Жорий йилнинг август-декабрь ойларида ўтказилган малака синовларида қатнашган педагог кадрлар диққатига!!!
✅ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 16 декабрдаги “Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифаларини бериш тўғрисида”ги буйруғига асосан:
➖ 5 654 нафар педагогга — олий малака тоифаси;
➖ 23 987 нафар педагогга — биринчи малака тоифаси;
➖ 33 545 нафар педагогга — иккинчи малака тоифаси берилди.
➖ 6 099 нафар педагог мутахассис лавозимига лойиқ, деб топилди.
✅ Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572 сон қарори билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 48-бандига асосан:
➖ педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади ҳамда уларнинг иш ҳақлари сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланади.
⚡️ Шунга мувофиқ, жорий йилнинг август-декабрь ойларида ўтказилган малака синовларида қатнашган барча иштирокчиларнинг ойлик маошлари жорий йил 16-декабрдан бошлаб янги тоифалари бўйича ҳисобланишини эслатиб ўтамиз.
P.S.Олий, биринчи ва иккинчи малака тоифалари берилган педагогларнинг Сертификатлари Шахсий кабинетларга юборилди.
©️ Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги
Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot