Абдуқодир Хусановнинг ўйинларини тажрибали таҳлилчилар баҳолашни бошлашган.
Видеода позиция танлашда ва тана ҳаракатини олдиндан белгилаб қўйиг орқали, рақибга вазиятни манипуляция қилишга имкон берган ҳолати ҳақида гапиришяпти.
🗣️ “Хусанов, Ҳакими шу томонга югуради, деб тана ҳаракатини
олдиндан тайёр ҳолатга келтирганини кўришимиз мумкин. Бироқ дарвоза томонга коридор очиқ, катта зонани кўрган Ҳакими шу томонга ҳаракат қилмоқчидек бўлади ва бунга тайёргарлик кўриш учун Абдуқодир табиийки, вақт йўқотади. Ҳакими кейин қанотга “қочади” ва бундай манипуляция орқали Абдуқодирни ортта қолдиради. Бу позиция йўқотиш ҳисобланади. Шуни ҳам айтиш керак, Хусанов барибир кросга қисман ҳалақит қилди ва бу ҳимоячида жисмоний қобилият борлигини кўрсатади, бу яхши. Аммо шундай бўлса ҳам, Абдуқодир шундай вазиятлар (позиция йўқотишлар) устида ишлаши талаб этилади.”
Демак, ўйинчимизнинг камчилигини
биз кўрсатмасак ҳам, бошқа таҳлилчилар кўрсатади. Ўйинчимиз билан ҳаммамиз фахрланамиз, аммо ўз устида ишлаши керак томонлари бор. Буни Гвардиола қўл остида ўрганишига ишонамиз!
@SamvelKarlenovich