Фильтр публикаций


Сайёр қабул.

МУАММОЛАР КАЛИТИ

Камбағалчиликдан фаравонлик сари интилаётган одамларнинг уй-ташвишлари ҳам залворли.
Бугун Бахтиёрчи маҳалласида бўлиб ўтган Сайёр қабулда бунинг аксини кўриш мумкин. Мурожаат қилганлар ариқ-зовурларни тозалаш, қўшимча трансформатор ўтказиш, ободонлаштириш масалаларида келишдилар.
Туман ҳокими ўринбосари Завқий Қурбонов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси туман мудири Ғани Муяссаровлар мурожаатларни эшитиб, тегишли маслаҳатлар бердилар.
Сайёр қабулдан сўнг маҳаллада номлари қайд этилган ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларда бўлиниб, уларга ёрдам бериш, иш билан банд қилиш масалалари кўриб чиқилди.
Сайёр қабулда туман Кенгаши депутати Махфират Атоева ҳам иштирок этди.












Заҳриддин Муҳаммад Бобур таваллуди олдидан.

Бир ғазал таҳлили.


ЛОЛА-- ВАФО ТИМСОЛИ!


Хатинг аро сабза ичинда лола,
Ул чашми пурхуморинг
лоладағи ғазола.
Барча парилар, эй жон,
гирдингда зор ҳайрон,
Гўё эрур намоён ой теграсида
ҳола.
Лола, лола.
Меҳру вафони, эй ёр, кўп кўрди сендин ағёр,
Жабру жафони бисёр қилдинг манга ҳавола.
Ҳажрингда, эй парирў, кўзумдин учти уйқу,
Ҳар кеча тонгға тегру ишимдур оҳу нола.
Юз сафҳасинда хатлар ёшдинки,
ҳар тараф бор, ҳар тараф бор, Ишқингда Бобур айлар бу нам юз рисола.
Барча парилар, эй жон, гирдингда зору ҳайрон,
Гўё эрур намоён ой теграсида ҳола.
Лола, Лола.

Шоҳ ва шоир барча ғазалларида бўлгани сингари бу ажойиб "Лола" радифли ғазалида ҳам ишқ,муҳаббат,меҳру вафони,табиатнинг инжа ранглари орқали намоён этади.
Муаллиф ўзининг ички ҳиссиётларини хотиралари билан боғлиқ ифодалайди.
Гўзалликни ва инсоннинг ички ҳис туйғуларини ифодалайди.
Ушбу ғазал асосан гўзаллик ва табиатни тасвирлашга қаратилган.
Ғазалда табиат элементлари (ой,юлдузлар) орқали инсон ҳис туйғулари тасвирланади.
Унда ишлатилган сўзлар ва иборалар жуда назокатли ва маьнодордир. Уларнинг ҳар бири муайян бир ҳиссиёт ёки ҳолатни акс эттиради.
Ғазалда ифодаланган ҳис туйғулар жуда чуқурдир.
Оҳу нола сўзлари орқали  ички дард юзага силқиб чиқади.
Бу ердаги "Лола" ибораси фақат табиатда очиладиган илк гул тасвири эмас, замона зайлидан юраги вовайло бўлган ижодкорнинг пора бўлган юраги рангидир.
Ғазалда ишлатилган тасвирлар ва метафоралар ҳис туйғуларини янада кучлироқ етказа олишига хизмат қилган.
Масалан, "тонг"  ва "кеча" образлари ҳаётнинг икки қутбини умид ва умидсизликни кўрсатади.
Юз саҳфасинда хайлар ёшдинки бу жойда инсоннинг юз ифодаси хатлар эса ҳис туйғуларни англатади.
Ҳазрат Заҳриддин Муҳаммад Бобурнинг қай бир ғазалини ўқиманг, қалбингиз табиат ва кўнгил инъикосидан нурланади.

Гулнора ТЎХТАМИШЕВА,

Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори.




Э Ъ Л О Н

Ромитан туман Ибн Сино маҳалласи, Ғафур Ғулом кўчаси 28- уйнинг 6- хонасида яшовчи АЗИМОВ ФАРҲОД КАДЫРХОДЖАЕВИЧ номига берилган ҳарбий гувоҳнома йўқолганлиги сабабли эътибордан соқит қилинади.




Турмуш чорраҳаларида.

МЕҲРНИНГ  БОЗОРИ
           
       Иш фаолиятимизда бевосита фуқаролар билан мулоқотда бўлганлигимиз сабабли ҳар хил инсонлар ва ҳар хил тақдирларнинг гувоҳи бўламиз, айримлари эса бир умр ёдда қолади. Қуйида ана шундай воқеалардан бирини кимгадир дарс, кимгадир мисол бўлиши учун баён қилишни лозим топдим.
      2020 йилда қабулимга бир ёшроқ фуқаро келиб, марҳум отасининг номидаги уй-жойни унинг номига  ўтказиб беришимни, бунинг учун қандай ҳужжатлар лозимлигини сўраб мурожаат қилди. Суҳбат давомида оилада икки нафар фарзанд эканликлари, отасидан бир йил олдин онаси касалликдан вафот этганлигини, ҳозирда бувиси билан бирга яшаётганлигини, синглиси турмушга чиққанлигини айтди ва мен унга керакли ҳужжатлар рўйхатини ёзиб бердим.
       Марҳумнинг онаси ва қизи уларга мерос керак эмаслигини, уйни марҳумнинг ўғлига ўтказиб беришимни сўрашди. Шу орада бошқа меросхўрлар бор-йўқлигини сўрадим(ўша йилларда Нотариус ААТизимига ФҲДЁ базаси интеграция қилинмаган ва нотариуслар имкон қадар меросхўрлар доирасини текширарди), улар бошқа меросхўрлар йўқлигини таъкидлаб, меросдан воз кечишда ва мен марҳумнинг ўғлига мерос гувоҳномаси расмийлаштирдим.
      2 йилдан сўнг қабулимга бир ёш, келишган аёл норози қиёфада кириб келди ва мен расмийлаштирган мерос ишини бекор қилиш ҳақида судга даъво қилишини, мерос иши рақами ва санаси ҳақида маълумот беришимни сўради. Аёлни тинчлантириб, гап нимадалигини аниқлаш мақсадида у билан суҳбатлаша бошладим;
     -Опа менинг икки нафар вояга етмаган фарзандим бор, марҳум мени никоҳига олган бўлса ҳам, никоҳимиз қонуний қайд қилинмаган эди, унинг вафотидан кейин икки фарзандим отасининг уйига бориб-келиб юришган эди, кейинчалик қайнонам болаларимни келишини ёқтирмай, уларни силталайдиган бўлди, ўзимнинг отам ҳам онам ҳам вафот этишган, болаларим, бувим, деб фақат қайнонамнинг уйига борарди, лекин охирги марта боришганида уларни ҳайдаб юборишгани менга алам қилди, менинг уйим ўзимга етарли, лекин шу қилганлари учун меросдан вояга етмаган фарзандларимнинг ҳаққини талаб қиламан,- деди  аёл.
      Амалдаги қонунчилигимизга мувофиқ, мерос қолдирувчининг болалари, шу жумладан фарзандликка олинган болалари, эри (хотини)  ва ота-онаси, мерос қолдирувчининг вафотидан кейин туғилган фарзандлари биринчи навбатдаги ворис ҳисобланишини тушунтирдим. Бир неча кунлардан сўнг аёл суднинг ҳал қилув қарорини олиб келди ва мен белгиланган тартибда мерос ишини бекор бўлди.
      Меросни қабул қилиб олган ўғил нотариал идорага келди, унга мерос иши бекор бўлганлигини, вояга етмаган меросхўрлар аниқланганлиги сабабли мерос тенг ҳиссада қайтадан расмийлаштирилишини тушунтириб, ундан нима учун отасининг бошқа аёлдан фарзандлари борлигини  яширганлигини сўраганимда:
--Опа,  онам ёш вафот этдилар, бир йилдан кейин отам ҳам вафот этдилар, оилавий можаролар сабабли отам билан кўп суҳбатлашмасдим, онам кўп қийналганлар, шу сабабли ишлаш учун четга чиқиб кетган эдим-- деган важларни кўрсатди.
Ҳа, биз инсонлар билиб, билмай сўзлаган ёлғонимиз баъзида ўзимизнинг зараримизга ишлашини кўп ҳам тушунавермаймиз, айниқса иш моддиятга бориб тақаладиган бўлса, одамийликни ҳам бир четга суриб, иш фойдамизга ҳал бўлиши учун ёлғон гапираверамиз. Энг қизиғи юқоридаги воқеалардан кейин вояга етмаган меросхўрларнинг онаси менга қўнғироқ қилиб, марҳумнинг фарзанди уйига келганлигини, барча ўтган ишларни унутиб, муносабатларни яхшилашни ва берган даъвосини қайтиб олишни илтимос қилиб сўраганлигини, айтди.
      Шу ўринда яна бир бор таъкидмоқчиман, нотариусдан яширган ҳар бир ҳолат, вақти келиб ўз зарарингизга ишламаслиги учун нотариусга ёлғон гапирманг.

     Соҳиба  ҲАЛИМОВА,

Тумандаги   хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус.




Хотин-қизлар фаоли! Бугун унинг зиммасидаги юмушлар бир қадар машаққатли ва залворли.
Ҳудудидаги ҳар бир аёл фаолияти, яшаш тарзи, кайфияти, режалари, шароитини ўрганиш, уларни қўллаб- қувватлаш, яхшиликлар сари чорлаш умидида елиб-югураётган соҳа ходимлари юмушлари таҳсинга лойиқ.
Миришкор ва Аттарон маҳаллалари хотин-қизлар фаоли Зилола Бозорова бу юмушларнинг уддасидан чиқишга ҳаракат қилмоқда.








Сиз--туғилган кун!

Раҳматли бобожонимиз--Тўхтамиш Музаффаров ҳаёт бўлганларида бугун 86 ёшни қарши олган бўлардилар.
Афсуски, тақдир бобом меҳрларидан эрта жудо этди.
Бобожонимизнинг хотиралари қалбимизни соғинчга ўраб, ёруғ хаёлларга боғлаб туради. У кишининг сабоқлари, сўзларини юрак-юракдан ҳис этиб, соғиниб яшаймиз.
     Алвидо демоққа тилимиз бормайди. Аммо хотиралари қаршисида ҳамиша таъзимдамиз!
   Бўлмасаларда ҳар йил, шу куни суратларига тикилиб:
  --Бобожон, туғилган кунингиз муборак!--демоқни канда қилмаймиз!
Руҳлар уйғоқ!
Бобом бизни эшитадилар:
Манзилингиз жаннат боғларида бўлсин, бобожон!

Невараларингиз:
Гулнора Тўхтамишева,
Рухсора Тўхтамишева.




Алишер Навоий таваллуди олдидан.

Бир байт таҳлили.

ИШҚ – АЖДАҲО, АҚЛ – ЧУМОЛИ

Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий шеърияти – маънолар хазинаси, фасоҳат ва балоғат дафинасидир. Бу шеърият сирларини англашга уриниш ақлни чархлайди, мудроқ босган тафаккурни уйғотиб юборади, кўнгил кўзини гарду ғуборлардан поклайди. Қуйидаги байт шарҳи ҳам ушбу фикрни тасдиқлайди:

Ақл қочти кўнглум ичра сокин ўлғач дарди ишқ,
Мўр манзилгоҳи эрмас аждаҳолар маскани.

Ушбу байт “Ғаройиб ус-сиғар” девони 604-ғазалдан олинган.
Ҳазрат Алишер Навоий ижод концепциясига кўра, ақл ва ишқ бир маконда жам бўла олмайди. “Ҳайрат ул-аброр” достонининг ҳамд бобидаги “Ишқ елин еткурубон тунду тез, Ақл алочуғин этиб рез-рез” сатрларида ҳам ишқнинг шиддатли шамоли етса, ақл чайласини майда-майда қилиб совуриши теран мазмун ва мукаммал бадиият уйғунлигида талқин этилган.
Ушбу концептуал қараш “Лайли ва Мажнун”да Қайснинг Мажнунга айланиши мисолида поэтик асосланган. Таҳлил этилаётган байтнинг дастлабки сатрида кўнгилни ишқ дарди манзил айлагач, ақлнинг қочиши ифодаланиши сабаби ҳам шунда.
Бу фикр буюк шоирнинг  ишқ моҳияти ҳақидаги ирфоний-эстетик тутумини акс эттиргани билан қимматлидир.
Дастлабки сатрда тасаввуфий-фалсафий қарашларни ифодалаб, иккинчи мисрада шунга монанд тамсил келтириш – улуғ мутафаккир назмий услубининг асосий хусусиятларидан бири. Ушбу байтдаги тамсилга кўра: “Мўр манзилгоҳи эрмас аждаҳолар маскани”. Яъни аждаҳо маскан тутган жойда мўрга – чумолига ўрин йўқ. Ушбу байтда мўр – ақл рамзи бўлса, аждаҳо – ишқ тимсоли.
Хулоса қилиб айтганда, Ҳазрат Алишер Навоийнинг ишқ концепциясига кўра, аждаҳо қаерга бормасин, чумолига қирон келтиргани каби ишқ қай кўнгилни манзил этса, ақл ошиқни тарк этмоққа мажбурдир.
 



Показано 20 последних публикаций.