🇸🇴
Сомали янги фуқаролик уруши ёқасида -
ReutersСомали ҳукумати Жубаланд штати Сомалининг федерал қўшинларини ҳибсга олинганини эълон қилди. Сомали энди Жубаланд минтақавий президенти "Ал Шабаб" (террорчи ташкилоти) билан боғланганлигини даъво қилмоқда. Қуйи Жубада жанглар давом этмоқда.
Сомали федерал давлат ҳисобланиб, олти штатга бўлинади. Уларни ҳар бири алоҳида президент томонидан бошқарилади. Сомалининг федерал ҳукумати Туркия томонидан қўллаб-қувватланади, Жубаланд эса Эфиопия тарафдори. Кеча, Сомали президенти Туркияга Эфиопия билан музокаралар учун кетгани хабар берилган эди.
СЕКТОР |
ЧАТ