларга қарши курашга ҳозирдан отланишимиз ва яқин аждодларимиз қилган хатони қайтармаслигимиз лозим.




60 йиллик юбилей муборак!
Охирги вақтларда журналистларимиз орасида сиёсий шарҳловчилар сони ортган бўлишига қарамай, жамиятимиз учун жуда кам назаримда. Sharh.uz сайтини очганимизда айни шу йўналишда кўпроқ шарҳлар бериб боришни ният қилган эдик ва қайсидир маънода бунга хиссамизни қўшдик. Албатта Шарофиддин Тўлагановсиз натижаларга эришолмасдик. Эндигина фаолият бошлаган 2013 йил сайтимизга соҳа мутахассиларини жалб қилиш ҳақида Шуҳрат Ориф билан масалаҳатлашар эканмиз, сиёсий шарҳлар масаласида биринчи тавсиялари Шарофиддин ака Азим Пўлатовлар бўлганди. Бу самимий инсонлар ўз ижодлари билан кўпчиликни баҳраманд қилди. Шарофиддин ака доимо изланишдаги ижодкор бўлиб, бошқаларни ҳам шунга даъват қилишдан чарчамас эди. Дунё сиёсатими, минтақа ҳақидаги воқеаларми, буларнинг бари у кишининг эътиборидан четда қолмасди. Биз ёш ижодкор сифатида у кишидан кўп нарсаларни ўргандик. 60 ёш юбилейлари ҳақида матбуотдан билган бўлсамда, яқин инсонларимдан бири сифатида жуда ҳурмат қиламан, ҳақиқий журналист, жонкуяр, фидойи зиёлиларимиздан.


Репост из: platforma.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ватан, Миллат ҳақида яна қандай ёзмоқ керак. Халқ шоирларимизга озар шоири Акиф Бағирдан мастер-класс!

Йўл бўшат, дилларда музлаган армон!
Йўл бўшат, менсимай хор қилган нодон!
Яна минг йилликнинг тонготаридан,
Йўл бўшат, замона! Йўл бўшат, жаҳон! –
Ўзбек келаётир тарих қаъридан! 


Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy


Репост из: Халқ билан мулоқот/ Диалог с народом
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 23-25 январь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.


Босқинчи барибир босқинчилигича қолади.

Босқинчи давлатнинг зиёлиларидан бирининг Ватанимизни босиб олиш ҳақидаги фикридан билиш мумкинки, Россия зиёлилари орасида империалистик қарашлардан воз кечилмайди. Босиқинчи давлат элитасида собиқ итттифоқ давлатларига нисбатан қарашларни ўзгартириш, уларга тенг ҳамкор сифатидаги муносабатни шакллантириш ҳақидаги гаплар сафсата эканлиги маълум бўлди.
Аҳолимизнинг савиясини кўтариш, ўз тарихини билиш, мустақил фикрлашга ўргатиш, босқинчилар шакллантирган ва қон қонимизга сингиб кетган қўрқинчда яшаш хиссини енгишимиз лозим. Фарзандларимизни билимли, қўрқмас, виждонли, иймонли қилиб тарбиялашга асосий кучимизни сарфлашимиз зарур.


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент Шавкат Мирзиёев гидроэнергетика соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар ва энергетика тизимини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича вазифалар ижроси юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.

Кун тартибига ўтишдан олдин давлатимиз раҳбари ҳозирги кунда бутун дунёда катта ташвиш ва хавотир уйғотаётган масалага тўхталиб ўтди:

"Маълумки, Исроил армияси ва Хамас ҳаракати ўртасида давом этаётган қуролли тўқнашувлар гуманитар инқирозни чуқурлаштирмоқда, тинч, бегуноҳ аҳоли орасида кўп сонли қурбонларга олиб келмоқда.

Болалар ва аёллар ҳалок бўлмоқда, одамлар бошпанасидан айрилмоқда, ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлмоқда.

Биз Фаластин ва Исроил томонидан қурбон бўлган барча инсонларнинг оилаларига чин дилдан таъзия ва ҳамдардлик изҳор этамиз.

Мен Ғазо сектори аҳолисига баҳоли қудрат ёрдам кўрсатиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига 1 миллион 500 минг доллар ажратиш ҳақида қарор қабул қилдим.

Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз ва унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгашининг илгари қабул қилинган резолюцияларига мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз", - деди Президентимиз.

Facebook|Instagram|Twitter




Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев бугун 66 ёшни қарши олди

Kun.uz расмий канали


Репост из: Markaziy saylov komissiyasi
✔️ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Анқарада Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг лавозимга киришиш маросимида иштирок этмоқда.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принимает участие в церемонии инаугурации Президента Турции Реджепа Тайипа Эрдогана в Анкаре.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови 2023 йил 9 июль кунига тайинланди.

Указом Президента Республики Узбекистан досрочные выборы Президента Республики Узбекистан назначены на 9 июля 2023 года.

Facebook|Instagram|Twitter




Репост из: Markaziy saylov komissiyasi
✔️ Ўзбекистон Республикаси референдумида овоз бериш бошланди

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube


“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қоунуннинг 12-моддасига кўра, давлат хизматчиси давлат органи томонидан белгиланган одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши, давлат органининг нуфузини туширишга олиб келиши ёки унинг ўз хизмат мажбуриятларини виждонан бажаришига шубҳа туғдириши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилиши мажбуриятларидан бири этиб белгиланган.


Репост из: Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#quyoshpanellari
#metro
#sessiya

YouTube | Facebook | Instagram | Web-site

Показано 20 последних публикаций.