🤝
2 мингдан ошиқ ёшлар халқаро IT-сертификат учун компенсация олдиАОКАда Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли таълимни ривожлантириш маркази раҳбарияти иштирокидаги
матбуот анжуманида IT таълим олишда давлат томонидан тақдим этилаётган имконият ва имтиёзлар ҳақида маълумот берилди.
⚡️ “
IT истеъдод” дастури –
IT-Park резиденти бўлган
IT-хизматларни экспорт қилувчи компанияларга юқори малакали мутахассисларни тайёрлаб берувчи нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш ҳамда кенгайтиришни рағбатлантиришга қаратилган лойиҳа саналади.
⚡️ Қарорга кўра, нодавлат таълим ташкилотларига битирувчиси
IT-хизматларни экспорт қилувчи ташкилотга ишга жойлашганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 бараваригача яъни 25 миллионгача, ногиронлиги бўлган ёш битирувчиси ишга жойлашганда эса 105 бараваригача яъни 35 миллионгача бир марталик субсидия ажратилади.
⚡️
IT-Park резиденти бўлган нодавлат таълим ташкилотларига субсидия бериш учун махсус ахборот тизими (
crm.digital.uz) яратилган бўлиб, жорий йилнинг март ойида ишга туширилди. Бугунги кунга келиб, ушбу махсус ахборот тизимидан 485 дан зиёд таълим резиденти рўйхатдан ўтган ҳамда ўзларининг 1 281 та ўқув курси бўйича маълумотларни киритган.
⚡️Ушбу курсларни 26 800 та ўқувчи муваффақиятли битирган ва ҳозирги кунда 5 600 нафардан зиёд ўқувчи таълим олиб келмоқда. Битирувчиларнинг 11 000 нафардан зиёди иш билан таъминланган бўлиб, улардан 467 нафари
IT-хизматларни экспорт қилувчи ташкилотларда ишламоқда.
⚡️Субсидия олиш учун ўқув маркази дастлаб ўз талабалари ҳақида маълумотни CRM системага жойлаштиради. Ўқув марказнинг
IT йўналишидаги курсини тамомлаган битирувчиси уч ой муддатда
IT-хизматларни экспорт қилувчи ташкилотга ишга жойлашиб узлуксиз олти ой ишлаши керак.
⚡️ 2024 йил ҳозирги кунга қадар 750 нафарга яқин ёшларнинг 2.6 млрд. сўмга яқин миқдоридаги халқаро
IT-сертификат учун сарф қилинган харажатлари қоплаб берилди.
📌 БатафсилTelegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк