❗️Пойтахт ҳокимлиги
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинишини маълум қилди
Маҳаллалар уюшмасининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Фурқат Маҳмудхўжаев
юнусободликлар иссиқхоналарда турли нарсалар ёқилаётганидан азият чекаётганини айтиб, жамоатчиликни амалий ечим топилмагунча тўхтамасликка чақирди.
“Умуман, “бетонка” яқинидаги барча маҳаллалар ҳарорат тушиши билан шу муаммодан азият чекмоқда. Одамлар иссиқхоналарда турли нарсаларни ёқишяпти, экология бузиляпти. Энг муҳими, одамларнинг саломатлигига жуда негатив таъсир қиляпти”, деган у.
Пойтахт ҳокимлигига кўра, қаттиқ ёқилғи асосида иситиш учун ички ёнув тизимларидан фойдаланадиган барча объектлар реестрга
киритилган.“Экология бошқармаси, кадастр хизмати, ФВВ, ИИББ, Ўзгидромет, Солиқ қўмитаси ва ҳокимият ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган. Гуруҳ объектларга чиқиб, махсус ускуналар ёрдамида экологик меъёрларнинг бузилишини қайд этиб бормоқда.
Қаттиқ ёқилғи асосида иситиш учун
ички ёнув тизимларидан фойдаланадиган барча объектлар алоҳида ҳисобга олинди ва реестрга киритилди. Иситиш мавсуми давомида уларда махсус гуруҳлар томонидан режадан ташқари текширувлар ўтказилади. Атмосферани ифлослантириши мумкин бўлган барча обектлар:
иссиқхоналардан тортиб умумий овқатланиш корхоналаригача, шу жумладан очиқ оловда таом тайёрланадиган муассасалар ҳам назоратга олинди”,
дейилади ҳокимлик баёнотида.
Telegram |
Instagram |
Facebook